Сиёсат

10 январ 2020, 18:36

Президент Қуролли Кучлар Академиясига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев Ватан ҳимоячилари куни арафасида Қуролли Кучлар академиясида бўлди. У ҳарбий таълим соҳасида Ўзбекистон замон билан ҳамқадам бўлиши кераклигини таъкидлади.

10 январ 2020, 14:22

Ўзбекистон ЕХҲТнинг Иқтисодий ва экологик масалалар қўмитасини бошқаради

Ўзбекистон ЕХҲТнинг Иқтисодий ва экологик масалалар қўмитаси раиси, мамлакатнинг ушбу ташкилотдаги доимий вакили Шерзод Асадов эса қўмита раҳбари этиб тайинланди.

8 январ 2020, 17:44

Шавкат Мирзиёев Украина ва Эронга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон президенти Теҳрон яқинида украин йўловчи самолёти қулаши муносабати билан Украина ва Эрон раҳбарларига ҳамдардлик билдирди.

8 январ 2020, 11:45

Ички ишлар вазирлигида бир қатор тайинловлар амалга оширилди

ИИВда янги вазир ўринборсари, ЖИЭББ раҳбари, шунингдек, Қоровул қўшинлари ҳамда Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондонлари тайинланди.

7 январ 2020, 20:53 1

Президент қурилиш соҳасида меҳнат муҳофазасини кучайтириш бўйича кўрсатмалар берди

Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳасидаги муаммо ва камчиликларни кескин танқид қилди. У бу соҳада давлат назоратини бутунлай янгича асосда ташкил этиш ва меҳнат муҳофазасини кучайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

6 январ 2020, 14:13

Муфтий Усмонхон Алимовга «Эл-юрт ҳурмати» ордени топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбари, муфтий Усмонхон Алимовни 70 ёшга тўлгани билан табриклаб, унга «Эл-юрт ҳурмати» орденини топширди.

5 январ 2020, 18:41

Бош прокурор ўринбосари — амалдорларнинг жиноий даромадларни легаллаштириши ҳақида

Келгусида мансабдор шахсларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадлари ва улар билан боғлиқ суд жараёнлари тўғрисидаги маълумотлар очиқ бўлади, дея маълум қилди бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова.

1 январ 2020, 23:44

Майкл Помпео ташрифи кечиктирилди

АҚШ давлат котиби Майкл Помпеонинг Ўзбекистонга расмий ташрифи ҳамда «C5+1» форматидаги вазирлар учрашуви кечиктирилди.

1 январ 2020, 01:10

«Кенг кўламли ислоҳотларимизни фаол давом эттирамиз» — президент

Биз миллий юксалишнинг муҳим босқичига қадам қўймоқдамиз. 2020 йилда ҳам иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда кенг кўламли ислоҳотларимизни фаол давом эттирамиз, деди президент Янги йил табригида.

31 декабр 2019, 20:10

Шавкат Мирзиёев йил якунларини сарҳисоб қилди

Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг охирги иш кунида парламент палаталари раҳбарлари, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар мутасаддилари билан учрашиб, йил якунларини сарҳисоб қилди.

31 декабр 2019, 13:12

Соғлиқни сақлаш вазири Сенат мажлисига бормагани учун ССВ ходимлари жавобгарликка тортилди

Соғлиқни сақлаш вазири Сенат мажлисига бормагани сабабли ССВ масъул ходимларига нисбатан интизомий чоралар кўрилди.

30 декабр 2019, 19:58

Майкл Помпео Ўзбекистонга ташриф буюради

АҚШ давлат котиби Майкл Помпео 2020 йил 5 январь куни Ўзбекистонга ташриф буюради, уни президент Шавкат Мирзиёев қабул қилади.

30 декабр 2019, 12:43

Ички ишлар вазирига ёшлар ўртасидаги жиноятчиликни камайтириш бўйича шахсий жавобгарлик юклатилди

Шавкат Мирзиёев ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ёшлар ўртасидаги жиноятчилик даражасининг камайиши учун шахсан жавоб беришини маълум қилди.

28 декабр 2019, 10:37

Президент Навоий вилоятига жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев янги саноат мажмуаси очилиш маросимида иштирок этиш учун Навоий вилоятига жўнаб кетди.

28 декабр 2019, 00:58

«Мен мухолифатга қарши эмасман, лекин у шу ерда шаклланиши керак» — президент

Шавкат Мирзиёев сиёсий мухолифат ҳақида сўзлар экан, у мамлакат ичида шаклланиши ва халқнинг барча муаммоларини билиши лозимлигини таъкидлаб ўтди.

27 декабр 2019, 17:36

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон президенти Олмаота яқинида содир бўлган авиаҳалокатда инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Қозоғистон раҳбарига ҳамдардлик билдирди.

27 декабр 2019, 16:19

Шавкат Мирзиёев: 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади

«2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади», — деди президент. У Ёшлар иттифоқи негизида Ёшлар ишлари агентлигини ташкил этиш ҳамда «Ёшлар медиа холдинги»ни тузишни таклиф қилди.

26 декабр 2019, 18:51

Шавкат Мирзиёев ҳарбий институт ҳамда ҳарбий қисмга ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти ҳамда Тошкент вилояти Зангиота туманидаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди.

25 декабр 2019, 18:10

Прокуратура ва ДХХ ходимларининг дахлсизлик ҳуқуқи чегараланди

Прокуратура ва ДХХ ходимларини маъмурий жавобгарликка тортишда эндиликда раҳбариятнинг рухсати талаб қилинмайди. Ўзбекистон президенти бу ҳақдаги тегишли қонунни имзолади.

21 декабр 2019, 09:57

Шавкат Мирзиёев МДҲ мамлакатлари раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургда МДҲ мамлакатлари раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг