Сиёсат

9 ноябр 2018, 12:40

Абдусалом Азизов АҚШ ҳарбий делегациясини қабул қилди

Абдусалом Азизов АҚШ мудофаа вазиринингЖанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчисинингўринбосари Колин Жексон бошчилигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди.

9 ноябр 2018, 11:01

Сурхондарё ҳокими ўринбосари ва прокурори лавозимидан озод қилинди

Сурхондарё вилоятида бош вазир ҳамда президент Администрацияси раҳбари иштирокидаги йиғилишда вилоят ҳокими ўринбосари ва вилоят прокурори лавозимидан озод қилинди.

9 ноябр 2018, 09:39

ДХА: қонунларни энг кўп ҳокимликлар бузмоқда

Давлат хизматлари агентлиги 10 ой давомида ҳокимликлар томонидан 6370 қонун бузилиши ҳолатлари содир этилганини аниқлади.

8 ноябр 2018, 14:09

Ўзбекистон хорижлик мутахассисларни жалб қилиш учун шароитлар яратади

Президент хорижлик малакали мутахассисларни Ўзбекистонда ишлашига қулай шарт-шароитлар яратиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

8 ноябр 2018, 12:25

Зойир Мирзаев Шароф Рашидов тумани ҳокими бўлди

Собиқ бош вазир ўринбосари Зойир Мирзаев Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ҳокими бўлди.

7 ноябр 2018, 21:36

Абдулазиз Оққулов Туризм қўмитаси раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Давлат туризм қўмитаси раиси ўринбосари бўлиб ишлаган Абдулазиз Оққулов қўмита раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

7 ноябр 2018, 13:47

Ўзбекистон элчиси Австрия президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистон элчиси Австрия федерал президентига ишонч ёрлиқларини топширди.

7 ноябр 2018, 11:41

Сайловларни ўтказишда жамоатчилик назорати кучайтирилади

Ўзбекистонда сайловларни ўтказишда жамоатчилик назорати кучайтирилади, МСК аъзолари дахлсизлиги мақоми Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва сенаторларга тенглаштирилади.

6 ноябр 2018, 20:19

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг янги ўринбосари тайинланди

Президентнинг 2018 йил 5 ноябрдаги қарорига мувофиқ Сарвархон Бузрукхонов Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

6 ноябр 2018, 19:41

Халқ таълими вазирининг янги ўринбосарлари тайинланди

Президент қарорига кўра беш киши Халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

5 ноябр 2018, 17:27

Ўзбекистон мудофаа вазирига янги ўринбосар тайинланди

Полковник Шухрат Халмухамедов президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари этиб тайинланди.

5 ноябр 2018, 11:32

ТИВ: РФдаги янги бош консулхоналар ҳозирча консуллик ҳаракатларини амалга оширмайди

Яқинда очилган Владивосток, Екатеринбург, Қозон, Ростов-на-Донудаги Ўзбекистон бош консулхоналари ҳозирча консуллик ҳаракатларини амалга оширмайди, дея хабар қилди ТИВ.

5 ноябр 2018, 11:10 1

Навоий вилоятига янги прокурор тайинланди

Шохрух Аминов Навоий вилояти прокурори этиб тайинланди.

3 ноябр 2018, 15:25

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори тайинланди

Хидир Каримов Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимига тайинланди.

3 ноябр 2018, 11:21

Бош прокурорга янги ўринбосар тайинланди

Рашид Раҳматов Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

2 ноябр 2018, 21:28

ХТВ тизимидаги 422 мингдан ортиқ педагогнинг 65 минг нафари ўрта махсус маълумотли — президент

Президенти Шавкат Мирзиёев халқ таълими тизимини янада ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

2 ноябр 2018, 20:46

Бош прокуратура тузилмасида янги бошқарма ва таҳлил маркази ташкил этилди

Бош прокуратура тузилмасида Жиноий-ҳуқуқий статистика бошқармаси ва Жиноятларнинг содир этилиши сабабларини тизимли таҳлил қилиш ва ўрганиш маркази ташкил этилди.

2 ноябр 2018, 09:41

Шавкат Мирзиёев Жазоир Президентини табриклади

Шавкат Мирзиёев Инқилоб куни муносабати билан Жазоир президентини табриклади.

1 ноябр 2018, 21:54

Брюссель 2019 йил бошида Ўзбекистон президенти ташрифини кутмоқда

Европа иттифоқи раҳбария 2019 йил бошида Шавкат Мирзиёевнинг Брюсселга ташриф буюриши кутмоқда.

1 ноябр 2018, 17:23

ШҲТ махсус хизматлари 50 дан ортиқ бошланғич террористик гуруҳлар фаолиятига чек қўйди

ШҲТга аъзо давлатлар махсус хизматлари ўтган йили террористик ташкилотларнинг 50 дан ортиқ бошланғич гуруҳлари фаолиятига чек қўйди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг