15 мартдан Украинадан қайтган талабалар ўқишини соддалаштирилган тартибда кўчириш бошланди. Ҳужжатлар ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан қабул қилинмоқда.
Ўзгидромет 16−19 март кунлари кутилаётган кучли ёғингарчиликлар туфайли Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел келиш хавфи ҳақида маълум қилди.
15 март куни Украинадан Польшанинг Катовице аэропорти орқали 250 нафар ўзбекистонлик олиб келинди. Жами 26 та авиарейсда 5884 фуқаро эвакуация қилинди.
ДХХ, ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари Самарқанд шаҳри, Иштихон ва Пахтачи туманларида ер майдонларини ноқонуний сотмоқчи бўлган шахсларни қўлга олди.
Ўзбекистонга Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Кучли шамол ва ёғингарчиликлар бўлиши, ҳарорат 0 дан -10 даражагача тушиши мумкин.
Вақтинча Львов шаҳрига кўчирилган Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси, 8 кун дам оладиган мактаб ўқувчилари, Қозоғистондаги январь воқеаларида қатнашганликда гумонланаётган 11 нафар ўзбекистонлик, республикада жорий этилаётган 3 йиллик IT-Visa, маст ҳолда машина бошқарганларни 5 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш таклифи ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 14 мартдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Зомин туманида «KIA K5» ва «Nexia-2» автомашиналари тўқнашиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган. ЙТҲ оқибатида 2 киши воқеа жойида, яна 6 киши шифохонада вафот этган. Бундан ташқари, ҳозирда «KIA K5» ҳайдовчиси оғир аҳволда экани айтилди.
16 мартдан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида мунтазам автобус қатновлари тикланади. Бундан икки йил олдин коронавирус пандемияси сабабли ушбу қатновлар тўхтатилганди.
Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган айрим шахсларга хорижга чиқиш паспорти берганлик учун давлат божи ундирилмайди. Шунингдек, ушбу паспорт учун бож миқдори туширилди.
Маст ҳолда машина ҳайдаганларни 5 йилга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилишни кўзда тутган қарор лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Бу қилмиш учун жарима миқдори ҳам оширилмоқда.
Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари миллий даражадаги ковидга қарши эмланганлик сертификатларини тан олиш борасида келишувга эришди. Сертификатга эга фуқаролар давлатларнинг ҳудудига COVID-19 тарқалишининг олдини олишга қаратилган чекловларсиз кириши мумкин.
Наврўз байрами муносабати билан 19 мартдан 23 мартга қадар фуқароларга авиа ва темир йўл чипталар, шунингдек зиёратгоҳларга кириш учун 10 фоиздан 50 фоизгача чегирмалар берилади.
Ўзбекистон мактабларида 19 март учинчи чоракнинг сўнгги куни бўлади, тўртинчи чорак эса 28 мартдан бошланади. Ўқувчилар баҳорги таътил вақтида жами 8 кун дам олади.
Ҳафта давомида аксарият ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Баъзи жойларда шамол тезлиги 17−22 м/с, момақалдироқ пайтида эса 25−28 м/с гача кучайиши мумкин.
Қозоғистон бош прокуратураси хабар беришича, январь воқеалари бўйича очилган ишларга 11 нафар Ўзбекистон фуқароси жалб қилинган. Улар тартибсизликларда иштирок этиш ва ўғриликда гумонланмоқда.
1 апрелдан IT компаниялар таъсисчилари ва ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассислар учун 3 йиллик IT-Visa бериш режалаштирилмоқда. Ушбу виза эгалари Ўзбекистон фуқаролари учун назарда тутилган шартларда таълим ва тиббий хизматлардан фойдаланишлари мумкин бўлади.
Тожикистон ҳудудида содир бўлган 4,7 магнитудали зилзила Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ҳам сезилди.
Якшанба куни Ўзбекистонда 22 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, бу шанба кунгидан 47 тага кам (69 та).
Шерали Юлдашев Самарқанд вилоятининг Нуробод туманига ҳоким этиб тайинланди. Туманнинг аввалги раҳбари президент томонидан «фаолиятида жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйгани учун» ишдан олинган эди.
Uzbekistan Airways «Темир дафтар»га киритилган аёллар учун «Илк парвозим» ижтимоий лойиҳаси бошланганини маълум қилди. Унинг доирасида шу вақтгача самолётда учмаган аёллар Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойларига парвоз қиладилар.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг