Жамият

21 апрель 2021, 21:47

Тошкентда анҳордан эркак кишининг жасади топилди

Тошкентдаги Анҳор каналидан эркак кишининг жасади аниқланди. Мурдада аломатлари топилмаган, тергов олди текширув олиб борилмоқда.

21 апрель 2021, 19:35

5 та ОТМ вақтинчалик масофавий таълимга ўтди

Самарқанд давлат университети, Жисмоний тарбия университети, Жаҳон тиллари университети, Шарқшунослик университети ва Самарқанд чет тиллар институти масофавий таълим тизимига ўтди. Ўқитувчи ва талабалар орасида COVID-19 инфекцияси аниқланмоқда.

21 апрель 2021, 19:17

Китобдаги болалар уйини бир йил аввал ёпиш режалаштирилган бўлган

Китоб тумани ҳокимияти болалар ёмон шароитда яшаётган 5-сонли меҳрибонлик уйини бир йил аввал ёпиш режалаштирилганини маълум қилди. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов болаларни бошқа муассасаларга ўтказиш ва бу ерда болалар шаҳарчасини ташкил этишни таклиф қилган.

21 апрель 2021, 18:15

Аҳоли дастурлар доирасида кредит олиш учун қаерга мурожаат қилиши керак? Қўлланма

1 апрелдан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредит олиш учун аҳоли ва тадбиркорлар ягона платформа орқали мурожаат қилишлари талаб этилади. «Газета.uz» обуначиларининг кўплаб мурожаатларидан келиб чиқиб, онлайн платформа орқали кредитга ариза тўлдиришга оид қўлланмани ишлаб чиқди.

21 апрель 2021, 18:10 3

Гарвард университети талабасига айланган ўзбек қизининг ҳикояси

Ўзбекистонлик Азиза Изамова февраль ойида санъат ва архитектура тарихи йўналиши бўйича докторантура қилиш учун Гарвард университетига қабул қилинди. Азиза ўқишга ҳужжат топшириш жараёни қандай кечгани, ўқишга топширишда нимага эътибор бергани, тадқиқот соҳасини қандай танлагани ва келажакдаги режалари ҳақида гапириб берди. «Ғарб академик доираларига Марказий Осиёси ҳақида кўпроқ билим олиб келиб, Ўзбекистондаги тадқиқот соҳасини бойитмоқчиман», — дейди у.

21 апрель 2021, 16:14

Долларнинг расмий курси кетма-кет еттинчи бор кўтарилмоқда

Долларнинг расмий курси 14,25 сўмга қимматлади ва жами 10 552,01 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари бироз пасайди.

21 апрель 2021, 15:57

Наманганда юк машинаси ҳайдовчиси пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан яширинди

Наманган вилоятида MAN автомашинаси ҳайдовчиси пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан яширинган. Жабрланувчи вафот этди.

21 апрель 2021, 14:40

Хоразмда «самосуд» уюштирган аёлларга жазо тайинланди

Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани «Оқдарбанд» қишлоғи ҳудудида тўрт аёл улардан бирининг оилали ўғли билан яшаб келаётган бошқа бир аёлнинг кийимларини йиртиб, қайчи билан сочларини кесиб «самосуд» уюштирган эди. Уларга жазо тайинланди.

21 апрель 2021, 14:28 2

Талабаларга ижара тўловининг 50 фоизи — БҲМнинг 1 бараваридан ошмаган тақдирда қопланади

Талабаларга ижара тўловининг 50 фоизини давлат томонидан қоплаб бериш тартибига оид президент фармони қабул қилинди. Унга кўра, ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида — БҲМнинг 1 бараваридан, бошқа ҳудудларда 0,5 бараваридан ошмаслиги керак.

21 апрель 2021, 14:18

Қўй подасини олиб кетаётган юк машинаси ағдарилди

Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида қўйларни олиб кетаётган юк машинаси ағдарилиб кетди. Қутқарувчилар машинадан 130 бош зотдор қўйни қутқара олишган, ҳайвонларнинг бир қисми нобуд бўлган. Машина ҳайдовчиси жабрланмаган.

21 апрель 2021, 14:09

Пахтачи туманида физика-математикага ихтисослашган мактаб ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев ўтган ҳафтада Самарқандга ташрифи чоғида Пахтачи туманида физика-математикага ихтисослашган мактаб ташкил этиш бўйича топшириқ берган эди. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мазкур туманга бориб, мавжуд имкониятларни ўрганди. Мактаб собиқ Пахтачи автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежи ўрнида ташкил этилади.

21 апрель 2021, 13:11 1

«Рўзаларни тутиб, даволаниб ётибдилар» — Отабек Умаровнинг соғлиғи ҳақида маълумот берилди

Спортчи Мурод Хонтўраев президентнинг куёви Отабек Умаров ҳақидаги турли хабарларга ишонмасликни ва ҳозирда унинг саломатлиги яхши эканлигини айтди. «Кайфиятлари зўр. Лечение олиб, Рамазонни ўтказиб келадилар», — деди у.

21 апрель 2021, 12:19

Қайнонаси, ҳомиладор хотини ва икки нафар болани ўлдирган шахс умрбод қамалди

Яккабоғда 30 ёшли эркак хотини, қайнонаси ва икки нафар ёш болани пичоқлаб ўлдирган эди. Мазкур шахсга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

21 апрель 2021, 11:34 3

«Бир тилни барча учун мажбурий «халқ тили»га айлантиришдан тийилайлик» — Расул Кушербаев

«Миллий тикланиш» фракцияси раиси Алишер Қодиров давлат тили тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳеч қайси миллат вакилини камситмаслигини, «лекин бу меҳрибонлик ўзимизни камситиш ҳисобига бўлмаслиги керак"лигини таъкидлади. Депутат Расул Кушербаев масала фақатгина давлат тилида иш юритиш ҳақида кетаётганлигини эслатди. «Кўп миллатли мамлакатда давлат тили масаласини фақат қайсидир миллат тақдири билан боғлайвериш нотўғри», — дейди у.

21 апрель 2021, 11:05

Алламжонов ОАВ фаолияти билан шуғулланувчи бизнесга босим ҳақида фикр билдирди

«Номи матбуот бўлгани, унинг устига миниб олса ҳам бўлади дегани эмас», — деб ёзди Комил Алламжонов. Давлат идораси ходимларининг ОАВ фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорларга босим ўтказиши ноқонуний, дея таъкидлади у.

21 апрель 2021, 10:56

9 Май тадбирлари карантин талаблари асосида ўтказилади

Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган байрам тадбирлари карантин талабларига мувофиқ ўтказилади. Тошкентда байрамона салют бўлиб ўтади. Урушнинг эҳтиёжманд иштирокчиларининг уйлари таъмирланади. Уларни парвариш қилиш ва ёрдам бериш мақсадида патронаж хизмати йўлга қўйилади.

21 апрель 2021, 10:28

Коррупцион жиноятларнинг сабаблари маълум қилинди

2020 йилда коррупцион жиноятларнинг асосий сабаблари моддий манфаатдорлик (30%), бюрократик тўсиқларнинг мавждулиги (28%) ва ижтимоий таъминланмаганлик ёки адолатли меҳнат шароити йўқлиги (12%) каби омиллар бўлган.

21 апрель 2021, 08:43 2

Меҳнат вазирлиги Шуҳрат Ғаниев якшанба куни йиғилиш ўтказганига муносабат билдирди

Якшанба куни бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, унга ҳокимиятлар, вазирлик ва идоралар ходимлари жалб қилинган. Меҳнат вазирлиги вазиятга муносабат билдирди ва идораларга дам олиш кунида ишга жалб қилингани учун қўшимча иш ҳақи тўлаш тўғрисида огоҳлантириш юборилганини маълум қилди.

21 апрель 2021, 08:10

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 12 млн сўмдан берилади

Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 12 млн сўмдан берилади.

20 апрель 2021, 16:20

Матбуот эркинлиги рейтингида Ўзбекистон кўрсаткичи ёмонлашди

Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида ўтган йилгига нисбатан бир поғона пастлаб, 157-ўринни эгаллади. Ушбу рейтингда Норвегия кетма-кет бешинчи йил етакчига айланмоқда. Энг охирги, 180-ўринда эса Эритрея мамлакати турибди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг