Жамият

Нукусда 2 кг героинни 90 минг долларга сотаётган шахс ушланди
18 май 2022, 11:59

Нукусда 2 кг героинни 90 минг долларга сотаётган шахс ушланди

Нукусда 34 ёшли шахс 2 кгдан зиёд героинни 90 минг долларга сотаётганда ушланди. Шунингдек, Тошкент шаҳри, Фарғона ва Наманган вилоятларида ҳам гиёҳвандлик ва психотроп моддалар билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.

ОТМга қабул учун давлат буюртмасини камайтириш таклиф этилмоқда
18 май 2022, 10:54

ОТМга қабул учун давлат буюртмасини камайтириш таклиф этилмоқда

2022/2023 ўқув йили учун ОТМларга қабул квоталарини белгилашга оид президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унга кўра, давлат буюртмаси сонини камайтириш таклиф этилмоқда. Хусусан, бакалаврларни тайёрлаш учун 110 278 нафар (2021 йилда — 157 755), магистрларни тайёрлаш учун 11 082 нафар (2021 йилда — 12 900) талабага ўрин ажратиш кўзда тутилмоқда. Молиявий мустақиллик берилган 35 та ОТМ эса тўлов-контракт асосидаги квотани ўзи белгилайди.

Тиббиёт ходимларининг ойлик маоши оширилади
18 май 2022, 10:22

Тиббиёт ходимларининг ойлик маоши оширилади

Президент фармони билан 1 июндан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларидаги тиббиёт, фармацевтика ва бошқа ходимларининг ойлик лавозим маошлари оширилади. Бир қанча устамалар ҳам жорий этилади. 1 сентябрдан бошлаб тиббий-профилактика муассасалари ходимлари илмий даража учун маошининг 30 фоизидан 60 фоизигача қўшимча ойлик олади.

Мастлик ҳолатида бўлганларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари ташкил этилади
18 май 2022, 10:13

Мастлик ҳолатида бўлганларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари ташкил этилади

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида маст ҳолатда бўлган шахсларга камида 10 ўринли тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари ташкил этилади. Шунингдек, ички ишлар органларига наркологик касалликларга чалинганларни мажбурий даволашга юбориш ҳуқуқи берилмоқда. Қолаверса, йил охиригача наркология диспансерларида қўшимча 430 та ўрин яратилади.

«Мўйноқ қўлтиғи»даги қамишзорларда ёнғин чиқди
18 май 2022, 10:06

«Мўйноқ қўлтиғи»даги қамишзорларда ёнғин чиқди

Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ тумани «Мўйноқ қўлтиғи»даги қамишзорларда ёнғин юз берди. Қорақалпоғистон Экология қўмитаси ёнғинни ўчириш имкони йўқлигини, чунки қамишзорлар бўйи сув ва ботқоқликдан иборатлигини айтмоқда. Ёнғиндан жароҳатланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

«Фарзанд тарбияси билан шуғулланмоқчи бўлган қизлар уйдан ишлаб, пул топиши ҳам мумкин» — Мафтуна Маҳкамова
18 май 2022, 09:01

«Фарзанд тарбияси билан шуғулланмоқчи бўлган қизлар уйдан ишлаб, пул топиши ҳам мумкин» — Мафтуна Маҳкамова

«Газета.uz» Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги IT соҳасини ўрганаётган ўсмир қизлар билан суҳбатлар уюштирди. Биринчи суҳбатдошимиз, Тошкентдаги ал-Хоразмий мактабининг 9-синф ўқувчиси Мафтуна Маҳкамова нега IT соҳаси келажакни бошқариши, айрим мактабларда ўқувчиларнинг компьютер хоналарига ҳам олиб кирилмаслиги ва қизиқиши бўлмаган одамни IT соҳасига мажбурламаслик кераклиги ҳақида сўзлади.

17 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
17 май 2022, 22:00

17 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Биржа нималигини билмайдиган туман ҳокимлари ҳам борлигини танқид қилган Шавкат Мирзиёев, 700 дан ортиқ Nest One қурувчисига маош вақтида тўланмагани, Ўзбекистонда бошланган маҳалла раислари сайлови, Марказий Осиёда иқлим ўзгаришини 2 баробарга тезлаштирган Орол фожиаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг 17 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

700 дан ортиқ Nest One қурувчисига маош вақтида тўланмаган — Меҳнат инспекцияси
17 май 2022, 18:55

700 дан ортиқ Nest One қурувчисига маош вақтида тўланмаган — Меҳнат инспекцияси

Тошкент шаҳар Давлат меҳнат инспекцияси Nest One биносини қураётган «Оzguvn mimarlik inshaat» ва «Оzguven tasarim mimarlik insaat sanayi ve ticar» компаниялари жами 739 нафар ишчига маошини ўз вақтида бермаганини аниқлади. Аввалроқ қурувчилар намойиш ўтказиб, автомобиль йўлини тўсиб қўйганди. Сешанба куни 2,3 млрд сўмдан ортиқ иш ҳақи тўлаб берилишига эришилди ва инспекция ҳар иккала компания раҳбари Гувен Меҳметрага ёзма кўрсатма киритди.

«Қорадори-2022»: Қамашида 50 туп каннабис етиштираётган шахс ушланди
17 май 2022, 17:43

«Қорадори-2022»: Қамашида 50 туп каннабис етиштираётган шахс ушланди

Самарқандлик фуқаро Қашқадарёнинг Қамаши туманида ижарадаги уйида 50 туп каннабис етиштираётгани аниқланди.

Тошкентдаги Меҳрибонлик уйида содир этилган ўғрилик ва ҳуқуқбузарлик юзасидан жиноят иши қўзғатилди
17 май 2022, 17:43

Тошкентдаги Меҳрибонлик уйида содир этилган ўғрилик ва ҳуқуқбузарлик юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Прокуратура Тошкент шаҳридаги 21-сонли Меҳрибонлик уйи фаолиятини текширгандан сўнг, жиноят иши қўзғатди. Апрель ойида муассаса тарбияланувчилари ходимларнинг биридан норози бўлиб, намойиш уюштирганди. Прокуратура бир қатор қонунбузарликлар, жумладан, маблағларни ўзлаштириш ҳолатларини аниқлади. Меҳрибонлик уйи директори билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Ўзбекистонда маҳалла раислари сайлови бошланди
17 май 2022, 17:28 1

Ўзбекистонда маҳалла раислари сайлови бошланди

Ўзбекистонда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови бошланди. Мамлакатда 9349 та фуқаролар йиғинлари мавжуд. Номзодлар 26,9 минг кишини ташкил этади (ҳар бир ўринга деярли 3 номзод). Биринчи кунда 834 нафар раис сайланган бўлиб, уларнинг 52 фоизи ушбу лавозимга қайта сайланган.

Nest One қурувчилари ойлик кечиккани сабабли чорраҳани тўсиб қўйди
17 май 2022, 16:18

Nest One қурувчилари ойлик кечиккани сабабли чорраҳани тўсиб қўйди

Ижтимоий тармоқларда Nest One биносининг ўнлаб қурувчилари йўлни тўсиб қўйгани ҳақида хабарлар тарқалди. Murad Buildings компанияси «Газета.uz» га намойишларга маошдаги кечикишлар сабаб бўлганини тасдиқлади. Компания раҳбари Мурод Назаров эса айни вақтда «ҳаммаёқ тинчлиги, ишчилар ўз ўрнида ишлаётганини ва бунга бинонинг охирги қаватида ош тайёрлагани» сабаб бўлганини маълум қилди. Пойтахт ИИББ текширув ўтказмоқда.

Пойтахтда 4 ой ичида 7777 та жиноят фош этилди
17 май 2022, 13:54

Пойтахтда 4 ой ичида 7777 та жиноят фош этилди

Тошкент шаҳрида йил бошидан бери 7777 та жиноят фош этилиб, 537 нафар қидирувдаги шахс ушланди. Пойтахт ИИББ маълумотига кўра, 2435 та жиноят ички ишлар ходимлари ташаббуси билан аниқланган, шундан 769 таси наркотик моддалар савдоси билан боғлиқ. Бунинг натижасида 217,3 кг гиёҳвандлик ва 24,3 кг психотроп воситалар айланмасининг олди олинган.

Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел келиш хавфи эълон қилинди
17 май 2022, 12:54

Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел келиш хавфи эълон қилинди

Ўзгидромет 18−23 май кунлари кутилаётган кучли ёғингарчиликлар туфайли Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел келиш хавфи мавжудлиги ҳақида огоҳлантирди. Аҳоли ва ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришлари сўралмоқда.

58 ёшли эркак сирпаниб, метро поезди остига тушиб кетди
17 май 2022, 12:33

58 ёшли эркак сирпаниб, метро поезди остига тушиб кетди

Тошкент метросида эшиклари ёпилаётган вагон томон югуриб кетаётган фуқаро сирпаниб, поезд тагига тушиб кетди. Унга метрополитен ходимлари ва йўловчилар дарҳол ёрдам беришди, у жароҳат олмади.

Экспертлар Халқаро тиббий-санитария қоидаларининг тадбиқ этилишини баҳолайди
17 май 2022, 12:27

Экспертлар Халқаро тиббий-санитария қоидаларининг тадбиқ этилишини баҳолайди

Халқаро экспертлар Ўзбекистонда Халқаро тиббий-санитария қоидаларининг ижроси юзасидан ташқи баҳолашни бошлади. Баҳолаш натижаларига асосланган тавсиялар мамлакатнинг фавқулодда вазиятларга тайёргарлиги бўйича янги ёндашувларни ишлаб чиқишга ёрдам беради.

Орол фожиаси Марказий Осиёда иқлим ўзгаришини 2 баробарга тезлаштирди — Ўзгидромет
17 май 2022, 12:14

Орол фожиаси Марказий Осиёда иқлим ўзгаришини 2 баробарга тезлаштирди — Ўзгидромет

Ўзгидромет раҳбари Шерзод Хабибуллаев Орол денгизи фалокати натижасида Марказий Осиёда иқлим ўзгариши дунё кўрсаткичларидан 2 баробар жадалроқ кечаётганини таъкидлади. Бу музликлар эриши, чанг бўронлари даврийлиги ва уларнинг ортиб бориши, ерларнинг деградацияга учраши, сув ресурсларининг тақчиллиги каби салбий кўринишларда намоён бўлмоқда.

Ўзбекистонда Қрим-Конго иситмасидан тузалганларнинг қон плазмаси банки яратилади
17 май 2022, 11:13

Ўзбекистонда Қрим-Конго иситмасидан тузалганларнинг қон плазмаси банки яратилади

Президент қарорига кўра, Ўзбекистоннинг 7 та ҳудудида Қрим-Конго геморрагик иситмаси билан касалланиб тузалганларнинг қон плазмаси банки ташкил этилади. Қрим-Конго геморрагик иситмаси — трансмиссив ва гемоконтакт орқали юқувчи ўта хавфли касаллик ҳисобланади.

Ҳар йили 1 млн фуқаро гепатит Б ва C турларига скринингдан ўтказилади
17 май 2022, 10:55

Ҳар йили 1 млн фуқаро гепатит Б ва C турларига скринингдан ўтказилади

Президент қарори билан ҳар йили 1 млн нафаргача фуқаро вирусли гепатит Б ва C турларига скрининг текширувларидан ўтказилади. Шунингдек, гепатит C билан касалланган 10,5 минг нафар бемор даволанади. Қолаверса, нодавлат тиббиёт ташкилотларига қон билан ишлайдиган ходимларини гепатит Б инфекциясига қарши эмлаш мажбурий этиб белгиланмоқда.

«Меҳрибонлик» уйлари тарбияланувчилари мини-футбол бўйича халқаро турнирда ғолиб бўлди
17 май 2022, 09:54

«Меҳрибонлик» уйлари тарбияланувчилари мини-футбол бўйича халқаро турнирда ғолиб бўлди

Тошкент ва Чирчиқ шаҳарларидаги «Меҳрибонлик» уйлари тарбияланувчиларидан иборат терма жамоа Санкт-Петербург шаҳрида болалар уйлари жамоалари ўртасида ўтказилган мини-футбол бўйича XVII халқаро турнирда биринчи ўринни эгаллади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг