90 йил аввал Тошкентни чиқиндилардан тозалаш нега аянчли аҳволда эди? 60 йил Ўзбекистонда пахтанинг қанчаси машинада териб олинарди? 30 йил аввал тожикистонликлар нега Ислом Каримовга миннатдорчилик билдирган? Бу ҳақда «Газета.uz»нинг «Эски газеталар шарҳи» рукнида ўқинг.
Asialuxe Travel туроператори Туркиядаги ҳалол дам олиш масканларининг афзалликлари ҳамда туристик тўпламлари билан ўртоқлашди.
Пойтахтда жамоавий йиғинлар ўтказиб, келгусида Сурия ҳудудидаги террорчилик ташкилотларининг сафига қўшилишни режалаштиргани айтилаётган 8 нафар шахс ушланди. Улар «Тавҳид ва жиҳод катибаси» ташкилотининг ғояларини аҳоли орасида тарғиб қилганликда гумонланмоқда.
Ўзбек рақс санъатида ўз мактабини яратган Қизлархон Дўстмуҳаммедова 77 ёшида вафот этди. У «Ўзбекистон халқ артисти» бўлиб, «Эл-юрт ҳурмати» орденига ҳам лойиқ кўрилган.
Халқаро савдо маркази Ready4Trade Central Asia лойиҳаси натижаларини тақдим этди. Лойиҳада савдо тартиб-қоидалари соддалаштирилди, трансчегаравий бошқарув бўйича ўқув дастури жорий қилинди.
Мактабларда чалинган сўнгги қўнғироқ, битирувчиларга мурожаат, Самарқандга поездда борган Сингапур президенти, алкоголь-тамакини сотиш бўйича қонун ҳақида, жанжалда акасини пичоқлаб ўлдирган ёш йигит, Ўзбекистонга «соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишони ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Сўнгги қўнғироқ бу нафақат мактаб таълимининг охирги куни, балки битирувчилар учун жиддий ва муҳим қарор қабул қилиш вақтидир. 25 май куни «Газета.uz» мухбирлари Тошкентдаги мактаблар битирувчиларидан уларнинг режалари, 5−10 йилдан сўнг ўзларини қаерда ва қандай лавозимда кўришлари ҳақида сўради.
Янги қонун билан чекиш тақиқланган жамоат жойлари рўйхати аниқлаштирилди. Жумладан, кўп қаватли уйлар кириш йўлаклари ва лифтлари, ер ости ўтиш жойлари, ўйин майдончалари ва бошқалар. Болалар ва ҳомиладор аёллар бўлган автомобилларда чекишни тақиқловчи банд қонуннинг охирги таҳриридан олиб ташланди.
Тошкентлик фуқаро квартираси балконига Украина байроғини илиб қўйган эди. У йўқлигида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари кран билан 8-қаватга кўтарилиб, байроқни олиб ташлашди. «Газета.uz» хонадон эгаси билан суҳбатлашди. У уй-жой дахлсизлиги бузилгани юзасидан ИИБга мурожаат қилмоқчи.
«Йил бренди-2022» VI мукофоти тақдирлаш маросимида экспертлар овоз бериш натижаларига кўра, Indenim компанияси «Мода» йўналишида биринчи ўринни қўлга киритди.
Президент алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмолини чеклаш тўғрисидаги қонуннинг янги таҳририни имзолади. Қонун билан ушбу маҳсулотларни 21 ёшгача бўлганларга сотиш тақиқланди. Мактаблардан дўконларгача бўлган масофа 100 метргача қисқартирилди. Электрон сигаретларни тартибга солиш бошланади.
Миробод туманида 21 ёшли йигит жанжал сабабли акасининг кўкрак қафасига пичоқ уриб, уни ўлдирди. Воқеа жойидан яширинган гумонланувчи ушланган ва тергов олиб борилмоқда.
Asialuxe Travel туроператори Туркия курортларида яхши дам олиш формуласи билан ўртоқлашди, шунингдек, ҳар қандай дид ва бюджет учун Анталия меҳмонхоналарининг қисқача рўйхатини тузди.
Мазкур тадбир муносабати билан абитуриентлар Ковентри университети дастурларининг устунликлари билан танишиш мақсадида UDEA кампусига ташриф буюришлари мумкин.
Қарши шаҳрида 21 ёшли йигит 2004 ва 2006 йилларда туғилган қизлар билан умумий рўзғор асосида эр-хотин бўлиб яшаб келгани учун 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинди.
Вазирлар, муфтий, Элдор Шомуродов, Конста, Дониёр Ғаниев, ҳоким, дипломатлар, экспертлар, санъаткорлар, спортчилар ҳамда жамоатчиликнинг бошқа фаоллари 2022/2023 ўқув йили битирувчиларига ўз маслаҳатлари ва тилакларини билдиришди. «Газета.uz» уларни эътиборингизга ҳавола қилади.
25 май куни Ўзбекистондаги 10 мингдан кўпроқ мактабда жами 392 минг ўқувчи учун қўнғироқ охирги марта чалинди. Қадрдон дўстлар ва устозлар билан хайрлашув, концерт, вальс, кўзлардаги ёш — «Газета.uz» мактаблардаги сўнгги кундан фоторепортаж тайёрлади.
ССВ раҳбари Амрилло Иноятов ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесусга «Ўзбекистон соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишонини топширди. Улар Женевада ўтаётган Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси сессияси доирасида учрашди.
Тошкентдаги чиқинди мой маҳсулотини қайта ишлаш заводида тунда кучли ёнғин содир бўлди. Воқеа жойига 8 та ёнғин-қутқарув экипажи юборилган. Қурбонлар йўқ.
Coca-Cola челленжи фаол иштирокчилари бўлган Инҳа ва ЎзМУ талабалари бренд фаолиятига муносабатлари ва компаниялар эко лойиҳани қўллаб-қувватлаши қанчалик муҳимлиги ҳақида фикр билдиришди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг