Собиқ бош прокурор Рашитжон Қодиров иши бўйича суд ҳукми яқин кунларда эълон қилинади — Олий суд.
Арисдаги портлаш сабабли Ўзбекистон шаҳарларидан Олма Ота ва Россияга қатновчи саккизта поезд ҳаракатини тўхтатиб қўйди.
Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Олмазор туманида Ғалаба боғи қурилиши бўйича топшириқлар берди. Боғда уруш даври манзаралари, жумладан, окоп ва блиндажлар, палаткалар, дала ошхоналари ва бошқа лавҳалар акс этган композицион мажмуалар қурилади.
Тошкентнинг тўртта туманида олиб борилган мониторингларда ихтисослашган мактабгача таълим муассасаларидаги аксарият болаларнинг соғлом экани аниқланди. Мудираларга хайфсан берилиб, баъзилари ишдан бўшатилди.
Ўзбекистон Олий суди собиқ бош прокурор Отабек Муродовга нисбатан қандай эҳтиёт чораси қўлланилгани тўғрисида ахборотга эга эмаслигини маълум қилди.
Жорий йилнинг 5 ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жиноятларнинг умумий сони 12.171 тага ёки 30,4 фоизга камайди.
Ўгай отасини пичоқлаб ўлдирган йигит Нишон туман суди томонидан 13 йилу олти ой муддатга қамоққа ҳукм қилинди.
1 июлдан видеорегистраторлар далил йиғувчига айланиши, ЙПХ ходимида видеокамера бўлиши ва бепул тиббий хизмат чегараси аниқ бўлиши белгиланган.
Қонунчилик палатасида манзил-колонияларида жазони ўтаётган озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсия тўлаш масаласи муҳокама қилинди.
Тошкентнинг Яшнобод туманида пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган пиёдани маст ҳолатдаги Nissan ҳайдовчиси уриб юборди.
Швейцария Бош прокуратураси Гулнора Каримова иши бўйича музлатилган 130 млн швейцар кронаси (133,7 млн доллар) миқдоридаги маблағни Ўзбекистонга қайтариш тўғрисида эълон қилди.
Арисдаги (Қозоғистон) портлаш сабабли 13 та поезд, жумладан «Уфа — Тошкент» ва «Самарқанд — Нур-Султан» поездлари ҳаракати тўхтатилди.
Ўлим жазосининг қўлланилиши жиноятчилик даражасига таъсир кўрсатиб, коррупция, гиёҳванд моддалар савдоси каби иллатларни камайтира оладими — «BUYUK KELAJAK» эксперти Бахшилло Ходжаев таҳлилида.
Пойтахтнинг Юнусобод туманидаги Қулоқтепа номи Рихсилий этиб қайта номланди.
Омбудсман Зангиотадаги аёллар қамоқхонасига ташриф буюриб, Гулнора Каримова билан учрашув ўтказди. Унинг саломатлиги қониқарли экани айтилди.
Сенаторлар хориж давлатлари ТИВлари сайёҳлар учун расмий тавсиянома ва огоҳлантиришларда Ўзбекистон ҳақида нохолис ва эскирган маълумотларни тарқатаётганини аниқлади.
Тошкентдан Олма Отага учаётган Air Astana самолёти герметизация тизимидаги муаммо сабабли Чимкентга фавқулодда қўндирилди. Жабрланганлар йўқ.
Қўқон шаҳридаги 69-ҳарбий шаҳарчада 300 дан зиёд ҳарбий хизматчилар оиласи истиқомат қиладиган Амир Темур номли маҳалла очилди.
«Тошкент шаҳар халқ таълими муассасаларини замон талаблари асосида ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг