5 июн, жума COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Жамият

20 июн 2019, 17:20

Ягона мактаб формасини жорий этиш 2024 йилга қадар кечиктирилди

Ҳукумат мажбурий мактаб формасини жорий этишни 2024−2025 ўқув йилигача кечиктирди.

20 июн 2019, 14:55

Қўлга олинган аёллар президент кортежини тўхтатмоқчи бўлишди — Миллий гвардия

Миллий гвардия Тошкентда беш нафар аёлнинг қўлга олинишига уларнинг президент кортежини тўхтатмоқчи бўлганини сабаб қилиб кўрсатди. ОАВда улар Хотин-қизлар қўмитаси қабулига борганида ушлангани ҳақида хабар берилган эди.

20 июн 2019, 11:44

73,4 миллион сўмлик маҳсулотларни ноқонуний равишда олиб кирмоқчи бўлган шахслар тўхтатилди

«Келес» темир йўл чегара божхона пости ходимлари умумий қиймати 73,4 миллион сўмлик мева ҳамда товар моддий бойликларини ноқонуний олиб кирилишини тўхтатишди.

20 июн 2019, 10:59

Сирдарёда агросаноат кластерини ташкил этилади

Сирдарё вилоятида агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.

20 июн 2019, 10:44

Икки аёлнинг жанжали пичоқбозлик билан якунланди

Чортоқ туманида яшовчи М.Т. исмли аёл Чиғатой маҳалласида яшовчи М.Н. исмли аёлнинг уйида ўзаро жанжал сабаб унга пичоқ билан жароҳат етказди.

20 июн 2019, 07:47

Кўча ўртасида қолдириб кетилган машинага чизиқ туширган ИИО ходимига хизмат текшируви тайинланди

Тошкент ИИББ кўча ўртасига қолдириб кетилган «Каптива» автомобилига буюм билан чизиқ туширган ИИО ходимига нисбатан текширув бошлади.

20 июн 2019, 07:21

«Мактабларга пулли қабул тўғрисида ҳозирча гап йўқ» — Шерзод Шерматов

Халқ таълими вазири Тошкентдаги 81 та мактабга қабул шакли ўзгараётганига изоҳ берди. Қабул бепул бўлиши, қўшимча квота фақатгина микроҳудуд бўйича барча болалар қамраб олинганидан сўнг ажратилиши маълум қилинди.

19 июн 2019, 19:37

Хонободда ҳарбий авиатехника музейи очилди

Қашқадарёда Хонободдаги Ҳарбий-Ҳаво Кучлари ҳарбий қисми ташкил этилганининг 70 йиллиги муносабати билан ҳарбий авиатехника музейи очилди.

19 июн 2019, 18:00

Самарқандда вафот этган қиз чақалоқ ўрнига ўғил боланинг жасади берилгани ўрганилмоқда

Самарқанддаги вилоят Перинатал марказида вафот этган қиз фарзанди ўрнига ўғил чақалоқнинг жасади бериб юборилгани бўйича жиноят иши қўзғатилди.

19 июн 2019, 13:15

ССВ: Боёвут туманидаги 21-сонли боғчадаги овқатдан заҳарланиш ҳолати назоратга олинган

Сирдарё вилояти Боёвут тумани 21-сонли мактабгача таълим муассасасининг 23 нафар тарбияланувчиси, 1 нафар тарбиячиси ҳамда 1 нафар ҳамшираси овқатдан заҳарланди.

19 июн 2019, 12:05

Мудофаа вазирлиги: Термизда ўтказилган шартли жанг реал вазиятдагидек кечди

Термиз дала ўқув майдонида ўтказилган кўргазмали батальон тактик ўқуви шартли жанг машғулоти намойиши билан якунига етди.

19 июн 2019, 11:43

ЎзМУнинг олий таълим байроқдори мақоми қайта тикланади

Ўзбекистон Миллий университетида кадрлар тайёрлаш тизими такомиллаштирилади. ОТМнинг мамлакат олий таълими байроқдори мақомини қайта тиклаш режалаштирилмоқда.

19 июн 2019, 11:19

«Malibu» олиб бераман деб алдаган аёл қўлга олинди

«Malibu» беришини ваъда қилиб, 20 000 000 сўм ва 200 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармаган аёл ушланди.

19 июн 2019, 11:13

АОКА турк сериалларидан шикоятлар сони ортганини хабар қилди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари хусусий телеканалларда хорижий, асосан турк сериаллари намойиши устидан шикоятлар сони ортганини хабар қилди. У каналлар фаолиятидаги қоидабузарликларни ҳам кўрсатиб ўтди.

19 июн 2019, 10:57

«Тошиссиққуввати» ходимаси 27 млн сўмни ўзлаштириб юборди

«Тошиссиққуввати» Чилонзор туман ходимаси истеъмолчиларнинг 27 млн сўмлик тўловларини ўзлаштириб юборди.

19 июн 2019, 00:22

Тошкент фармацевтика институтида 2,5 млрд сўм талон-тарож қилингани аниқланди

Тошкент фармацевтика институтида 2,5 млрд сўмлик бюджет маблағларининг талон-тарож қилингани аниқланди. 13 киши, жумладан собиқ ректорлар ва проректорлар жавобгарликка тортилди.

18 июн 2019, 17:32

Эри бор аёлга уйланган йигит қотилга айланди

Нурафшон шаҳрида яшовчи тўрт фарзанди бор аёл эри бўлатуриб ўзидан 17 ёш кичик йигит билан никоҳ ўқитиб, уни ўз эрини ўлдиришга ундади.

18 июн 2019, 16:57

Ўлим жазоси коррупцияга қарши курашда ёрдам бермайди — бош прокурор ўринбосари

Ўлим жазосини жорий этиш билан коррупция ҳолатларига тўлиқ барҳам бериб бўлмайди, деб ҳисоблайди бош прокурор ўринбосари. 2,5 йил ичида мамлакатда 3965 та коррупцион қонунбузарлик аниқланди.

18 июн 2019, 14:11

ИИВ ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.

18 июн 2019, 13:57

Долларни кийимлари ва пайпоқлари ичига беркитиб чегарадан олиб чиқмоқчи бўлган шахслар тўхтатилди

«Ғишткўприк» чегара божхона пости орқали АҚШ доллари ҳамда қозоқ тенгесини кийимлари ва пайпоқлари ичига беркитган ҳолда Ўзбекистондан олиб чиқмоқчи бўлган фуқаролар тўхтатилди.