Жамият

19 январ 2021, 13:00

Жиззах вилоятининг Зафаробод ва Мирзачўл туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ва «Агробанк» вилоят бошқармаси бошлиғи Зафаробод ва Мирзачўл туманларига ҳокимликка тайинланди. Эски ҳокимларнинг бошқа ишга ўтгани хабар қилинди.

19 январ 2021, 12:27

85 мингга яқин автомашинанинг «тонировка"си учун 302 млрд сўмдан ортиқ пул тўланган

2019 йил 5 августдан 2020 йил 31 декабрь кунига қадар «тонировка учун» жами 82 125 та рухсатнома берилган ва 302 млрд 635 млн сўм пул маблағлари ундирилган.

19 январ 2021, 12:06

Сергелида 14 туп дарахт экскватор билан қўпориб ташланди

Сергели туманида 14 туп дарахт экскватор билан ноқонуний тарзда қўпориб ташланди. Етказилган зарар 151 млн 194 минг сўмга баҳоланмоқда.

19 январ 2021, 10:56

Самарқандда болани калтаклаган боғча мудираси ишдан олиниши маълум қилинди

Самарқанддаги болалар боғчасида тарбияланувчини калтаклаган мудира ўз вазифасидан озод этилади. Боланинг қўллари ва юзига урилганлиги ҳолати юзасидан судга оид экспертиза тайинланди.

18 январ 2021, 18:57

Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилганларга авиачипта нархининг 30 фоизи қайтарилади

Президент фармони лойиҳасига кўра, 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари республика бўйлаб самолёт билан саёҳат қилганда, чипта нархининг 30 фоизи қайтарилиши (cash back тартиби) мумкин.

18 январ 2021, 18:48

Ўзбекистонда 2020 йилда бир йил аввалгига қараганда 21 мингта кўпроқ ўлим қайд этилди

Ўзбекистонда пандемия ҳукмрон бўлган 2020 йилда 175,6 минг киши вафот этиб, бир йил аввалгига нисбатан 21 мингта (13,58 фоиз) кўпроқ ўлим қайд этилди. Қайд этилган ўлим ҳолатларининг 60 фоизига қон айланиш тизими касалликлари сабаб бўлган.

18 январ 2021, 18:32

Финляндияга кириш бўйича чекловлар кучаяди, Австралия йил охиригача чегараларни тўлиқ очмаслиги мумкин

Финляндия коронавирусга қарши курашиш мақсадида яқин орада мамлакатга кириш бўйича чекловларни кучайтирмоқда ва туристлар қабул қилинмаслиги маълум қилинди. Австралия эса йил оҳиригача чегараларни тўлиқ очмаслиги мумкин.

18 январ 2021, 17:26

Ноқонуний кесилган ҳар туп дарахт учун 100 туп кўчат экишга мажбурлаш таклиф қилинмоқда

Дарахт кесишга жорий этилган мораторий муддатини 2021 йил охиригача узайтириш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, ноқонуний кесилган ҳар туп дарахт учун 100 туп кўчат экиш ва уларни 3 йил парваришлаш мажбурияти юклатилиши мумкин.

18 январ 2021, 16:49

Янги автомобилни техник кўрикдан ўтказиш талаби бекор қилиниши мумкин

2021 йилги давлат дастури лойиҳасидан янги автомобилни техник кўрикдан ўтказиш талабини бекор қилиш таклифи ўрин олган. Жамоатчилик билдирган таклифларда ЙҲХХнинг асосий фаолиятини «фуқароларга кўмак бериш»га йўналтириш мақсад қилинган. Муҳокама 10 кун давом этади.

18 январ 2021, 16:46

Ишламайдиган фуқаролар пенсия олишлари мумкин бўлади

1 июлдан бошлаб ишламайдиган фуқаролар пенсияга чиқишлари учун, уларнинг турмуш ўртоқлари ҳар ойда ўз даромадидан ижтимоий солиқ тўлашлари мумкин бўлади. 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида, ҳеч қандай қўшимча ҳужжатлар сўралмасдан ҳисобланади.

18 январ 2021, 16:38

Ўзбекистонда 318 та мактаб қўлбола печлар орқали иситилмоқда

Ўзбекистон бўйича мавжуд жами 10 008 та мактабнинг 318 таси (162 та мактаб ва 156 та мактаб филиали) қўлбола (буржуй) печлар орқали иситилмоқда. Қўлбола печлар орқали иситилаётган мактабларда ўқувчиларнинг ис газидан заҳарланиши эҳтимоли юқори.

18 январ 2021, 16:03

Бухорода 263 млн сўмлик техникаларни ўзлаштирган шаҳар маданият бўлими собиқ раҳбарига жиноят иши қўзғатилди

Бухоро вилоятида шаҳар маданият бўлими собиқ раҳбари бўлимга тегишли 24 дона «LED» экранларини белгиланган талабларга зид равишда ҳисобдан чиқарганликлари аниқланди. Умумий ҳисобда 263,5 млн сўмлик давлат мулки талон-торож қилинганлиги маълум бўлган.

18 январ 2021, 15:51

Кириш имтиҳонида энг юқори балл тўплаган 200 нафар талабага Президент гранти берилади

ОТМларга кириш имтиҳонида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий этилиши кутилмоқда. Грант соҳиби бўлган талаба барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичи «аъло» баҳо бўлса, унга президент гранти стипендияси тўлаб борилади.

18 январ 2021, 15:44

Самарқандда болалар боғчаси тарбияланувчисининг калтакланиши бўйича прокуратура текшируви бошланди

Самарқанд вилоятидаги МТМ мудираси болани калтаклаётгани акс этган видеолавҳа бўйича тергов ишлари бошланди. Мудиранинг изоҳ беришига кўра, у бола ҳақоратли сўзларни айтгани учун қизиққонлик қилган.

18 январ 2021, 15:36

Ҳафта охирида ҳаво совиб, қор ёғиши кутилмоқда

Ҳафтанинг биринчи ярмида ҳаво баҳорий илиқ ҳаво сақланиб туради. 22 январда об-ҳаво кескин ўзгаради ва республика бўйича қор ёғиши кутилади.

18 январ 2021, 14:22

2022 йилдан тиббиёт ташкилотлари ихтиёрий аккредитациядан ўтказилади

Тиббиёт ташкилотларини 2022 йил 1 январдан ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш механизми жорий этилади. Ташкилотларга олий, биринчи ва иккинчи тоифаларга кўра, аккредитация гувоҳномаси берилади.

18 январ 2021, 13:29

Ўзбекистонга АҚШ ва Германия компанияси ишлаб чиқарган 100 минг дона Pfizer вакцинаси олиб келинади

Ўзбекистонга АҚШнинг Pfizer ва Германиянинг BionTech компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган 100 минг дона вакцина олиб келинади. Мамлакатда эмлаш жараёнига тайёргарлик кўриш учун GAVI ташкилоти томонидан 17 та катта хажмдаги рефрижераторлар ва 206 та юк ташувчи минивен автотранспорт воситалари тақдим этилган.

18 январ 2021, 13:02

Тошкентда одамларни қарийб 95 минг долларга чув туширган авиакасса раҳбари қўлга олинди

Тошкентда пандемия шароитида чет элга даволаниш учун боришга асос бўлувчи касаллик ҳақидаги ҳужжатларни 1200 доллардан пуллаган авиакасса раҳбари жиноят устида қўлга олинди.

18 январ 2021, 12:56

2020 йилда 1723 нафар мансабдор давлатга 500 млрд сўм зарар етказди

2020 йилда 1723 нафар мансабдорга жиноий иш қўзғатилди. Улар давлатга 500 млрд сўм моддий зарар етказган. Жавобгарликка тортилган амалдорларнинг 9 нафари республика, 45 нафари вилоят ва 1669 нафари туман-шаҳар миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган.

18 январ 2021, 12:29

Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосарлари даволанишда, уларнинг ўрнига вақтинча ёшлар тайинланди

Қашқадарё вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари даволанишга жўнатилди. Уларнинг ўрнига вақтинча ёшлар ҳоким ўринбосарлари этиб тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг