12 август, чоршанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Жамият

29 июл 2019, 21:20

Қурол тўғрисидаги қонун имзоланди

Қурол тўғрисидаги қонун имзоланди. Ҳужжат олти ойдан сўнг кучга киради.

29 июл 2019, 19:56

Фермерларни автобусга қамаб қўйган ИИБ бошлиғи ишдан бўшатилди

Пахтани кўпроқ суғориб юборгани учун фермерларни жазирамада автобусга қамаб қўйган Касби туман ИИБ бошлиғи ишдан бўшатилди.

29 июл 2019, 18:12

Президент Самарқандда осма метро қуришга топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев Самарқанд ва эшкак эшиш каналида ташкил этиладиган янги туристик марказ ўртасида енгил осма метро қуриш бўйича топшириқ берди.

29 июл 2019, 16:50

Фуқароларнинг пластик карталаридаги 27,4 млн сўмни ўзлаштирган банк ходимига чора кўрилди

Навоий вилоятида 161 фуқаронинг пластик карталаридаги 27,4 млн сўмни ўзлаштирган банк ходимига нисбатан жазо чоралари тайинланди.

29 июл 2019, 16:12

Тошкент вилоятида бешта ҳудудда хорижга чиқиш паспортлари расмийлаштирилмоқда

Тошкент вилоятидаги бешта марказ хорижга чиқиш паспортларини расмийлаштириш учун махсус техник қурилмалар билан таъминланди.

29 июл 2019, 14:16

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати бир оз тушади

Ҳафта охирида ҳаво ҳароратининг қисқа муддатга бир оз тушиши кутилмоқда. Дам олиш кунлари шимолда +35, қолган ҳудудларда +39 даражагача иссиқ бўлади.

28 июл 2019, 23:49

Бахриддин Исамов суд-психиатрия экспертизасидан ўтмоқда — Бош прокуратура

Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари Мансур Туймаевнинг ҳаётига суиқасд қилганлигида айбланувчи тадбиркор Бахриддин Исамов Тошкентда суд-психиатрия экспертизасидан ўтмоқда.

27 июл 2019, 20:47

Мансур Туймаевга жиноят иши қўзғатилди, Яккабоғ ҳокими ва прокурори ишдан бўшатилди

Яккабоғда дўконини бузмоқчи бўлгани учун тадбиркор томонидан ўт қўйилган ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди, туман ҳокими ва прокурори ишдан бўшатилди.

27 июл 2019, 20:23

Абдулла Арипов Урганчга ташриф буюрди

Бош вазир Абдулла Арипов «Ашхобод» маҳалласидаги уйлари бузилган аҳоли ва шаҳар ҳокимлиги ўртасидаги муаммони ўрганиш учун Урганчга етиб борди.

27 июл 2019, 17:45

Адлия вазири: Одамларни уйини бузиб, кўчага чиқариб қўйиб компенсация тўланмаслик — вахшийлик

Адлия вазири барча маҳаллий ҳокимликлардан фуқароларнинг уй-жой билан боғлиқ қонуний ҳуқуқларини поймол этишларига чек қўйишларини талаб қилди.

27 июл 2019, 17:35

Уйи бузилган одамлар Урганч-Хонқа йўлини тўсиб қўйди

200 га яқин киши кечаси бузилган уйлари учун товон пули тўланмаганидан норози бўлиб Урганч-Хонқа йўлини тўсиб қўйди. Хоразм вилояти ҳокими 10 августга қадар 100 фоиз пулларини тўлашга ваъда берди.

26 июл 2019, 19:20

Яккабоғда болалар бузилаётган уйни тарк этишдан бош тортди

Яккабоғда бола ва қизалоқ бузилаётган уйни тарк этишдан бош тортди. Улардан бири ИИО ходимлари куч билан ташқарига чиқараётганда «Дада, дада!» деб бақирди.

26 июл 2019, 16:49

Қуролли Кучлар академиясида ҳарбий таълимга бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтди

Қуролли Кучлар академиясида бўлиб ўтган ҳарбий таълим ҳамкорлигига бағишланган халқаро анжуманда ўн беш мамлакатдан ҳарбий атташелар иштирок этди.

26 июл 2019, 12:34

Тошкентдан Олма Отага қатновчи «Тулпар — Тальго» рейслари чипталари арзонлашади

Августдан «Тулпар — Тальго» поездида Тошкент-Олма Ота-Тошкент рейсларига чипталар арзонлашади.

25 июл 2019, 23:03

Фарғонада KOICA касб-ҳунарга ўқитиш маркази қурилиши бошланди

KOICA Фарғонада Касб-ҳунарга ўқитиш маркази қурилишини бошлади. Унда электр ва электроника, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, ахборот технологиялари, косметология ва тикувчилик ўргатилади.

25 июл 2019, 21:36

Мактабни тамомлаш орзусидаги қиз

Ота-онаси уни ташлаб, хорижга ишлашга кетган қиз ҳақидаги ҳикоя. У амакисининг уйидан қочиб кетган, биргина орзуси — мактабни тамомлаш.

25 июл 2019, 20:49

1 миллиард сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Наманган вилояти божхоначилари умумий қиймати 1 миллиард сўмдан ортиқ бўлган дори воситаларининг айланмасини тўхтатишди.

25 июл 2019, 19:42

Андижондаги ёнғинда учта уй зарар кўрди

Андижонда содир бўлган ёнғин бир-бирига туташ қилиб қурилган учта уйга зарар етказди. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.

25 июл 2019, 18:48

Тунги вақтларда ишловчи муассасаларга талаблар ишлаб чиқилди

15 октябрдан умумий овқатланиш ва кўнгилочар муассасаларга бир қатор талабларга риоя қилга ҳолда куну тун ишлашга рухсат берилди.

25 июл 2019, 17:41

Икки кун ичида ЙТҲларда саккиз киши ҳалок бўлди

Сўнги икки кун ичида Ўзбекистон бўйлаб энг камида тўртта ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Уларга саккиз киши ҳаётдан кўз юмди.