Узун туманида Lacetti автомобили йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган икки болани уриб юборди. Тан жароҳати олган болалардан бири шифохонада ҳаётдан кўз юмди.
Эндиликда туғилганлик ҳақидаги маълумотномани олиш, болани ота ёки онасининг доимий яшаш жойига ва поликлиникага рўйхатга қўйиш, бир марталик нафақа пулини олиш ҳамда МТМга навбатга қўйиш хизматлари битта ариза билан бир вақтда амалга оширилади.
«Temiryo'l sug’urta» компанияси томонидан Бухоро, Навоий ва Сирдарё вилоятларида содир бўлган офатлар натижасида мол-мулкига зарар етган аҳоли ва корхоналар раҳбарлари билан алоқа ўрнатилиб, юзага келган оғир вазиятни биргаликда бартараф этиш муаммолари ҳал қилинмоқда.
4 майдан бошлаб республика бўйлаб Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш (паспорт, прописка, виза) ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги (рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш, маъмурий амалиёт, мажбурий техник кўрикдан ўтказиш) бўлинмалари фуқароларга хизмат кўрсатиш фаолиятини бошлади.
Ўзбекистонда ҳар йили ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланганлик бўйича рейтинглари эълон қилинади. Уларни тузишда янги иш ўринларини яратиш, ишсизликни камайтириш, аҳоли турмуш сифатини яхшилаш кабиларга алоҳида эътибор қаратилади.
Марказий ҳарбий округнинг 2000 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари Сардоба туманидаги табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун жалб қилинган. Ушбу ишларга округ тасарруфидаги 200 га яқин ҳарбий техникалар ҳам сафарбар қилинган.
Сардобада сув тошқини оқибатида эвакуация қилинган фуқароларнинг аксарияти зарур ҳужжатларсиз қолишган. Уларни тиклашда аҳолига Давлат хизматлари агентлиги ёрдам беради.
4 майдан бошлаб Тошкентда ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш ҳамда маъмурий амалиёт бўлимларида, шунингдек диагностик станцияларида (техника назорати) фуқаролар қабули давом этади.
Яқин кунларда ёмғир, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.
Тошкент ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг туманлардаги бўлимлари 4 майдан фуқароларни қабул қилишни бошлайди.
Никита Макаренко сув тошқинидан азият чеккан сирдарёликлар ва офат ҳудудида фаолият олиб бораётган турли идоралар ходимлари билан суҳбатлашди.
«Газета.uz» мухбири Никита Макаренко Сирдарёдаги табиий офат ҳудудидан эвакуация қилинганлар жойлаштирилган марказлардан бири — Мирзаобод туманидаги 3-болалар боғчасига ташриф буюрди. Аҳоли шароитдан мамнун, бироқ тезроқ ўз уйларига қайтишни хоҳлашмоқда.
1 май куни тўғон ўпирилиши рўй берган Сардоба сув омбори яқинидаги ҳудуддан «Газета.uz» фоторепортажи.
Сардоба сув омбори яқинларида қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда. Дарахт, том ва баландликларга чиқиб олган 20 дан ортиқ киши қутқарилди. Жабрланганлар учун чодирли лагер қурилмоқда.
2010 йилда Ислом Каримов фармони билан тақиқланган хусусий нотариуслар яна иш бошлади. Биринчи бўлиб Қўқонда хусусий нотариус томонидан пенсия олиш учун ишончнома расмийлаштирилди.
Сардоба сув омбори ҳудуди атрофида истиқомат қилувчи 70 минг аҳоли хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган. Сув тошқинларидан 56 киши жароҳатланган. Сув омбори деворининг қўпорилган жойида таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Таксиларга ҳозирча йўловчи ташишга рухсат берилгани йўқ, дея хабар бермоқда ИИВ ЙҲХББ. Улар ҳозирча фақат етказиб бериш хизмати билан шуғулланишлари мумкин холос.
Зоминда озиқ-овқат дўконига чиққан опа-укани сел оқизиб кетди. Ҳар иккиси ҳам ҳаётдан кўз юмди.
Йўл-патруль хизмати инспекторлари қоидабузарликлар бўйича баённомаларни электрон тарзда расмийлаштириши тартиби жорий этилади. Бунинг учун улар планшетлар билан таъминланади.
10 апрель куни коронавирус инфекцияси аниқланган ҳомиладор аёл 1 май куни пойтахтдаги 3-сон туғруқ комплексида фарзандини дунёга келтирди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг