Жамият

21 апрель 2022, 22:53

Фото: Жиззахда содир бўлган сел оқибатлари

20 апрель куни Жиззахда сел ва сув тошқинларидан энг кўп зарар кўрган Эгизбулоқ маҳалласида 5 киши, шу жумладан икки нафар ёш бола ҳалок бўлди. Бундан ташқари, 53 та хонадон тўлиқ талофат кўрди. 25 та уйда яшовчи 100 дан ортиқ фуқаро вақтинча бошқа жойга кўчирилди. Фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошев ва Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев воқеа жойида бўлиб турибди. Тафсилотлар «Газета.uz» фоторепортажида.

21 апрель 2022, 22:00

21 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Асосий ставкани 17% даражасида қолдирган Марказий банк, Қашқадарёда дунё бозоридаги вазият ҳақида гапирган Шавкат Мирзиёев, ходимдан норози бўлиб ҳовлида тўпланган Тошкентдаги 21-Меҳрибонлик уйи болалари, Жиззахдаги селда вафот этган 5 киши, имтиҳонсиз ўқув йилини якунлайдиган 5−6−7−8 ҳамда 10-синф ўқувчилари, телефон рақами орқали давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 21 апрелдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

21 апрель 2022, 20:24

ХТВ Тошкентдаги Меҳрибонлик уйидаги вазият юзасидан изоҳ берди

Тошкентдаги 21-Меҳрибонлик уйида юзага келган вазият ўрганилганда, муассаса тарбияланувчилари томонидан ходимлардан бирига нисбатан эътироз кайфияти шакллангани аниқланди, деб хабар берди ХТВ.

21 апрель 2022, 20:19

Айрим нодавлат ташкилотлар «Электрон ҳукумат» тизимидан шахсга доир маълумотларни олиш ҳуқуқига эга бўлди

1 сентябрдан айрим нодавлат ташкилотларга «Электрон ҳукумат» тизими орқали шахсга доир маълумотлардан фойдаланиш имконияти яратилмоқда. Улар шахсга доир маълумотларни ошкор қилмаслик бўйича зарур чораларни кўришлари шарт.

21 апрель 2022, 18:24

Тошкентда Николай II даврига оид деб қалбаки тилла тангаларни сотаётган шахс ушланди

Тошкентнинг Учтепа туманида Николай IIнинг номинал қиймати 5 рубль бўлган 20 дона қалбаки тилла тангани сотмоқчи бўлган йигит қўлга олинди. У ҳар бир тангани 300 долларга баҳолаган.

21 апрель 2022, 18:02

ШҲТ синтетик гиёҳвандлик воситаларининг тез тарқалишини минтақавий хавфсизликка жиддий таҳдид деб ҳисоблайди

Синтетик гиёҳвандлик воситалари ва янги турдаги психофаол моддаларнинг тез суръатларда тарқалиши, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ишлаб чиқаришда кимёвий моддаларнинг ноқонуний айланишининг кучайиши минтақавий хавфсизликка жиддий таҳдид солади. Бу ҳақда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг гиёҳвандлик моддаларига қарши курашиш бўйича ваколатли органлар раҳбарларининг йиғилиши якуни бўйича маълум қилинди.

21 апрель 2022, 17:12

Жиззахда сел туфайли ҳалок бўлганлар сони 5 нафарга етди

Жиззах вилоятида бир кун аввал бедарак йўқолгани айтилган яна бир фуқаронинг жасади топилди. Сел қурбонларининг умумий сони беш нафарга етди. Жиззах вилояти прокуратураси терговга қадар текширув ўтказмоқда. Табиий офат оқибатларини бартараф этишга ҳарбийлар ҳам жалб қилинган.

21 апрель 2022, 17:00

Уларга, барибир, текинга сув етказилмайди — Деҳқонобод ҳокимлиги булоқ қуриши туфайли сувсиз қолган қишлоқ аҳолиси ҳақида

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани «Нурли келажак» маҳалласидаги булоқ қуриб қолгани сабабли аҳоли ичимлик сувисиз қолмоқда. Ижтимоий тармоқларда аёлларнинг булоқ сувини талашаётгани акс этган видео тарқалди. Туман ҳокимлиги вакили «Газета.uz»га муаммо йил охиригача ҳал бўлмаслиги, аҳолига эса текинга сув етказилмаслигини маълум қилди.

21 апрель 2022, 16:42

Бу йил 5−6−7−8 ҳамда 10-синфларнинг босқичли имтиҳонлари ўтказилмайди

Жорий ўқув йили якунида 5−6−7−8 ҳамда 10-синфларнинг босқичли имтиҳонлари ўтказилмайди. Ихтисослаштирилган давлат мактаблари ва мактаб-интернатлар эса буни ички низомига кўра бажаради. Шунингдек, дам олиш кунлари ҳисобига 9-синф битирувчилари «Жисмоний тарбия» фанидан якуний назорат имтиҳонларини ҳар йилгидек 2−7 май кунлари эмас, балки 11−14 майда топширади.

21 апрель 2022, 14:11

Хорижда туриб масофадан ишлаш учун Ўзбекистон ҳудудида тасдиқнома олиш талаби бекор қилинмоқда

1 июлдан лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг айрим талаб ва шартлари бекор қилинмоқда. Жумладан, хорижда туриб масофавий (онлайн) шаклда ишлаш учун Ўзбекистон ҳудудида тасдиқнома олиш шарт бўлмайди.

21 апрель 2022, 13:13

Тошкентда Халқлар дўстлиги майдони атрофидаги кўчалар вақтинча ёпилади

23−24 апрель кунлари Тошкентда Халқлар дўстлиги майдони атрофида дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтиши муносабати билан бир қатор кўчалар вақтинча ёпилади.

21 апрель 2022, 13:02

Пахтаободда захирадаги ерни сотмоқчи бўлган ирригация ва кадастр бўлими ходимлари ушланди

Пахтаобод туманида ирригация бўлимида ишлайдиган ака ўзининг кадастр бўлимида ишлайдиган укаси орқали туман ҳокимлиги захирасидаги 10 сотих ер майдонини уй-жой қуриш учун сотмоқчи бўлганликда гумон қилинмоқда. Гумонланувчилар фуқародан 10,1 минг доллар олган вақтида ушланган.

21 апрель 2022, 12:55

ДХМларда ўзига ўзи хизмат кўрсатувчи жойлар ташкил этилади

1 июндан давлат хизматлари марказларида электрон давлат хизматларидан фойдаланиш учун ўзига ўзи хизмат кўрсатувчи жойлар ташкил этилади. Шунингдек, ДХМлардаги банк шохобчаларида тўлов амалга оширилганда, фоизгача бўлган банк комиссияси олинмайди. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар ОТМларга кириш имтиҳонлари учун тўловдан озод қилинди.

21 апрель 2022, 12:20

Сирдарёда Nexia-3 газ баллони портлаб, бутунлай яроқсиз ҳолга келди

Янгиер шаҳрида Nexia-3 автомобилига ўрнатилган газ баллони портлаши оқибатида машина бутунлай яроқсиз ҳолга келди. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмади. 2 машина зарарланди.

21 апрель 2022, 11:40

Қирғизистондаги ОТМларга киритиб, сўнг ўқишини Ўзбекистонга кўчириб бермоқчи бўлган шахслар ушланди

Фарғона ва Наманган вилоятларида фуқароларни Қирғизистондаги ОТМларга ўқишга киритиб, сўнг ўқишини Ўзбекистонга кўчириб беришни ваъда қилганликда гумонланган шахслар ушланди. Ушланганлар фуқаролардан жами 5680 доллар ва 26 млн сўм олган.

21 апрель 2022, 10:38

Уй-жойнинг «снос» га тушганини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади

Ҳукумат қарори билан кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги ҳолати тўғрисида маълумотнома 3 иш кунида ДХМ ёки ЯИДХП орқали берилади. Бундан ташқари, бино ва иншоотлар ташқи кўринишини ўзгартириш, лойиҳа-смета ҳужжатларни келишиш, қурилишни бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш зарурлиги белгиланмоқда.

21 апрель 2022, 10:30

Сел оқибатлари: 260 та хўжалик талофат кўрди, 6 та мактаб, 2 та МТМга сув кирди, 6 киши қутқарилди

20 апрель куни Самарқанд ва Жиззах вилоятларида 1,5 соатда бир ойлик миқдорда ёмғир ёғиши оқибатида сел оқимлари ва тошқин сувлари юзага келди. Натижада ҳар икки вилоятда жами 364 та уй-жой, 6 та мактаб ва 2 та МТМнинг ертўла ва ҳовлиларигага сув кирган. 26 та хўжалик турли даражада талофат кўрди. 6 киши қутқарилди, 100 дан зиёд аҳоли эвакуация қилинди.

21 апрель 2022, 10:11

Телефон рақами орқали барча давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти яратилмоқда

1 августдан бошлаб давлат хизматларидан фойдаланишда шахсни аниқлаш учун Мобил-ID тизими жорий этилади. Бунда фуқаролар тизим орқали электрон рақамли имзони қўлламаган ҳолда барча давлат хизматларидан фойдаланиши мумкин бўлади.

20 апрель 2022, 22:19

Мудофаа вазирлиги вагонларда ҳарбий техникалар ташилаётгани акс этган видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда ҳарбий техникалар темир йўл вагонларида ташилаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги бу ҳолат қўшинларда режавий алмаштириш ишлари эканини маълум қилди.

20 апрель 2022, 22:00

20 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

ИШИД ракеталари Ўзбекистонгача етиб бормаганини айтган «Толибон», Ўзбекистонга «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш учун 150 млн евро ажратадиган Франция тараққиёт агентлиги, маҳкумлар ишлаган муддатни иш стажига қўшиш таклиф этилаётгани, Жиззахдаги кучли сел туфайли вафот этган 4 киши, Бухорода ушланган сохта авиачипта тайёрловчилар ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 20 апрелдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг