Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Европа парламентидаги Европа халқ партияси фракциясининг германиялик аъзолари делегацияси билан учрашди.
Умид Шодиев Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси этиб тайинланди. Илгари бу лавозимда Лола Каримова-Тиллаева ишлаган эди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини муборак Қурбон ҳайити байрами билан табриклади.
Туркманистоннинг Тошкентдаги янги элчиси Язгули Маммедов ўз фаолиятини бошлади.
Абдулла Арипов Қурбон ҳайитининг биринчи куни Ҳалима Худойбердиева ва Анвар қори Турсунов хонадонларига ташриф буюрди.
Бош вазир Абдулла Арипов Қурбон ҳайитини муносиб нишонлаш масаласига бағишланган селектор мажлисини ўтказди.
Шавкат Мирзиёев Венгрия давлати асосчиси Авлиё Иштван куни муносабати билан Венгрия президенти Янош Адерни табриклади.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифини якунлаб, ўз юртига жўнаб кетди.
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Амир Темур мақбарасига ташриф буюрди.
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Регистон мажмуасини томоша қилди.
Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанддаги Афросиёб музейига ташриф буюрди.
Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанддаги Ислом Каримов мақбара мажмуасига ташриф буюрди.
Давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турган Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 18 август куни Самарқандга келди.
Президент Эмомали Раҳмон Тожикистон ҳеч қачон минтақадаги қўшниларини сувсиз қолдирмаганини маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Тожикистонда Зарафшон дарёсида биргаликда иккита ГЭС қуриш ҳақида маълум қилди.
Ўзбекистон ва Тожикистон делегацияси транспорт ва транзит, энергетика ва сувдан фойдаланиш соҳаларида келишувга эришиб, терроризм ва экстремизмга қарши курашни муҳокама қилди.
Кўксаройда Тожикистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди. Шундан сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бошланди.
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 17 август куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.
Шуҳрат Санжарович Муҳаммадхонов Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Малайзиянинг қайта тайинланган элчиси Ҳенди Ассан билан учрашди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг