Сиёсат

19 май 2020, 16:16

Янги таҳрирдаги «Таълим тўғрисида"ги қонунга «инклюзив таълим» тушунчаси киритилади

Янги таҳрирдаги «Таълим тўғрисида"ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди. Қонунга ҳар бир боланинг таълим олишдаги тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, ҳар қандай дискриминация ва камситишларнинг олдини олишга қаратилган «инклюзив таълим» тушунчаси ҳам киритилди.

18 май 2020, 21:35

ТИВ: «Давлат тилини тартибга солишга ҳар қандай аралашув асло мақбул эмас»

Ўзбекистон ТИВ давлат тилини тартибга солиш давлатнинг мутлақ ички сиёсатига дахлдор бўлиб, ҳар қандай аралашув асло мақбул эмаслигини маълум қилди. Аввалроқ Россия ТИВ вакили Ўзбекистонда давлат тилида иш юритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича муносабат билдирган эди.

18 май 2020, 15:20

ТИВ: Афғонистондаги келишув музокараларга ва узоқ муддатли тинчликка йўл очади

Ўзбекистон Афғонистоннинг сиёсий етакчилари томонидан инклюзив ҳукумат ва Миллий ярашув бўйича Олий кенгашни ташкил этиш тўғрисидаги келишувга эришилганини қўллаб-қувватлайди. Афғонистон сиёсий етакчиларининг келишуви музокараларга ва узоқ муддатли тинчликка йўл очади, дейилади вазирлик баёнотида.

18 май 2020, 10:39

Афғонистонда сиёсий инқирозга барҳам берилди

Афғонистонда сиёсий инқирозга президент Ашраф Ғани ва унинг сиёсий рақиби Абдуллоҳ Абдуллоҳ келишуви билан барҳам берилди. Унга кўра, Ашраф Ғани президент мақомини сақлаб қолади ва Абдуллоҳ Абдуллоҳ эса Афғонистон Олий миллий ярашув кенгаши раиси бўлади. Шунингдек, собиқ вице-президент генерал Абдулрашид Дўстумга маршал унвони берилиши келишилган.

16 май 2020, 18:56

Тўғон ўпирилганда Қозоғистонга сув етиб бормаслиги айтилгани тасдиқланди

Ўзбекистон сув хўжалиги вазири ўринбосари Воҳиджон Аҳмаджонов 1 май куни Сардоба сув омборида тўғони ўпирилиши оқибатида Қозоғистон сўровига жавобан сув омборида тезроқ сув ёпилади ва сув хавфсиз йўналтирилади деб айтилганини «Газета.uz»га тасдиқлади.

16 май 2020, 15:31

Прокуратура: Сардоба сув омбори бўйича 4 та асосий тергов тахмини мавжуд

Прокуратура Сардоба сув омбори тўғонининг бузилиши юзасидан олиб борилаётган жиноий иш бўйича 4 та асосий тергов тахминини текширмоқда. Улар — лойиҳалашдаги хатоликлар, қурилиш меъёрларига риоя этмаслик, эксплуатация жараёнидаги хатоликлар ва табиий офат тахминлари. Жами 170 нафардан зиёд киши сўроқ қилинди.

15 май 2020, 17:31

Президент Мирзаобод туманида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди

Шавкат Мирзиёев Мирзаобод туманида бўлиб, фавқулодда ҳолатдан талофат кўрган жойларда амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Мирзаободликлар билан учрашув давомида давлат раҳбари мазкур ҳудудда 360 квартирали 9 та кўп қаватли уй барпо этилиши ва 616 та коттеж таъмирланиши ҳамда 15 мингга яқин иш ўрни яратилиши режалаштирилганини маълум қилди.

15 май 2020, 16:10

Сув тошқинидан жабр кўрган ҳар бир хонадон эгасига 40 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилади

Шавкат Мирзиёев Сардоба туманида маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашув ўтказди. Давлат раҳбари сув тошқинидан зарар кўрган 4,5 мингдан зиёд хонадон эгаларининг ҳар бирига 40 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, таъмирланадиган ва янги қуриладиган уйлар давлат томонидан бепул қуриб-таъмирлаб берилади.

15 май 2020, 14:43

Президент Сирдарё вилоятига келди

Шавкат Мирзиёев сув тошқинидан жабр кўрган ҳудудларда олиб борилаётган ишларни кўздан кечириш учун Сирдарё вилоятига келди. Давлат раҳбари Сардоба туманида 1480 хонадондан иборат 37 та уй барпо этиладиган турар жойлар пойдеворига тамал тоши қўйди.

14 май 2020, 22:43

Барқарор ривожланиш бўйича Парламент комиссияси илк бор йиғилди

2030 йилгача барқарор ривожлантириш соҳасидаги Миллий мақсадлар ва вазифаларнинг амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.

14 май 2020, 12:55

Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига ўзгаришлар киритилди

Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида қатор лавозимлар тугатилди ва янги лавозимлар киритилди.

14 май 2020, 11:01

Қорақалпоғистонда Соғлиқни сақлаш вазири тайинланди

Атаджан Хамраев Қорақалпоғистон Республикасининг Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди. У ҳозирга қадар Жўқорғи кенгес раисининг ўринбосари сифатида фаолияти юритиб келаётган эди.

13 май 2020, 21:33

Самарқанд учта чегарадош туман ҳисобига кенгайтирилади

Самарқанднинг турар жой фонди ва инфратузилмалари чеклангани сабабли шаҳарни учта чегарадош туман ҳисобига кенгайтириш режалаштирилмоқда. Президент иштирокидаги мажлисда Самарқанд ва Қашқадарё мисолида корхоналарни қайта тиклаш муҳокама қилинди.

13 май 2020, 17:48

Хитой Ўзбекистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди

Хитой Халқ Республикаси Ўзбекистонга жами 2,5 тоннага яқин 13 турдаги тиббиёт воситаларидан иборат навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди. Улар асосан юқумли касалликлардан ҳимояловчи тиббиёт ниқоблари, кўзойнаклар, махсус кийимлар, масофадан туриб тана ҳароратини ўлчовчи термометр, дезинфекцияловчи аппарат каби энг зарур буюм ва воситалардир.

13 май 2020, 14:46

Шерзод Кудбиев — Солиқ қўмитаси раиси, Бехзод Мусаев — бош вазир ўринбосари этиб тайинланиши кутилмоқда

«Миллий тикланиш» демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси Шерзод Кудбиевни Давлат Солиқ қўмитасининг раиси лавозимига маъқуллади. ДСҚнинг собиқ раҳбари Беҳзод Мусаев эса бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига номзоди маъқулланган.

13 май 2020, 12:50

Навоий вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Душанов Яшин Равшанович Навоий вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

12 май 2020, 21:50

Бош прокурор — тизимни нопок ва номуносиб ходимлардан тозалаш тўғрисида

Бош прокурор Ниғматулла Йўлдошев тизим нопок ва номуносиб ходимлардан тозаланаёгани ҳақида маълум қилди. 2019 йилда прокуратура органларидан қарийб 400 нафар коррупцияга мойил ва хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаган ходимлар ишдан бўшатилган.

12 май 2020, 18:00

БМТ бош котиби Ўзбекистон ва Қозоғистон халқига ҳамдардлик билдирди

БМТ бош котиби Антониу Гуттериш Ўзбекистон президентига йўллаган мактубида сув тошқинидан жабрланган Ўзбекистон халқи ва қўшни Қозоғистон халқига ҳамдардлик билдирди. Шунингдек, Гуттериш глобал миқёсда ўт очишни тўхтатиш бўйича у эълон қилган даъватни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди.

12 май 2020, 17:03

Алишер Усмонов Қозоғистонга ажратган пуллар халққа тарқатилмоқда

Алишер Усмонов жамғармаси томонидан ажратилган 5 млн доллар сув тошқини натижасида эвакуация қилинган Туркистон вилояти Мақтаарал туманидаги 30 мингдан ортиқ кишига бўлиб берилади. Эвакуация қилинган 5202 та оиланинг ҳужжатлари тўлиқ тўплангандан сўнг, уларга белгиланган 422 минг тенге (1000 АҚШ доллари) берилади.

12 май 2020, 11:43

Абдулазиз Камилов ШҲТнинг видеоконференциясида иштирок этади

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг видеоконференция шаклидаги учрашвида иштирок этиши маълум бўлди. Конференцияда COVID-19 коронавирус пандемияси шароитидаги ҳамкорликнинг ҳолати, истиқболлари ва Афғонистондаги сиёсий вазият муҳокама қилинади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг