Жамият

17 сентябрь 2019, 15:14

Президент қарори билан ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги президент қарори қабул қилинди

17 сентябрь 2019, 14:21

Яккабоғ ҳокимининг собиқ ўринбосари ва уни ёқиб юборган тадбиркор суди бошланди

Яккабоғ туман ҳокимининг собиқ ўринбосари Мансур Туймаев ва унинг устига бензин сепиб ёқиб юборган тадбиркор Баҳриддин Исомов устидан очиқ суд жараёни бошланди.

17 сентябрь 2019, 13:35

Бепул метро куни қандай ўтади?

Бепул метро куни станцияларда кўргазма ва мусиқий перформанслар, вагонларда эса эрталаб ва кечқурун — раққослар, аниматорлар, иллюзиячилар, кўча мусиқачилари ва опера қўшиқчилари чиқишлари бўлиб ўтади.

17 сентябрь 2019, 12:51

Давлат хизматлари ягона реестри кенгайтирилди

Давлат хизматлари ягона реестрининг янги таҳриридан аввалги талқиндаги 693 та давлат хизматлари ўрнига 716 турдаги давлат хизмати ўрин олди.

17 сентябрь 2019, 12:31

Самарқандда тўйдан кейин уйга олиб келинган таомдан 7 киши заҳарланди

Самарқанд ҳокимияти етти кишининг овқатдан заҳарланганини хабар қилди. Маълум бўлишича, улар тўйдан кейин уйга олиб келинган гўшт маҳсулотларини истеъмол қилган.

16 сентябрь 2019, 19:25

Судларда ягона электрон тўлов тизими жорий этилди

Эндиликда судга мурожаат қилганлик учун тўловларни автоматлаштирилган электрон тўлов тизими орқали амалга ошириш мумкин.

16 сентябрь 2019, 18:57

АҚШ Ўзбекистонга радиацияни аниқловчи ускуна тақдим этди

АҚШ Ўзбекистонга Афғонистон билан чегарада радиоактив материаллар контрабандасини аниқлаш учун ускуна тақдим этди.

16 сентябрь 2019, 17:36

Дрон ёрдамида чегарадан трамадол олиб ўтилишига чек қўйилди

Чегарачилар Тошкент вилоятида чегара орқали дрон ёрдамида 600 пластинкадаги «Трамадол» дори воситасининг олиб ўтилишига чек қўйди.

16 сентябрь 2019, 15:36

Мадрасаларда инклюзия бўладими?

Кўриш бўйича ногиронлиги бўлган ёшлар Ўзбекистондаги ўрта махсус ва олий ислом таълим муассасаларида таҳсил олиш имкониятига эга бўла оладиларми? Дилмурод Юсупов ва Улуғбек Маматхонов ушбу масалани ўрганди.

16 сентябрь 2019, 13:02

Фарғона ва Сурхондарё вилоятлари прокурорлари ўрин алмашди

Сурхондарё вилояти прокурори Улуғбек Қосимов ва Фарғона вилояти прокурори Садриддин Турдиев ўрин алмашди.

16 сентябрь 2019, 11:49

Тошкентда Кореянинг Шинхан университети филиали ташкил этилади

Кореянинг Шинхан университети билан Тошкент шаҳрида университетнинг филиалини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

16 сентябрь 2019, 11:35

«Дунё» ахборот агентлигининг вазифалари белгиланди

Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» ахборот агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.

16 сентябрь 2019, 10:35

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги битим ратификация қилинди

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван Битими (Нахичеван, 2009 йил 3 октябрь) Ўзбекистонда ратификация қилинди.

16 сентябрь 2019, 10:30

«ЙПХ ходими аёл кишини дубинкада уриб ўлдириб қўйди» номли хабарга ИВВ томонидан аниқлик киритилди

Самарқандда ЙПХ ходими томонидан урилгани айтилган аёл аслида қон босими кўтарилиб йиқилиб тушган. Унинг турмуш ўртоғи ва ўғиллари инспекторнинг погони ва кўкрак нишонини юлиб олган.

15 сентябрь 2019, 14:59

Қўқон электромобиллари нархининг 3000 доллар бўлиши кутилмоқда

Президент Қўқондаги 2021 йилдан электромобиллар ишлаб чиқарадиган «Шаффоф омадли саноат» компаниясига ташриф буюрди. Уларнинг тахминий нархи — 3000 доллар.

14 сентябрь 2019, 16:58 1

Сохта қурол билан босқинчилик қилган гумондорлар қўлга олинди

Тошкентда сохта тўппонча билан қашқадарёлик фуқарога ҳужум қилган уч гумондор қўлга олинди.

14 сентябрь 2019, 16:29

Президент Қўқон ва Марғилон шаҳарларини ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди

Шавкат Мирзиёев Қўқон ва Марғилонда турар жойлар қурилиши бўйича лойиҳаларни қайта кўриб чиқишга топшириқ берди. «Аввало, қаерда қийинчилик борлигини ўрганиш, одамларнинг фикрини олиш керак», — деди у.

14 сентябрь 2019, 13:48 4

Тўй-маросимларни тартибга солиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди

Парламент тўй-маросимларни тартибга солиш тўғрисидаги қарорни маъқуллади. 1 январдан кучга кирадиган қарор билан ортиқча дабдаба ва исрофгарчиликни чеклашга қаратилган.

13 сентябрь 2019, 21:48

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигига директор тайинланди

Сарвар Бабаходжаев янги ташкил этилган Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

13 сентябрь 2019, 21:04

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ҳайдовчиларнинг мурожаати прокуратура томонидан ўрганилмоқда

ССВ Қашқадарёда тиббий ёрдам машиналари ёнилғиси ҳамда эҳтиёт қисмлари ҳайдовчилар зиммасига юкланаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг