8 апрель, чоршанба Ob-havo Zira

Сиёсат

Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги бош консули тайинланди 

Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош консули этиб тайинланган Абдусалом Ҳатамов Тошкент шаҳридан жўнаб кетди.

Бошқарув органларининг виртуал маконда иштироки фаоллаштирилади 

2018 йил 7 августда «Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал маконда иштирокини фаоллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Ҳукумат қарори эълон қилинди.

Қонунчиликнинг тўлиқ инвентаризация қилиниши кутилмоқда 

Ўзбекистонда қонунчилик инвентаризация қилиниб, муайян соҳаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тизимлаштирилади.

Тошкент шаҳридаги 4 та туман солиқ инспекцияларига янги бошлиқ тайинланди 

Давлат солиқ қўмитаси раҳбариятининг 2018 йил 8 августдаги буйруғига асосан Тошкент шаҳрининг тўртта туман давлат солиқ инспекцияларига янги бошлиқ тайинланди.

Божхона органлари ўз байроғи ва фарқлаш белгисига эга бўлди 

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг байроғи ва фарқлаш белгиси тасдиқланди.

Ўзбекистон ва Туркия президентлари телефон орқали суҳбатлашди 

Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған телефон орқали мулоқотда икки мамлакат ҳамкорлиги ва бўлғуси учрашувларни муҳокама қилди.

ТХВУ талабаси Давлат туризм қўмитаси раиси ўринбосари в. б. этиб тайинланди. 

Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети талабаси Саидакбархон Акбаров Давлат туризм қўмитаси раиси ўринбосари в. б. этиб тайинланди.

Мудофаа вазирлигида Тожикистон делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди 

Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Тожикистон Республикаси мудофаа вазири генерал-полковник Шерали Мирзо бошчилигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди.

Равшан Ғуломов Давлат рақобат қўмитаси раиси лавозимини тарк этди 

Давлат рақобат қўмитаси раиси лавозимида ишлаган Равшан Ғуломов Вазирлар Маҳкамаси ахборот-таҳлил департаментига раҳбар бўлди.

Бригадалар ва алоҳида батальонларда «ҳарбий психолог» лавозими жорий этилди — Қуролли Кучлар 

Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.

«Ҳукумат соати"да туризмни ривожлантириш борасидаги ишлар муҳокама этилди 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлар бирлашмаларининг таклифига биноан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари депутатларга ахборот бериш учун таклиф этилди.

Қалбай Турдиев Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири этиб тайинланди 

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқий театри директори лавозимида фаолият юритиб келган Қалбай Турдиев Қорақалпоғистон Маданият вазири этиб тайинланди.