Қашқадарё вилоятида 3 нафар блогерга майда безорилик, ички ишлар ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик ва бошқа моддалар бўйича 5 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Жамоатчилик буни «мантиқсиз ва ноқонуний» дея атаб, Олий суддан асослантирилган изоҳ беришни сўради.
Чилонзор тумани ИИБ биносида 21 ёшли йигит терговдан қочиш мақсадида 4-қаватдаги ҳожатхонадан сакрагани айтилмоқда. У шифохонада вафот этган. Йигит машинасидан гиёҳванд модда топилгани учун қўлга олинганди. Марҳумнинг яқинлари унинг ўлими сабабига шубҳа билдирмоқда.
Юнус Сафардиёр — дунёга машҳур самарқандлик ҳайкалтарош. Унинг ижод намуналари Россия, Буюк Британия ва Ўзбекистондаги жамоат масканларини безаб турибди. У «Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳаси доирасида замонавий санъатга нисбатан қарашлари ва ижодида Самарқанднинг ўрни ҳақида сўзлаб берди.
Президентнинг ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишни назорат қилиш тўғрисидаги фармони билан прокуратура органларида бошқарув ходимлари сони 4195 дан 4886 нафарга, Бош прокуратура прокурор-терговчилари эса 252 дан 316 нафарга оширилди. Яна бир — бош прокурор ўринбосари лавозими жорий этилади.
ХДП ва «Адолат» СДПдан Ўзбекистон президентлигига тасдиқланган номзодлар, Росатом" билан АЭС қуриш масаласи муҳокамасида давом этаётган Ўзбекистон, мамлакатга келадиган бензин нархлари, боғчада болалар танасига ухламагани учун игна санчган амалиётчи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумати чегарада яна учта ўтказиш пунктини очишни режалаштирмоқда. Тармоқларда Ўзбекистон томони 2010 йилда фаолияти тўхтатилган «Бекобод-Хонобод» НЎП яқинидаги деворни бузаётгани акс этган видео тарқалди. «Қорасув» ва «Кара-Багиш» НЎПларнинг ҳам очилиши кутилмоқда.
Жиззахда 2500 талабага мўлжалланган институт биноси қурилишида кўплаб қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди ва қуйилган пойдевор демонтаж қилинди.
Янгийўл туманида 3 нафар 6-синф ўқувчиси «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хотираси»га ўрнатилган бюстлардан бирига нисбатан ноўрин ҳаракатлар қилиб, сўкинган ва ҳолат видеосини ижтимоий тармоқларга жойлаштирган. Уларнинг ота-оналари жаримага тортилди.
Сурхондарё вилоятида Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Рамазон Абдуллаев Ҳаж сафари учун жамғарган маблағи ҳисобидан Гуматак қишлоғида кўприк қуриб берди. Туман ҳокими депутатни ташаккурнома билан тақдирлади.
Санкт-Петербургдан Тошкентга учиб келаётган самолётда маст ҳолда жанжал кўтарган эркакка 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Юнусобод туманида 6 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳеч кимга тан жароҳати етмагани маълум қилинди.
2023 йилнинг январь-апрель ойларида республикада 2144 та йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 499 киши вафот этди.
Хонқа туманидаги мактабнинг 61 ёшли ўқитувчисига нисбатан 2 нафар 3-синф ўқувчисига шаҳвоний шилқимлик қилгани учун 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Nemolchi.uz лойиҳаси ишни қайта квалификациялашни талаб қилиб, педагог ўз қилмиши учун тўлиқ жазоланишини сўради.
Когон шаҳрида эр хотинини рашк сабаб пичоқлаб ўлдирди. Жанжални ажратмоқчи бўлган эркакнинг онаси ҳам жароҳат олди.
Янгиҳаёт туманидаги 122-сонли боғчага амалиёт ўташ учун келган коллеж ўқувчиси ухламаган болаларнинг танасига игна тиқиб олгани аниқланди. У амалиётдан четлатилди, ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
Марҳамат туманида 20 ёшли йигит каналга тушиб кетган қизни қутқармоқчи бўлиб, ўзи чўкиб кетди. Қиз бошқа одамлар томонидан қутқарилди, йигитнинг жасади орадан 3 кун ўтиб топилди.
Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечалари +15…+20 даража, кундузи +35…+37 даражагача бўлади.
Самарқандда 30 минг доллар эвазига фуқароларни Мексика орқали АҚШга ноқонуний юборишга келишиб, шундан 10 минг долларни олишда гумон қилинган шахсни ушланди.
Қувасойда Қўриқлаш бошқармаси ва тез ёрдам машиналари ўртасида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда икки фуқаро енгил ва ўрта даражадаги тан жароҳати олди. Ҳолат бўйича терговга қадар текширув бошланди.
Mahan Air авиакомпаниясининг Теҳрондан Пекинга учаётган самолёти Тошкентга фавқулодда қўнди. Бунга йўловчининг юрак хуружига учрагани сабаб бўлди. У тиббий муассасага ётқизилган.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг