5 июл, якшанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Сиёсат

18 декабр 2017, 18:31

Халилилло Тўрахўжаев Давлат хизматлари агентлиги раҳбари бўлди

Президент Халилилло Тўрахўжаевни Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимига тайинлади.

18 декабр 2017, 11:35

Тўрткўл туманига Неъматулла Худайбергенов ҳоким бўлди

Тўрткўл тумани ҳокимиятига кўп йиллар Элликқалъа тумани ҳокими бўлиб ишлаган Неъматулла Худайбергенов раҳбарлик қилади.

15 декабр 2017, 22:16

20 декабрь куни Сенатнинг 13-ялпи йиғилиши чақирилади

Сенат 2018 йилги давлат бюджети, маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисидаги қонун , Ҳарбий доктринанинг янги таҳрири ва Фуқаролик процессуал кодекси, Иқтисодий процессуал кодекси, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси ва бошқа масалаларни кўриб чиқади.

15 декабр 2017, 15:00

Ўзбекистон Президенти Қорақалпоғистонга борди

Ўзбекистон Президентининг Қорақалпоғистонга сафари жараёнида минтақани яқин икки йилда ривожлантириш бўйича вазифаларни аниқлаб олиш белгиланган.

15 декабр 2017, 01:58

«Шундай вақтлар келадики, ўртамизда чегаралар бўлмайди» — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Қирғизистон билан муносабатлардаги барча тўсиқларни олиб ташлашдан манфаатдор, деди Шавкат Мирзиёев Сооронбай Жээнбеков билан музокараларда.

15 декабр 2017, 00:49

Қирғизистон Иссиқкўлдаги пансионатларни Ўзбекистонга қайтарди

Қирғизистон Иссиқкўл вилоятидаги тўртта пансионат жойлашган ер участкаларини вақтинча фойдаланиш учун Ўзбекистонга берди.

14 декабр 2017, 21:37

Президент «Ергеодезкадастр» қўмитаси фаолиятини танқид остига олди

Президент «Ергеодезкадастр» қўмитаси раҳбариятини етарлича ташаббус кўрсатмаётгани ва ҳал қилинмаган муаммолар сабабли танқид қилди.

13 декабр 2017, 15:36

Қирғизистон Президенти Ўзбекистонга келди

Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Қирғизистон Президенти Сооранбай Жээнбековни бош вазир Абдулла Арипов кутиб олди.

13 декабр 2017, 15:27

Ўзбекистон пахта йиғим-теримида болалар меҳнатидан фойдаланишга чек қўйди — ХМТ

Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистон пахта йиғим-теримида тизимли равишда болалар меҳнатидан фойдаланишга чек қўйганини тасдиқлади.

13 декабр 2017, 15:14

Ўзбекистон учун ХМТнинг 87-Конвенцияси кучга кирди

Ўзбекистон учун ХМТнинг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-Конвенцияси кучга кирди.

13 декабр 2017, 12:04

1 январдан халқ қабулхоналари ҳузурида Давлат хизматлари марказлари иш бошлайди

Давлат органлари аҳолига «Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади» тамойили асосида хизмат кўрсатади. Уч йил ичида Давлат хизматлари марказлари 60 га яқин давлат хизматларини кўрсатади.

13 декабр 2017, 07:44

Павол Иван Словакиянинг Ўзбекистондаги элчилигини якунламоқда

Словакия элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунламоқда.

12 декабр 2017, 18:36

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманига янги ҳоким тайинланди

Олмазор туманинг собиқ ҳокими Баҳодир Ғойибназаров Шайхонтоҳур туман ҳокими бўлди.

12 декабр 2017, 10:36

Марказий Осиё давлатлари Афғонистон бўйича мулоқотнинг янги шаклини жорий этади

Ашхободда «Марказий Осиё давлатлари — Афғонистон» (С5+1) янги консультатив формати муҳокама қилинди.

11 декабр 2017, 21:25

Ўзбекистон ва Туркия президентлари ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Туркия президентлари Истанбулда ўтказиладиган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг навбатдан ташқари саммити кун тартиби бўйича фикр алмашди.

11 декабр 2017, 15:42

Қирғизистон Президенти Ўзбекистонга ташриф буюради

Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков 13−14 декабрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради.

10 декабр 2017, 11:40

Президент қишлоқ хўжалиги ходимлари анжуманида сўзга чиқди

Ўзбекистонда илк бор Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни нишонланди. Президент Шавкат Мирзиёев соҳа ходимлари анжуманида сўзга чиқди.

8 декабр 2017, 08:55

Президент амнистия қўллашда коррупция ҳолатларига йўл қўйилганини қайд этди

Президент Шавкат Мирзиёев ўтган йилларда амнистия қўллашда салбий кўринишлар, жумладан коррупция ҳолатларига йўл қўйилганини маълум қилди.

8 декабр 2017, 07:57

Ўзбекистонда Тезкор давлат хизматлари агентлиги ташкил этилади

Шавкат Мирзиёев халқ қабулхоналари асосида Тезкор давлат хизматлари агентлигини ташкил этишни таклиф қилди. Интернет асрида давлат органларининг ўзлари одамлар томонга бориши керак, деб ҳисоблайди Президент.

7 декабр 2017, 21:31

Президент 2018 йилнинг қандай номланишини парламентга мурожаатда эълон қилади

Президент Шавкат Мирзиёев келгуси йилнинг қандай номланишини яқин кунларда эълон қилади.