Давлат тест маркази раҳбарияти ОТМларга талабаларни қабул қилиш жараёнидаги ўзгаришлар юзасидан изоҳ берди.
«Эри» томонидан ўзга мамлакатга жинсий қулликка сотиб юборилган аёл ҳикояси. Жамоат ташкилотлари ёрдами билан у ватанга қайтарилди.
ХТВ Тошкентда мактабларни бузиш режаси йўқлигини маълум қилди. Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган мактаблар рўйхати самарали таълим муассасалари рейтингидан олинган.
Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги хусусий уйда содир бўлган ёнғинда беш киши вафот этди, улардан икки нафари ёш болалар.
Шайхонтоҳур тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида иккита шер боласини сотаётган фуқароларнинг иши фош этилди.
Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент фармони қабул қилинди.
Президент қарори билан фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш февраль-мартдан март-апрелга кўчирилди.
Тошкент ҳокимияти Мустақиллик кўчасидаги Давлат консерваториясининг эски биносини бузиш режалаштирилмаганини маълум қилди.
Жума куни эрталабдан Тошкентнинг бир қатор туманларида сув босимининг пасайиши ва узилишлар Қибрай туманидаги ГЭС подстанциясида юзага келган ёнғин билан боғлиқ. Ёнғинда икки ишчи жароҳатланди.
Оила кодексига ота-онанинг ака-ука ва опа-сингилларининг фарзандлари ўртасида никоҳ тузилишига йўл қўймасликни кўзда тутувчи қўшимча киритилиши мумкин.
«Истанбул-Тошкент» йўналиши бўйлаб учиб келган фуқаро амалда белгилангандан кўпроқ — 100 грамм заргарлик буюмини олиб ўтмоқчи бўлганида тўхтатилди.
Бухорода назоратсиз қолдирилган қизалоқнинг гугурт ўйнаганлиги оқибатида ёнғин келиб чиқди ва у вафот этди.
Орол денгизининг қуриган майдонига саксовул экиш ишларида 1 минг 560 киши иштирок этган. Бу ишларга 462 техника ва 2 самолёт жалб қилинган.
Бухородаги Ёшлар марказида I Халқаро зиёрат туризми форумининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ўнинчи синф ўқувчиси мактабга MINI UZI IWI пластмассали пневматик тўппонча-пулемёт билан келди. Қурол ҳаёт учун таҳдид уйғотмади.
Олий суд раиси ўринбосари Баҳодир Деҳқонов 21 февраль куни ҳибсга олинди.
2019 йилда ҳар бир туманда учтадан қишлоқда «Обод қишлоқ» дастури амалга оширилади. Ушбу мақсадларга 6 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.
Тошкентда 11−17 март кунлари Hashar Week акцияси бўлиб ўтади. Бир ҳафта давомида 21 та махсус чиқинди йиғиш шохобчасида фақат сараланган маиший чиқиндилар қабул қилинади.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан енгил автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш ҳуқуқини тадбиркорларга бериш 2021 йилга қолдирилди.
Дастлабки президент мактаблари Тошкент, Нукус ва Хивада очилади. Уларга 4-синфдан кейин қабул қилинади. Битта синфда 12 нафар ўқувчи таҳсил олади. Таълим инглиз тилида олиб борилади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг