Жамият

14 апрель 2022, 11:55

Украинадан яна икки фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди

Украинадан Руминияга гуманитар йўлак орқали қочиб ўтган ўзбекистонлик опа-сингиллар ватанга олиб келинди. Уларга Туркиядаги ҳомийлар маблағлари ҳисобидан авиачипталар харид қилинган.

14 апрель 2022, 10:30

Каттақўрғонда электрдан 57 млн сўм қарзи бор тадбиркор электр таъминоти корхонаси раҳбарини пичоқлади

Самарқанд вилоятида электр таъминоти корхонаси раҳбари электрдан 57 млн сўм қарзи бор МЧЖ эгаси томонидан пичоқланди. Жабрланувчи касалхонага ётқизилган, аҳволи қониқарли, гумондор эса қамоққа олинган.

14 апрель 2022, 10:16

Тошкент ҳокими 10 кун ичида асосий йўллардаги чуқурларни бартараф этишга кўрсатма берди

Тошкент ҳокими 10 кун ичида асосий йўллардаги чуқурларни тўлиқ бартараф этиш юзасидан топшириқ берди. Бунда «шаҳардаги мавжуд барча техникаларни» жалб қилиш ва зарур ҳолларда кечалари ҳам ишлаш режалаштирилмоқда. Жаҳонгир Ортиқхўжаев аҳолидан таъмирталаб кўчалар суратларини «Халқ назорати» порталига юборишни сўради.

14 апрель 2022, 10:01

Давлат органлари вазифаларини волонтёрлик орқали самарали амалга ошириш тартиблари белгиланди

Ҳукумат қарори билан Давлат органларининг вазифалари ва функцияларини волонтёрлик орқали нисбатан самарали ва тежамли шаклда амалга ошириш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди. Унда кимлар волонтёр бўлиши, қайси тузилмаларга волонтёрларни жалб қилиш мумкинмаслиги белгиланди.

14 апрель 2022, 09:44

Юридик университетнинг масъул раҳбари маъмурий жавобгарликка тортилди

Тошкент давлат юридик университети ректори олийгоҳ биносида ноқонуний қурилиш қилгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди. У кўп асрлик маданий мерос объекти бўлган университет биносига рухсатсиз ўзгартириш киритган.

13 апрель 2022, 22:00

13 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Янги йўл ҳаракати қоидаларини жамоатчилик муҳокамасисиз тасдиқлаган ҳукумат, Ўзбекистоннинг Украина можаросидаги позицияси ҳақида гапирган АҚШ элчиси, яна сотувга қўйилган «Сижжак», олд ўриндиқдаги йўловчиларнинг хавфсизлик камарини тақишлари шарт бўлгани, нархи ошиб бораётган оқ қоғоз ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 13 апрелдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

13 апрель 2022, 20:53

Буюк Британия санкциялар рўйхатига келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган уч аёлни киритди

Буюк Британиянинг янги санкциялар рўйхатига келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган уч аёл, жумладан Алишер Усмоновнинг икки синглиси ҳам киритилди. Уларнинг активлари музлатилади.

13 апрель 2022, 18:48 3

Даун синдроми бўлган болалар ўқий олади ва меҳнат қилиш ҳуқуқига ҳам эга!

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг директори Алишер Инаков матбуот анжуманида Даун синдроми бўлган болалар «ўқий олмаслигини» айтди. Бундай сўзлар ота-оналар ва жамоатчилик фаоллари норозилига сабаб бўлиб, агентликни улар билан учрашув ташкил қилишига ундади. «Газета.uz» колумнисти Дилмурод Юсупов мазкур вазият юзасидан болаларнинг ўқишга ҳуқуқи ва амалдорлар сўзининг кучи юзасидан шахсий фикрини билдирди.

13 апрель 2022, 16:47

Ҳайдовчилик гувоҳномаси ва «техпаспорт»ни алмаштириш муддати 1 йилга узайтирилди

Ҳукуматнинг 12 апрелдаги қарори билан эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва «техпаспорт»ни алмаштириш муддати 1 йилга узайтирилди. Унинг муддати ҳайдовчилик гувоҳномаси ва рўйхатга олиш гувоҳномаси берилган йилга боғлиқ. Агар улар 2010 йилгача берилган бўлса, 2023 йил 31 мартгача алмаштирилиши керак.

13 апрель 2022, 16:32

Янги йўл ҳаракати қоидаларида йўлларга рухсатсиз сунъий тўсиқлар ўрнатиш тақиқланди

Ўзбекистоннинг янги Йўл ҳаракати қоидаларида йўлларга рухсатсиз сунъий тўсиқлар ўрнатиш тақиқланди. Одатда уларни фуқаролар ва компанияларнинг ўзлари ўрнатарди. Чунки масъул органлар пиёдаларни ҳимоя қилиш учун буни бажаришмайди.

13 апрель 2022, 16:21

«Сижжак» дам олиш маскани яна сотувга қўйилди

Тошкент вилоятининг Бўстонлик туманидаги «Сижжак» дам олиш маскани яна сотувга қўйилди. Харидор оромгоҳда сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириши керак.

13 апрель 2022, 15:35

Ҳайдовчилар ЙПХ ходимининг дислокация кўчирмаси билан жойида танишиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди

Ҳукумат қарори билан эндиликда ҳайдовчи ЙПХ ходимининг дислокация кўчирмаси билан ўша жойнинг ўзида таниша олмайди. Бунинг ўрнига ҳайдовчи саф бўлимидан ёзма маълумот талаб қилиши мумкин. Шунингдек, body camera`си бор ЙПХ ходими ҳайдовчининг мастлик ҳолатини алкотестер ёрдамида ҳодиса жойида ўзи аниқлаши ва баённома расмийлаштириши мумкин.

13 апрель 2022, 13:57

Алексей Хен Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари бўлди

Алексей Хен Тошкент ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари этиб тайинланди. У ўзи ишлаб келаётган Рақамли ривожланиш департаментига раҳбар бўлди.

13 апрель 2022, 12:37 3

Олд ўриндиқдаги йўловчилар хавфсизлик камарини тақишлари шарт бўлади

1 майдан бошлаб автомобилнинг олд ўриндиғида ўтирган йўловчилар хавфсизлик камарини тақиб олишлари шарт бўлади. Орқа ўриндиқларда хавфсизлик камарини тақиш ва махсус болалар ўриндиғидан фойдаланиш тавсия сифатида қолмоқда.

13 апрель 2022, 11:28

Адлия вазирлиги тиббиёт ва таълим соҳалари ходимлари номидан судларга қарийб 7,2 млрд сўмлик даъво киритди

15 мартдан бери Адлия вазирлиги тиббиёт ва таълим соҳалари ходимлари манфаати йўлида судларга салкам 7,2 млрд сўмлик даъво киритди. Натижада 5,2 млрд сўмлик иш ҳақи, устама ва бошқа тўловлар ундирилди, қолаверса, 398 та шахс интизомий, 33 та шахс эса маъмурий жавобгарликка тортилди. Мурожаатларнинг энг кўпи Андижон, Қашқадарё ва Навоий ҳиссасига тўғри келмоқда. Қолаверса, ССВ, Олий таълим, Халқ таълими ва Мактабгача таълим вазирликлари тизимида ҳам ўрганишлар олиб борилмоқда.

13 апрель 2022, 11:03

1 млн сўм эвазига гашиш моддасини элтиб бермоқчи бўлган икки фуқаро қўлга олинди

ДХХ ўтказган тезкор тадбирда самарқандлик икки фуқаро ёнида 1 кгдан ортиқ гашиш моддаси билан ушланди. Уларга наркокурьерлик учун 1 млн сўмдан берилиши айтилган. Бундан ташқари, Тошкент шаҳри, Наманган ва Сирдарё вилоятларида ҳам гиёҳванд моддалар савдоси билан алоқадор бир нечта гумонланувчилар қўлга олинди.

13 апрель 2022, 10:15

Кирилл Альтман: Қандай қилиб футбол мухлисига айландим?

Ўзбекистонда футболни севишади ва кўпчилик болалигидан севимли жамоасини танлаб, унга ишқибозлик қилади. Журналист Кирилл Альтман «Қандай қилиб футбол мухлисига айландим?» лойиҳаси доирасида нега Ўзбекистонда маҳаллий клубларга мухлислик қилинмаслиги ва футболда оддий ҳисобдан кўра нима жозибалироқ эканлиги ҳақида гапирди.

13 апрель 2022, 10:06

120 турдаги дори маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан 3 йилга кафолатли харид қилинади

1 июлга қадар талаб юқори бўлган 120 турдаги дори воситасини маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан 3 йилга кафолатли харид қилиш бўйича шартномалар тузилади. Бунинг учун шу йилнинг ўзида 300 млрд сўм ажратилади. Бундан ташқари, доривор ўсимликларни етиштирувчиларга бир қатор имтиёзлар тақдим этиш ҳам режалаштирилмоқда.

13 апрель 2022, 10:03

Mimar Group`нинг собиқ архитектори қурилиш вазири ўринбосари бўлди

Шукрулло Жаҳонгиров қурилиш вазирининг янги ўринбосари этиб тайинланди. У бунгача Тошкент шаҳар ҳокимлигида мутахассис, Mimar Group компаниясида бош архитектор бўлиб ишлаган.

12 апрель 2022, 23:57

Ҳукумат яна максимал тезликни пасайтирмади

Вазирлар Маҳкамаси янги йўл ҳаракати қоидаларини жамоатчилик муҳокамасисиз тасдиқлади. Аҳоли пунктларида стандарт максимал тезлик ўзгаришсиз (70 км/соат) қолдирилди. Республика комиссияси уни йирик шаҳарларнинг маълум жойларида 60 км/соатгача камайтириши мумкин. Мактаблар ва болалар боғчаларида тезлик 30 км/соат, аҳоли турар жойларида 20 км/соатни ташкил этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг