Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкент-Санкт-Петербург рейси самолёти «Пулково» аэропортида учиш йўлагидан қисман чиқиб кетди. Бунга ноқулай об-ҳаво сабаб бўлгани айтилмоқда.
Омбудсман котибияти жойлашган бино бир йил муқаддам метрополитенга берилган. Тошкент ҳокими нима учун омбудсман ҳалигача янги жойга кўча олмаганига изоҳ берди.
Ҳарбий хизматчилар денгиз сатҳидан 2500−3000 метр баландликдаги тоғ чўққиларида шартли қуролланган жангарилар гуруҳини йўқ қилиш мавзусида тактик ўқувлар ўтказди.
2019 йилда 137 та халқаро ва 291 та республика миқёсидаги илмий анжуман ўтказилади. Уларга, жумладан, хорижда истиқомат қилаётган ватандош олимлар жалб этилади.
«Москва-Тошкент» йўловчи поездида фуқаро Ю.С.нинг юклари божхона кўригидан ўтказилганида, 7 хил турдаги пневматик қуролларнинг 446 дона қисмлари борлиги аниқланди.
Янги қонун лойиҳасида умумтаълим мактаблари ва МТМларнинг педагог ва бошқа ходимларини иш берувчининг ҳисобидан тиббий кўрикдан ўтказилиши тартиби назарда тутилмоқда.
Тошкентдаги «ТЕТ-а-ТЕТ» номли тунги клубида юз берган жанжал натижасида икки кишига пичоқ урган шахс қўлга олинди.
Қозоғистон фуқаросидан телефон олиш мақсадида 1200 АҚШ доллар жўнатган қўқонлик аёл фирибгарликка дуч келди.
Нукус гарнизонида Мудофаа вазирлиги қўшинлари тарбиявий ва мафкуравий ишлар органи офицерлари билан услубий йиғинда кўргазмали амалий машғулотлар ўтказилди.
Наманган вилоятнинг чекка маҳалла ва овуллари аҳолисининг мутолаа маданиятини юксалтириш мақсадида «Библиобус» хизмати йўлга қўйилади.
Термиз туманида ўзини ёқиб юборган эркак овқатланиш шохобчаси бузилгани бу ишга қўл урганини маълум қилди. Ҳокимият унга ер ажратишга қарор қилди.
Янгийўл туманида яшовчи Р.Т. уйи омборхонасида беркитиб сақлаётган 13 кг. 16 гр. марихуана гиёҳвандлик моддаси топилди.
Самарқанд шаҳрида хусусий тадбиркор ҳамда туризмни ривожлантириш департаменти ҳамкорлигида туристик йўл кўрсаткичлари ўрнатилди.
Ўзбекистон гендер тенглиги даражаси бўйича 100 балдан 70,6 балл тўплаб, МДҲда энг охиргилардан бўлди.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши аввалроқ танлов якунлари бўйича энг яхши деб топилган пойтахт брендини тасдиқлади.
Сенат юк ёки йўловчиларни ташиш билан шуғулланувчи юридик шахслар ҳайдовчиларининг ҳар икки йилда бир марта малака оширишини кўзда тутувчи қонунни маъқуллади.
«Сариосиё» чегара божхона постида «Баклосан» номли 3500 дона психотроп таблеткасини ноқонуний равишда олиб ўтмоқчи бўлган шахс тўхтатилди.
Маст эркак Қўйлиқ бозори олдидаги кўприкка осилиб қолди. Фуқаролар ва ички ишлар органлари ходимлари уни қутқарди.
Қозоғистонда МДҲга аъзо мамлакатларнинг олий ҳарбий таълим муассасалари ўртасида ўтказиладиган ҳарбий-спорт ўйинларида Ўзбекистон вакиллари ҳам қатнашади.
Прeзидeнт мактабларига қабул Кeмбриж унивeрситeтининг Имтиҳон кенгаши томонидан ўтказилади. Ушбу таълим муассасалари раҳбарлари ва ўқитувчилари халқаро меъёрларга мувофиқ малака оширади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг