«Шўрданак» ва «Қалпоқ» ҳажвий гуруҳи аъзолари ЙҲХБ ходимлари ҳақида тайёрлаган юмористик кўрсатувларидаги ҳазиллари учун кечирим сўрашди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел хавфи ҳақида огоҳлантириш берди.
Андижон вилоятида мусиқа ва санъат мактаби директорининг хизмат хонасида маош туфайли жанжал келиб чиқди. Раҳбар пичоқ билан ўз ходимига енгил тан жароҳатлари етказди.
Душанба куни айрим жойларда ёғингарчилик кутилмоқда ва шамол тезлиги сониясига 18−23 метргача кучайиши мумкин. Ҳафта охирига бориб эса харорат аста-секин кўтарилишни бошлайди.
Uzbekistan Airways хориждаги Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш мақсадида 8 июндан 21 июнь кунига қадар амалга ошириладиган чартер қатновларининг навбатдаги жадвалини эълон қилди.
2020−2021 ўқув йилидан бошлаб тажриба тариқасида Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент давлат юридик университети ва Тошкент давлат педагогика университетида масофавий ўқитиш шакли жорий этилади.
«Яшил» ҳудудларда жойлашган масжидлар ўз фаолиятини бошлади. Жамоат намозлари карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ўқилмоқда.
БАА бош вазири ўринбосари, президент ишлари бўйича вазир Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён Қорақалпоғистонда 200 гектар майдонда дала лагери қуришни режалаштирмоқда. Ҳукуматнинг ер ажратиш тўғрисидаги фармойиши лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.
Хоразм вилоятида қидирилаётган эркакнинг мурдаси Шовот каналидан топилган машина ичида занжир билан боғланган ҳолда топилди.
Қибрайда бетон заводида 95 метр узунликдаги деворнинг қулаб тушиши оқибатида 3 ишчи ҳаётдан кўз юмди. Жиноий иш қўзғатилди.
Тошкентда 26 ёшли эркакнинг юрагига қайчи санчиб ўлдирган 17 ёшли сартарош қўлга олинди.
Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида ёшлар ўртасида оммавий жанжал ва пичоқбозлик содир бўлди. Икки киши яраланиб, шифохона ётқизилди.
Олий суд «Янгиобод. Чотқол марвариди» сайёҳлик базасининг назорат шикоятини қаноатлантирди. Объектни олиб қўйиш бўйича олдинги инстанциялар ва ҳоким қарори бекор қилинди.
Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида тиббиёт ходимлари маст ҳолдаги кишилар томонидан аёвсиз калтакланди. Масала юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош прокурорга мурожаат йўллаб, ҳолатни назоратга олишни ва айбдор шахслар қаттиқ жавобгарликка тортилишини таъминлашда амалий ёрдам сўраган.
Мактабгача таълим вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва халқаро ташкилотлар кўмагида мактабгача таълим муассасалари фаолиятини тиклаш борасида қўйиладиган талаблар тартибини ишлаб чиқилмоқда.
2020−2021 ўқув йили учун ОТМга кириш имтиҳонларида абитуриентга Ўзбекистоннинг исталган ҳудудидан, ўзлари хоҳлаган олийгоҳга ҳужжат топшириш имконияти бу йили ҳам сақлаб қолинади.
«Чиройли» рақамлар 6 та тоифага ажратилди ва айримларининг бошланғич нархлари ўзгарди.
«Тошкент-Ош» автомобиль йўлининг 227 километрида ҳаракат давомида тормоз тизими ишламай қолгани сабабли «Самс» русумли юк автомашинаси икки «Isuzu» юк автомашинасига урилиб, ағдарилган. ЙТҲ оқибатида барча юк автомашиналарининг ҳайдовчилари вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
«Яшил» ҳудудлардаги диний ташкилотлар (масжидлар, черковлар) фаолияти 8 июндан бошланади. Бунда ҳимоя ниқобларини мажбурий кийиш шарти билан, шунингдек, ташриф буюрувчилар орасидаги масофа камида 1,5−2 метр бўлган ҳолда намоз ўқиш мумкин бўлади. Лекин, ҳозирча оммавий диний тадбирлар (жума намози, якшанба ибодатлари ва бошқалар) ташкил этиш тақиқланади.
Абитуриентлар ОТМларга топшириши учун талаб килинадиган ҳужжатлар рўйхати маълум бўлди. Олдинги йилларда ўқишга кира олмаган абитуриентлар учун тўлов бу йил 111,5 минг сўм миқдорда бўлиши белгиланди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг