«беларусь» ибораси бўйича қидирув натижалари


13 октябр 2020, 12:48

Беларусь ИИВ ҳарбий қурол ишлатишга тайёрлигини маълум қилди

Беларусь ички ишлар органлари ходимлари, агар керак бўлса, кўчалардаги намойишларда махсус воситалар ва ҳарбий қуроллардан фойдаланишади, чунки Минскдаги норозилик ҳаракатлари радикаллашмоқда, дея хабар берди мамлакат ИИВ.

23 сентябрь 2020, 15:24

Александр Лукашенко Беларусь президенти сифатида ўз лавозимига киришди

Александр Лукашенко Беларусь президенти сифатида ўз лавозимига киришди. Инаугурация маросими аввалдан эълон қилинмасдан бошланди ва эфирларда узатилмади.

17 август 2020, 10:55

Минскда Беларусь тарихидаги энг йирик намойиш бўлиб ўтди

16 август куни Минскда Александр Лукашенко тарафдорлари ва унинг ҳокимиятига қаршилар иштирокидаги намойишлар бўлиб ўтди. Лукашенко тарафдорлари намойишида бир қисми бюджет ташкилотлари ходимларидан иборат бўлган 65 минг киши йиғилди. Оппозиция тарафдорлари намойишида эса 200 минг одам қатнашди — бу Беларусь тарихидаги энг йирик намойиш бўлди.

13 август 2020, 14:22

ЕИ ва АҚШ Беларусь ҳукуматига қарши санкциялар қўлланиши мумкинлигидан огоҳлантирди

Европа Иттифоқи ва АҚШ Беларусда юз бераётган намойишлар иштирокчиларига зўравонликлар қўлланилаётгани сабабли мамлакат раҳбарларига қарши санкциялар қўлланилиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Беларусь шаҳарларида эса аёллар қўлларида гул тутган ҳолда тинч намойишларни давом эттирмоқда. Улар сафига тиббиёт ходимлари ҳам қўшилди.

11 август 2020, 17:18

Беларусь: норозилик намойишлари, Светлана Тихановскаянинг ҳибсга олиниши ва мамлакатни тарк этиши

Беларусда ўтказилган президентлик сайловлари натижалари эълон қилинганидан сўнг мамлакатнинг йирик шаҳарларида иккинчи тун давомида норозилик намойишлари давом этмоқда. Мухолифат номзоди Светлана Тихановская мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди ва Литвага жўнаб кетди. У видеомурожаатида «ҳаётимизда энг муҳими — болалар» дея таъкидлади.

10 август 2020, 22:48

Ўзбекистон ва Беларусь президентлари телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко телефон орқали мулоқотда икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилиб, ўзаро мулоқотни жадаллаштиришга келишиб олинди.

23 январ 2020, 15:24

Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида таълимга оид ҳужжатларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги битим тасдиқланди

Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида таълимга оид ва ўқишга оид ҳужжатларни ўзаро тан олиш тўғрисида битим «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор билан тасдиқланди.

1 ноябр 2019, 17:13

Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикаси бош вазирини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси доирасида Тошкентда бўлиб турган Беларусь бош вазири Сергей Румасни қабул қилди.

21 июн 2019, 09:42

Беларусь Ўзбекистонга саноат кооперациясини таклиф этди

Беларусь Ўзбекистонга биргаликда юк, махсус ва тиркамали техникалар ҳамда автобусларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни таклиф қилди.

25 май 2019, 12:03

Ўзбекистон — Беларусь: ҳамкорликдаги ҳарбий тактик-ўқув машғулотлар якунланди

Ўзбекистон — Беларусь махсус бўлинмалари ҳарбий хизматчилари ўртасида ўтказилган ҳамкорликдаги махсус тактик-ўқув машғулотларининг асосий қисми якунига етди.

17 май 2019, 14:01

Ўзбекистонда Беларусь ҳарбийлари билан ҳамкорликда машғулотлар ўтказилади

Наманган вилоятида жойлашган «Ғурумсарой» полигонида Ўзбекистон ҳамда Беларусь Республикалари қуролли кучлари ҳамкорлигида махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилади.

11 декабр 2018, 11:10

Ўзбекистон спорт таълимида Беларусь тажрибасини жорий этади

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети базасида Беларусь давлат жисмоний тарбия ва спорт университети билан ҳамкорликда факультет очиш бўйича келишувга эришилди.

12 октябр 2018, 19:08

Ўзбекистон Озарбайжон ва Беларусь билан ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон, Озарбайжон ва Беларусь 2019 йилда ҳарбий ҳамкорлик режаларини имзолади.

20 сентябрь 2018, 19:26

Тошкентда Беларусь давлат университети билан ҳамкорликда қўшма факультет очилади

Тошкент давлат педагогика университетида Инновацион педагогика ўзбек-белорусь қўшма факультети ташкил этилмоқда.

13 сентябрь 2018, 15:26

Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида товар айирбошлашни бир миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилди

Кўксаройда Ўзбекистон ва Беларусь Президентларининг кенг доирадаги музокаралари бошланди.

6 декабр 2016, 22:07

Беларусь Президенти Шавкат Мирзиёевни табриклади

Александр Лукашенко Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти этиб сайлангани билан табриклади.

10 август 2016, 09:51

Ўзбекистон ва Беларусь ТИВлари сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди

Ўзбекистон ва Беларусь ТИВ вакиллари икки томонлама тадбирларга тайёргарлик муҳокама қилинди.

12 октябр 2015, 11:25 1

Беларусь президенти сайловида Лукашенко ғолиб чиқди

Амалдаги давлат раҳбари сайловчиларнинг 83,49 фоиз овозини олди.

27 ноябр 2020, 20:51

Жаҳон янгиликлари дайжести

Беларусь президенти қачон лавозимини тарк этишини маълум қилгани, КХДРнинг Жанубий Корея фармацевтика компанияларига хакерлик ҳужуми, Facebook Libra криптовалютасини ишга тушириши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

20 ноябр 2020, 11:30

Беларусда ижтимоий тармоқдаги канал асосчилари террористлар рўйхатига киритилди

Беларусь хавфсизлик хизмати мамлакатнинг энг машҳур Telegram каналлари Nexta ва Nexta Live асосчиларини «террористик фаолиятга алоқадор шахслар» рўйхатига киритди. Рўйхатга киритиш учун асос сифатида Путило ва Протасевичнинг Беларусь Жиноят кодексининг оммавий тартибсизликларни ташкил этиш моддасини бузиш ҳолатлари кўрсатилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг