Жамият

3 декабр 2021, 20:17

Солиқчининг ўлимида собиқ ЙПХ ходимлари айбдор деб топилди

Суд Каттақўрғон вилояти солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосарининг ўлимида йўл-патруль хизматининг икки собиқ ходимини айбдор деб топди. Ҳар бирига 2 йилу 10 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

3 декабр 2021, 20:04

Тошкент ҳавосининг ифлосланиш даражаси яна кескин кўтарилди

АҚШ элчихонасида жойлашган ҳаво тозалиги назорат станцияси маълумотларига кўра, Тошкент ҳавосининг ифлосланиш индекси 3 декабрь соат 18:00 ҳолатига кўра рекорд — 190 даражани ташкил қилмоқда.

3 декабр 2021, 19:30 1

Тошкент шаҳар ҳокимлигига совға қилинган Mercedez-Benz бўйича Антикоррупция агентлиги текширув ўтказмоқда

Коррупцияга қарши кураш агентлиги Латипова Зиёда Бахромовна томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлигига совға қилинган — қора рангдаги Mercedes Benz S500 Hybrid автомобили бўйича текширув ўтказади.

3 декабр 2021, 18:10

Андижонда фуқаро уйида ўзини осиб қўйди

Андижон туманида яшовчи фуқаро уйида ўзини осиб қўйди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш моддаси билан иш очилди. ИИБ профилактика инспектори ва маҳалла раисига нисбатан хизмат текшируви тайинланди.

3 декабр 2021, 16:43

Дам олиш кунлари ҳаво салқин бўлади

Кавказ ҳудудларидан Ўзбекистонга кириб келадиган антициклон дам олиш кунлари ҳаво ҳароратини туширади. Кундуз куни ҳаво +10 даражагача пасаяди. Бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

3 декабр 2021, 14:43

Фарғона ва Сурхондарёда ноқонуний равишда ер сотишга уринган шахслар қўлга олинди

Ўзбекистон туманида иссиқхона фаолиятини ташкил этиш, Шеробод туманида эса уй-жой қуриш учун ер сотишга уринган шахслар ушланди. Уларга нисбатан фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилди.

3 декабр 2021, 12:06

Электр энергиядаги ўчишлар Тошкентда яна сув таъминоти узилишига сабаб бўлди

Пойтахтни сув билан таъминловчи «Қодирия» сув иншоотининг юқори кучланишли электр таъминотида носозлик юзага келиб, насос агрегатлари ўчиб қолган. Бунинг оқибатида шаҳарнинг айрим туманларида ичимлик суви таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

3 декабр 2021, 10:54

Ўзбекистонда блокпостлар ўрнатилиши ҳақидаги хабарлар ёлғонлиги маълум қилинди

Ижтимоий тармоқларда 2022 йил 1 мартгача Ўзбекистоннинг барча туманларида блокпостлар ўрнатилиши ҳақида хабарлар тарқалди. ИИВ ушбу хабарнинг ёлғон эканлигини маълум қилди. Жамоат хавфсизлиги концепциясида ҳудудларда камида биттадан туманлараро патруль-пост хизмати бўлинмалари ташкил этилиши назарда тутилган.

3 декабр 2021, 10:26

Коррупцияни содир этганлик учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш таклиф этилмоқда

Антикоррупция агентлиги коррупциявий жиноятлар учун жавобгарликни кучайтириш таклифи билан чиқди. Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳасига кўра, коррупцияга оид жиноятлар тоифасига 15 турдаги қонунбузарлик киритилмоқда. Шунингдек, порахўрлик учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, шу турдаги жиноятчиларни муддатидан илгари шартли озод қилмаслик ва жазосини енгилроғи билан алмаштирмаслик таклифи билдирилди.

3 декабр 2021, 01:24

Ўзбекистон илк бор Жаҳон туризм ташкилотининг Бош ассамблеясига мезбонлик қилади

Мадридда бўлиб ўтган БМТ Жаҳон туризм ташкилотининг сессиясида 2023 йилги Бош ассамблеяни ўтказиш учун Ўзбекистон танлаб олинди. Шу муносабат билан 2023 йилда Самарқандга жаҳон туризм пойтахти мақоми берилади. Бош ассамблеяни ўтказишга Португалия ҳам даъвогарлик қилганди.

2 декабр 2021, 23:50

Йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам қасддан бузадиган ҳайдовчиларга нисбатан жавобгарлик кучайтирилади

Йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам қасддан бузадиган ҳайдовчиларга нисбатан жавобгарликни кучайтириш, жумладан, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан узоқ муддатга маҳрум қилиш тарзидаги чора жорий этилиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, «йўлда безорилик» содир этган ҳайдовчилар учун маъмурий жавобгарлик ўрнатилади.

2 декабр 2021, 21:26

Ипотека кредити олишда қариндош бўлмаган фуқаролар кафиллигига ҳам рухсат берилади

Ўзбекистонда ипотека кредити ва субсидия олишда уй-жой майдони ва нархи билан боғлиқ чекловлар бекор қилинади. Эҳтиёжманд аҳолига дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун 32 млн сўм субсидия тўланади. Шунингдек, ипотека кредити олишда қариндош бўлмаган фуқароларнинг кафиллигига ҳам рухсат берилади.

2 декабр 2021, 20:50

Тошкентда кучли таъсир қилувчи дориларни сотаётган дорихоначиларга жиноят иши қўзғатилди

Тошкентда катта миқдордаги «Тропикамид», «Зардекс» ва бошқа кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотаётган дорихона ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатди.

2 декабр 2021, 19:55

Жамоат хавфсизлигини таъминловчи субъектлар вазифалари белгилаб берилди

Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминловчи субъектлар — ҳукумат, ИИВ, Миллий гвардия, ФВВ, ДХХ, Бош прокуратура, АКТ вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, ССВ, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вазифалари белгилаб берилди.

2 декабр 2021, 18:54

Тошкент вилоятида корхона ходимлари қарийб 490 млн сўмни талон-торож қилгани аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Тошкент вилоятидаги корхонанинг ходимлари савдодан тушган 489,7 млн сўмни ўзлаштирганлигини аниқлади. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

2 декабр 2021, 17:47

Ўзбекистон жамоат хавфсизлиги концепцияси тасдиқланди

Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан Ўзбекистон жамоат хавфсизлиги концепцияси тасдиқланди. Унда жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг умумий қоидалари, концепцияни амалга ошириш механизмлари, кутилаётган натижалар ва бошқалар ўрин олган.

2 декабр 2021, 17:43

ДХХ Тошкентдаги нарколаборатория фаолиятига чек қўйди

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкентда мефедрон моддасини ишлаб чиқарувчи нарколаборатория фаолиятига чек қўйди. Ижарага олинган 3 та хонадондан синтетик наркотик моддаси ва ускуналар олиб қўйилган. Интернет орқали наркотик савдоси билан шуғулланувчи гуруҳ аъзоларидан биткоин кўринишида жамғарилган 133,7 минг доллар мусодара қилинди. Шунингдек, наркотиклар чет элдан электросамокатларда олиб кирилгани аниқланди.

2 декабр 2021, 16:47

Андрей Канчельскис «Навбаҳор» тўлаши керак бўлган компенсация туфайли унга таҳдид бўлганини айтмоқда

«Навбаҳор»нинг собиқ мураббийи Андрей Канчельскис номаълум шахслар унга таҳдид қилиб, клуб тўлаши керак бўлган 1,6 млн евро компенсацияни камайтиришни сўрашганини маълум қилди. Клуб бу «уйдирма ва бўҳтон» бўлиши мумкинлигини таъкидлаб, ҳолатни Халқаро Спорт арбитраж судида «ўзини оқлаш учун қилинаётган бўлиши мумкин» дея таърифлади.

2 декабр 2021, 13:36

Тошкент метрополитенининг жетонлари қандай бўлган ва дунё метроларида йўлкира қандай тўланган?

1 декабрдан бошлаб Тошкент метрополитени пластик жетонларни қабул қилишни тўхтатди. «Газета.uz» Тошкент метрополитенининг жетонлари тарихи, шунингдек, Москва, Лондон ва Нью-Йорк метроларидаги тўлов тизимлари ҳақида ҳикоя қилади.

2 декабр 2021, 10:17

Қаршида талаба қиз ўзини техникум ётоқхонасидан ташлаб юборди

Қаршидаги медтехникумда таҳсил олувчи талаба қиз ўзини ётоқхонанинг 4-қаватидан ташлаб, вафот этди. Унинг ўлими сабаблари ва ишга алоқадор бўлган бошқа ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг