19 август, душанба Ob-havo Zira

Жамият

Ўзбекистонда ихтиёрий экологик маркировка қилиш тизими жорий этилиши мумкин 

Ихтиёрий экологик маркировкасиз ишлаб чиқаришда атроф-муҳитга энг кам зарарли таъсир кўрсатадиган маҳсулотлар қадоқларида «органик», «эко», «био» каби сўзларни қўллаш тақиқланади.

Ҳайвонларга шафқатсиз муомалада бўлганлик учун жазо чораларини кучайтириш тўғрисидаги қонун қабул қилинди 

Ҳайвонларга шафқатсиз муомалада бўлганлик учун жазо чораларини кучайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинди.

Акрам Халилов Республика суд экспертизаси маркази директори этиб тайинланди 

Акрам Халилов Ҳадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази директори лавозимига тайинланди.

Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарор — ССВ 

Қозоғистонда бир ҳафта ичида 440 та қизамиққа чалиниш ҳолати қайд этилди. Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарор, дея маълум қилди соғлиқни сақлаш вазири.

Ўзбекистонда ҳужжатлари тўғридан-тўғри нострификация қилинадиган хорижий ОТМлар рўйхати тасдиқланди 

Ўзбекистонда ҳужжатлари тўғридан-тўғри нострификация қилинадиган нуфузли хорижий олий таълим муассасалари рўйхати қўшма қарор билан тасдиқланди.

Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ташкил этилди 

ИИВ тузилмасида Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ташкил этилди. Пойтахт, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида хавфсиз туризм концепцияси босқичма-босқич жорий этилади.

«Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди 

«Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Яна бир ташкилот ходимлари Тошкент шаҳри ва вилоятида пропискасини олиш имконига эга бўлди 

Давлат тест маркази раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлди.

Янги ўқув йилида Ўзбекистонда Сеченов университети филиали очилади 

Сеченов университетининг филиали 2019/2020 ўқув йилидан очилади.

Навоийда ЙПХ ходимини урган шахсга суд ҳукми ўқилди 

Учқудуқ туман суди ЙПХ инспекторини урган шахс бир йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлади.

Олимпиадалар, танловлар ғолибларини тақдирлаш тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритилди 

Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган ўқувчиларни тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритилди.

Россия соғлиқни сақлаш вазири Москва-Тошкент рейси йўловчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатди 

Россия соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцова Тошкентга учаётган самолёт бортида ўзбекистонлик аёлга биринчи тиббий ёрдам кўрсатди.