Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиши оқибатида сув босган Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида 2020−2021 йиллар давомида 50 та кўп қаватли уй-жойлар қурилади. Сув тошқини оқибатларини бартараф этиш учун Сирдарё вилояти маҳаллий бюджетига дастлабки 100 миллиард сўм ажратилган.
Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Россия президенти Владимир Путин номидан қорақалпоғистонлик 596 нафар уруш иштирокчисига, фронт ортида меҳнат қилган фуқароларга эсдалик медали топширилади.
АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашиш учун 2 млн доллар ажратди. Маблағлар шошилинч тиббий операциялар марказини ташкил этиш мақсадида тегишли жиҳоз харид қилиш ва тренинг ўтказишга ҳам сарфланади.
ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори омбудсман идорасига шахсий ҳимоя воситаларини топширди. Улар пандемия даврида жазони ижро этиш муассасаларида мониторинг ўтказишда қўлланилади.
«Ўзархив» агентлиги Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонлари хотирасига бағишланган сайтни ишга туширди.Унда уруш қаҳрамонлари ҳақидаги маълумотлар, аскарларнинг мактублари ва бир қатор муҳим ҳужжатлар мавжуд.
Хитой-Қирғизистон чегарасида содир бўлган зилзила Фарғона водийсида ҳам сезилди.
Эпидемиологик вазиятга кўра Қашқадарё «яшил», Сурхондарё эса «сариқ» ҳудудга киритилди.
Навоийда катта тезликда ҳаракатланган Nexia-3 қизил чироқдан ўтиб, йўл четидаги симёғочга бориб урилди. Ҳайдовчи ҳодиса жойида оламдан ўтди.
Жиззахда сел оқими туфайли 10 яшарли қиз ҳалок бўлди. У даладан молларини уйига ҳайдаб келиш учун сойдан ўтаётганда сел келиб қолган.
Ҳар бир туман ва шаҳар санитария-эпидемиологик вазиятга қараб «қизил», «сариқ» ёки «яшил» ҳудудларга ажратилади.
Эпидемиологик вазият яхши бўлган ҳудудларда, санитария талабларини белгилаган ҳолда, ноозиқ-овқат дўконлари, тиббий диагностика, такси хизмати, таъмирлаш, тикувчилик, маиший техника ва пойабзал тузатиш, сартарошхоналар фаолиятига рухсат берилади. Шунингдек, стикерлар бекор қилиниб, шахсий автомобиллардан фойдаланиш мумкин бўлади.
Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятида Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиши натижасида юзага келган сув тошқинида 4 кишининг вафот этгани, 1 кишининг бедарак йўқолганини маълум қилди.
ФВВ Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиши оқибатида инфратузилмаларга етган дастлабки зарар миқдорини маълум қилди. 8 та болалар боғчаси, 16 та мактаб, 7 та тиббиёт муассасаси, 7 та қабристон, 13 та кўприк ва бошқа объектлар зарар кўрган.
Самарқанд вилоятида маст ҳайдовчи қарама-қарши йўналишда юк машинаси билан тўқнашув содир қилди. Ёш аёл ва унинг икки ёшли фарзанди ҳалок бўлди.
Сардоба фожиаси бизга халқимизнинг офат қаршисида бемисл даражада ҳамжиҳат эканини кўрсатди. Мамлакатнинг ҳар бир ҳудудидан Сирдарёга техникалар ва минглаб тонна инсонпарварлик ёрдами оқиб келмоқда. Офат оқибатлари қай даражада ва ундан қандай ибрат-хулосалар чиқаришимиз керак? Сабина Бакаева ва Шуҳрат Латипов репортажи.
ИИВ Юлдуз Усмонованинг ички ишлар органлари ходимларини ҳақорат қилгани акс этган видеомурожаатини ўрганмоқда. Тошкент ИИББ хонанданинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беради.
Президент қарори билан Тошкент темир йўл муҳандислари институти, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳамда Тошкент давлат техника университетининг авиакосмик технологиялари факультети бирлаштирилиб, Тошкент давлат транспорт университети ташкил қилинмоқда.
Кун давомида 86 нафар коронавирус бемори тўлиқ соғайиб, жами тузалганлар сони 1405 нафарга етди.
«Сардоба» сув омбори тўғони ўпирилиши натижасида 4 та нимстанция сув остида қолгани ҳамда 8 мингдан ортиқ истеъмолчи электр таъминотидан маҳрум бўлгани аниқланди. Ҳозирда шикастланган электр тармоқларида тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
«Сардоба» сув омбори тўғони ўпирилган илк соатларда эвакуация-қутқарув ишларида қатнашган 2 нафар Миллий гвардия ходими кучли оқимга дуч келиб, оқиб кетди. Улардан бири ҳалок бўлди, иккинчи ходимни қидириш ишлари давом этмоқда.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг