«Ҳар бир районни 4 та раҳбари виждони бўлса, вилоят ҳокимига келиб айтиши керак „35−40 фоиз ойлигимни давлатга тўлайман“, деб. Нимага десангиз ҳар бир маҳалла, туманда 15, 20, 30 фоиз фуқаро чет элда юрибди», — деди давлат раҳбари. Маълумотга кўра, Самарқандда 220 минг нафар фуқаро чет элда, 174 минги эса ишсиз.
Болаларни оммавий дегельминтизация килиш Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида бошланди. Тадбир доирасида 6,5 млн бола қамраб олиниши кўзда тутилган.
Болалар ёмон шароитда яшаётган, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ўзгаргани ва чиригани, бетон полдан иборат хоналар захлиги аниқланган Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги меҳрибонлик уйи вилоят таълим бошқармаси томонидан ўрганилди. Муассаса директори ва омбор мудири ишдан олинди.
Жиззахда Ўзбекистон президентини интернетда ҳақоратлаган шахсга нисбатан жиноий иш очилди. Бахмаллик фуқаро V.K. YouTube ва Facebook тармоқларида президентни ҳақоратлаб, давлат раҳбарининг обрўсига путур етказиш ва камситувчи маълумотларни тарқатганликда айбланмоқда.
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида COVID-19`га чалиниш ҳолатлари аниқланди. Муассасаларда ўқув жараёни масофавий таълимга ўтказилди.
Самарқанд шаҳрида Nexia-3 русумли автомобиль велосипедчини уриб юборди. Велосипедчи тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистондаги касалхоналарда коронавирус касаллигига чалинган болалар сони кескин кўпаймоқда, улар орасида ўлим ҳолати ҳам қайд этилганлиги айтилмоқда. Зангиотадаги ихтисослашган шифохонада ҳозиргача 400 нафарга яқин бола даволанган.
Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов COVID-19 га чалиниб, Зангиота шифохонасига ётқизилгани маълум бўлди. Актёр 25 кун давомида реанимация бўлимида даволанган.
Россия ҳудудида ноқонуний бўлиб турган хорижий давлат фуқароларига 15 июнга қадар ўз мақомларини қонунийлаштиришга рухсат берилган. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия ҳудудида бўлишни қонунийлаштириш масаласида ёрдам қидираётган фуқароларни Ўзбекистоннинг Россия минтақаларидаги Бош консулхоналарига ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг телефон рақамлари орқали мурожаат қилишга чақирмоқда.
Болалар омбудсмани Алия Юнусованинг таъкидлашича, «Китоб туманидаги 5-сонли Меҳрибонлик уйини тугатиш керак». Ўтказилган ўрганишларда озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ўзгаргани ва чиригани, бетон полдан иборат хоналар захлиги, мебеллар эса эскилиги сабаб болалар жуда ёмон шароитда яшаётгани аниқланган. Унинг ўрнида Болалар шаҳарчасини ташкил этиш таклиф қилинмоқда.
20−21 апрелда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массалари, сўнг Урал ҳудудларидан деярли совуқ антициклон кириб келади. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Иш ҳафтасининг иккинчи ярмида Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлади.
Агар илгари ички ишлар органлари ходимлари карантин қоидаларини бузган фуқароларни огоҳлантириш билан чекланиб қолишган бўлса, энди қоидабузарларга нисбатан энг қатъий чоралар қўлланилади, дейилади ИИВ хабарида. Биргина 18 апрелнинг ўзида Тошкентда карантин қоидаларига риоя қилмаганлик тўғрисида 773 та баённома тузилди.
Хитой-ўзбек ZF-UZ-VAС2001 вакцинаси коронавируснинг янги «британия» ва «бразилия» штаммларига қарши самарали эканлиги қайд этилди. Бундан ташқари, мазкур вакцина «жанубий африка» штаммига ҳам қарши актив нейтрал ҳолатини сақлаб қолди.
Мураккаб эпидемиологик вазиятни эътиборга олиб, жума ва таровеҳ намозларини амалга оширишда 65 ва ундан катта ёшдаги фуқаролар, ёш болалар ҳамда сурункали касаллиги мавжуд шахслардан ибодатларни уйда амалга ошириш сўралмоқда.
Наманган таркибида яна бир туман — Янги Наманган туманини ташкил этиш режалаштирилган. Сентябрда шаҳарда 2003 йилда тугатилган Давлатобод тумани қайта тузилган эди.
Тоғлардаги қор захираси етарлими, дарёларда сув миқдори қанча бўлади, қор кўчкиси хавфи мавжудми? Технология қанчалик тараққий этмасин, айрим метеокузатувларни одамларнинг иштирокисиз ўтказиб бўлмайди. «Газета.uz» Ўзгидромет таклифи билан мамлакатдаги энг баланд тоғ метеостанцияси — Ойгаингга ташриф буюрди. Бу масканда бир неча мутахассис оиласи билан яшаб, меҳнат қилади, қор қопламаси ҳолатини назорат қилиб, ҳар 3 соатда маълумотлар жўнатиб туради.
Ангрен Мажбурий ижро бюроси раҳбари Моҳизода Юсупова режани бажармаган ходимларни номақбул сўзлар билан ҳақорат қилгани учун ҳайфсан олди. МИБ келгусида бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун чоралар кўрилишини маълум қилди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистонда коронавирусдан касалланганларнинг 22−26 фоизини 60 ёш ва ундан катталар ташкил этмоқда. Шунингдек, 30−39 ёшдагилар 17−20 фоизни, 14 ёшгача бўлган болалар ўртача 13−15 фоизни ташкил қилмоқда.
Ўзбек олимлари томонидан яратилаётган икки вакцина — Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази ҳамда ФА Геномика ва биоинформатика маркази вакциналари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг номзод вакциналар рўйхатига киритилди. Мазкур икки вакцина ҳозирда клиник олди синовларидан ўтмоқда.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташановнинг Kun.uz'га берган интервьюсида маълум қилишича, расман ёпилгани эълон қилинган Жаслиқ қамоқхонаси фаолият юритишда давом этмоқда. Унинг айтишича, Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахсларни сақлаш учун замонавий қамоқхона қурилмоқда. «Шу қамоқхона битса, ҳозир Жаслиқда олиб қолинган маҳкумлар у ерга кўчириларкан», — дейди у.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг