Жамият

25 феврал 2021, 13:19

Йўл ҳаракати хавфсизлигига қарши содир этилган жиноятлар учун жазони кучайтириш таклиф этилди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларига қарши жиноятларни оғир жиноят деб топиш тавсия этилди. Жиноят кодексининг янги таҳририда бундай қонунбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилиши мумкин.

25 феврал 2021, 13:13

АҚШ Ўзбекистонга мингга яқин тилшунос ўқитувчиларни юборади

Америка Кенгашлари томонидан Ўзбекистонга инглиз тилини ривожлантириш учун 1000 га яқин ўқитувчиларнинг юборилиши режалаштирмоқда. 2022 йил охиригача республика ҳудудида таълим ярмаркаси ташкил этилади. Бундан ташқари, «English Speaking Nation» дастури доирасида 15 мингдан зиёд ўрта мактаб инглиз тили ўқитувчиларининг малакасини ошириш кўзда тутилмоқда.

25 феврал 2021, 12:38

Тошкент автовокзалидаги рейслар қайта тикланди

Аввалроқ ноқулай об-ҳаво шароити сабабли барча шаҳарлараро автобус қатновлари бекор қилингани ҳақида хабар берилган эди. Ҳозирги пайтга келиб эса Тошкент автовокзалидаги шаҳарлараро рейслар қайта тикланди.

25 феврал 2021, 12:25 1

Фото: Тошкентда қор ёғиши

Чоршанба куни Тошкентни кучли қор қоплади. Қор ёғиши кечгача давом этди. Сўнгги кунларда пойтахт қандай кўринишда эди — Евгений Сорочин фоторепортажида.

25 феврал 2021, 11:53

IELTS, TOEFL ва бошқа халқаро имтиҳонларда юқори балл олганларга имтиҳон харажатлари компенсация қилинади

Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, 1 майдан бошлаб IELTS, TOEFL, GMAT, GRE ва SAT имтиҳонларидан юқори балл тўплаган ёшларга имтиҳон харажатлари тўлиқ қоплаб берилиши кутилмоқда. 2022 йилдан бошлаб яна 12 та халқаро имтиҳон бўйича ҳам ушбу тартиб жорий этилади. Компенсация олиш тартиби ва ҳар бир имтиҳон учун минимал кўрсаткич ҳақида.

25 феврал 2021, 11:28

Банкоматларга жойлаштириш учун ажратилган пулларни ўзлаштирган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Чилонзор туманидаги 18 та банкоматдан 7 ой давомида жами 2,3 млрд сўм нақд пулни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

25 феврал 2021, 10:36

Тошкентдан қатнайдиган барча шаҳарлараро автобуслар қатнови бекор қилинди

Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли Тошкент шаҳридан қатнайдиган 25 февраль санасидаги барча шаҳарлараро автобус қатновлари бекор қилинди.

25 феврал 2021, 00:35

Тошкентда янги йўллар қурилади, ёпилганлари қайта очилади ва мавжудлари кенгайтирилади — ИИВ

Президентнинг пойтахт кўчаларини кенгайтириш бўйича берган топшириғидан сўнг, ИИВ томонидан пойтахтда кенгайтириладиган кўчалар, қайта очиладиган йўллар ҳамда янги қуриш режа қилинган йўналишлар рўйхати эълон қилинди. Батафсил.

24 феврал 2021, 23:55 1

«Ўзбекистон темир йўллари» «Шоввозсой» дам олиш маскани бўйича изоҳ берди

«Шоввозсой» дам олиш маскани нафақат темирйўлчиларга, балки, президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, турли вазирлик, идора ва давлат ташкилотлари, маҳаллий ҳокимликлар, республика аҳолиси ва чет эллик инвесторларга хизмат кўрсатади, дея баёнот берди «Ўзбекистон темир йўллари».

24 феврал 2021, 18:42

«Аввалги йил билан жуда катта фарқ бўлмайди». ДТМ — 2021 йилги фанлар мажмуаси ҳақида

Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабовнинг маълум қилишича, «ҳозирда Давлат тест маркази ва тегишли вазирликлар билан биргаликда фанлар мажмуаси ишлаб чиқилган. Аввалги йил билан солиштирадиганда, жуда катта фарқ бўлмайди». Фанлар мажмуаси кечикаётганига блогерлар ўз муносабатини билдирди.

24 феврал 2021, 17:58

Сув тежовчи технологиядан фойдаланганларга субсидиялар берилади

Сув тежовчи технологиядан фойдаланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига субсидиялар берилади. Бироқ, беш йилгача бўлган муддатда технология ишлатилмаса, йиллар кесимида субсидиянинг 100 фоизидан 20 фоизгача миқдори қайтариб олинади. Технологиядан фойдаланмаслик ҳолати ҳақида видео тасвирларни юборган шахслар рағбатлантирилади.

24 феврал 2021, 17:46

Тошкентда тирбандликлар юзага келаётган ўндан ортиқ кўчада қўшимча ҳаракат йўналишлари очилади

Президент Тошкентда тирбандликлар юзага келаётган ўндан ортиқ кўчада қисқа муддатларда қўшимча ҳаракат йўналишларини очиш бўйича топшириқ берди.

24 феврал 2021, 16:46

2,7 млрд долларлик инвестиция лойиҳаларининг ижроси кечикмоқда — Сенат

Президентнинг Япония ва Туркияга ташрифлари вақтида имзоланган 31 та инвестиция лойиҳанинг ижроси кечикмоқда. Мазкур лойиҳалар жами 2,7 млрд долларлик инвестиция жалб қилиши кўзланган эди. Ушбу лойиҳаларнинг энг катта улуши энергетика ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларига тўғри келади. Сенат ушбу кечикишларга сабаб бўлган омилларни маълум қилди.

24 феврал 2021, 13:20

Ўзбекистонда 11 та янги гидроэлектр станцияси қурилади

Ўзбекистонда қўшимча 587 мегаватт электр қуввати етказиб берадиган 11 та янги гидроэлектр станциялари қурилиши режалаштирилмоқда.

24 феврал 2021, 12:40

Президент заргарлик бозорини либераллаштиришга оид қарорни имзолади

Компанияларга ўзлари ишлаб чиқарган олтин ёмбиларни сотишга, тамға қўйишда механик ёки лазер усулидан фойдаланишга рухсат берилади. Заргарлик буюмларини ички ва ташқи бозорларда онлайн сотиш мумкин бўлади. Савдо суммаси БҲМнинг 600 бараваридан ошмаган тақдирда мижозни текшириш талаб этилмайди. Заргарлик саноатини ривожлантириш бўйича қарор ҳақида батафсил.

24 феврал 2021, 11:50

Тошкент амалий фанлар университети ташкил этилиши кутилмоқда

Тошкент шаҳрида амалий фанлар университети ташкил этилиши мумкин. Талабалар «Бизнес ахборот тизимлари», «Бизнес бошкаруви», «Ахборот хавфсизлиги» хамда «Электрон тижорат» йўналишлари бўйича қабул қилинади. Дарслар ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади.

24 феврал 2021, 11:23

Тошкентда «Diplomat university» номли хусусий университет очилиши мумкин

Тошкентда иқтисодиёт, ахборот технологиялари, юриспруденция ва халқаро муносабатлар йўналишларида кадрлар тайёрлайдиган янги «Diplomat university» номли хусусий университет очилиши мумкин.

23 феврал 2021, 20:51

Наманганда президент танқидидан сўнг, шаҳар ҳокими ва прокурори ўзгарди

Президент танқидидан сўнг, Наманган шаҳри ҳокими Олимжон Исаев ҳамда прокурори Баҳромжон Юлдашев ишдан бўшатилди. Шаҳар ҳокими лавозимига Ғофир Жамолов, прокурори этиб эса Хуршид Одилов тайинланди.

23 феврал 2021, 17:46 1

Совуқ ҳавода экинларни асраб қолиш учун нима қилиш керак?

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кескин об-ҳаво шароитида қишлоқ хўжалиги экинлари, мева, сабзавот ва дарахтларни сақлаб қолиш учун амалга ошириш керак бўлган тавсияларни маълум қилди.

23 феврал 2021, 17:00 1

Қонунчилик палатаси спикерига янги ўринбосар лавозими таъсис этилди

Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида спикерга рақамли ривожланиш ва ахборот сиёсати масалалари бўйича янги ўринбосар лавозими таъсис этилди. Депутатлар мазкур лавозимга Одилжон Тожиевни сайлашди. У парламент имиджи масалаларига масъул бўлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг