Тошкентнинг Олмазор туманида одамлар бешинчи қават деразадан пастга тушиб кетган 4 ёшли болани тутиб қолди.
Декабрь ойи охирида 15 суткага қамоққа олинган андижонлик Facebook-фаоли Абдуфатто (Отабек) Нуритдинов озодликка чиқарилди.
Дизайнер Нариман Григорян ўзи ижарада истиқомат қилган хонадон меҳмонхонасида қотиллик аломатлари билан топилди. Бош прокуратура «қасддан одам ўлдириш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Тошкентда таниқли дизайнер Нариман Григорян ўлдириб кетилди.
ИИВ ЙҲХБ маълумотларига кўра, Самарқанд вилоятида туман пайтида 13 та машина тўқнашган. Воқеа жойидан бир оз узоқроқда ҳам иккита автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Самарқанд-Қарши автомагистралида кўриш даражаси пастлиги ва йўлларнинг сирпанчиқлиги сабабли 10 дан ортиқ машина тўқнашди.
Сешанба кунидан бошлаб ҳафта охирига қадар совуқ ва қуруқ об-ҳаво ҳукм суради. Айрим жойларда қор баландлиги 10−13 см га етади.
2020 йил 1 апрелдан бошлаб айрим тиббий маълумотномалар ДХМлар орқали берилади.
Гулнора Каримованинг Ўзбекистондаги яшаш манзилларида 12,7 млрд сўмдан ортиқ бўлган санъат асарлари топилди. Унинг Женевадаги вилласида аниқланган 70 турдаги санъат ашёларининг миллий бойликка тааллуқлилиги ўрганилмоқда.
Мингбулоқ ҳокими Нуршод Худойбердиев қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирламаган фермерларни ҳақорат қилгани учун БҲМнинг 20 баравари миқдорида жаримага тортилди.
Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев шаҳарни ободонлаштириш учун «Фойдали Тошкент» акциясини бошлаб берди. У ҳар бир фуқаро кўчага ахлат ташлашдан уяладиган кун келишига ишонч билдирди.
Ўзбекистонда энг оммавий таом — «Палов индекси» маълумотлари ҳамда бир «порция» паловнинг ўртача нархлари шакллантирилади.
Жума ва шанба кунлари Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, аммо якшанба куни ҳароратнинг тушиши, баъзи жойларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда.
Ички ишлар вазирлиги Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда «Жиҳодчилар» диний экстремистик оқими аъзолари фаолиятини тўхтатиш учун махсус операция ўтказилгани ҳақида хабар берди.
Жиззах вилоятида тўрт кишидан иборат оила ўз уйида углерод оксиди билан заҳарланиш эҳтимоли билан вафот этди. Вафот этганларнинг икки нафари — болалар.
10−14 январь кунлари Тошкентдаги Халқлар дўстлиги майдонида Ватан ҳимоячилари куни шарафига ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ўтказилади. Дастурдан концертлар, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар намойиши ўрин олган.
Адлия вазирлиги қабристонларда гўр қазиш ва маросим хизматлари учун пуллик хизматлар кўрсатиш тарифларини белгилаш тўғрисидаги Тошкент ҳокими қарори юзасидан изоҳ берди.
Тошкент ИИББда хизмат интизоми ва қонун устуворлигини бузганлиги учун 15 нафар ходим лавозими пасайтирилди ёки ишдан бўшатилди, бир қатор ходимларга хайфсан берилди. Шу билан бирга, 7 нафар ходим яхши хизмат кўрсатганликлари учун тақдирланди.
Суд Андижон ҳокимияти матбуот котиби Гулшаной Қўчқоровани журналист Хуршид Далиевга қарши туҳмат ва ҳақоратда айбдор деб топди ва унга жарима жазоси тайинлади.
Тошкентда Гулнора Каримова ва бошқаларга қарши навбатдаги жиноят иш бўйича суд мажлиси бошланди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг