27 май, чоршанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Сиёсат

13 январ 2018, 11:31

Президент Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади.

12 январ 2018, 22:33

Вилоятлар ҳокимлари чет эл тажрибаларини ўрганади

Вилоятлар ҳокимлари бир йилда камида икки марта хориж сафарига чиқиб, шаҳарсозлик, ободонлаштириш, АКТни жорий этиш ва бошқа соҳалардаги тажрибаларни ўрганади.

11 январ 2018, 17:05

Ўзбекистон Афғонистонга автобуслар ва агротехникалар тақдим этди

Ўзбекистон Афғонистонга 25 та автобус, 3 та трактор ва тиркама техникаларни тақдим этди.

11 январ 2018, 15:10

Ҳарбий харажатлар ЯИМнинг 4 фоизини ташкил этади

2018 йилги давлат бюджетида ҳарбий харажатларга ЯИМнинг 4 фоизига қисмини ажратиш кўзда тутилган.

11 январ 2018, 12:15

Президент Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказди

Шавкат Мирзиёев Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 26 йиллиги арафасида Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказди. Президент нутқидан асосий иқтибослар.

10 январ 2018, 17:53

Ўзбекистон ва Тожикистон чегара режимини соддалаштириш масаласини муҳокама қилди

Абдулла Ариповнинг Тожикистонга ташрифи доирасида тижорий чекловларни бартараф этиш, фуқароларнинг чегаралардан ўтиш тартибларини соддалаштириш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

10 январ 2018, 14:34

Жанубий кореялик профессор соғлиқни сақлаш вазири маслаҳатчиси этиб тайинланди

Жанубий кореялик профессор Юн Тэк Рим Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири маслаҳатчиси этиб тайинланди.

10 январ 2018, 11:59

Президент Виртуал қабулхонаси янгиланади

Ўзбекистон Президентининг янгиланган Виртуал қабулхонаси орқали онлайн маслаҳат олиш имконияти яратилади.

10 январ 2018, 10:59

Хориждаги ҳамюртлар билан ҳамкорлик қилиш концепцияси қабул қилинади

Ўзбекистонда хориждаги ҳамюртлар билан ўзаро ҳамкорлик соҳасида давлат сиёсати концепциясини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

9 январ 2018, 22:22 1

Президент интернет тезлигини энг камида тўрт баробарга оширишга топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев 2018 йилда интернетга уланиш тезлигини энг камида тўрт баробарга оширишга топшириқ берди.

9 январ 2018, 16:58

Тошкентдаги сайловнинг якуний натижалари эълон қилинди

Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашлари сайловида 1,267 миллион киши иштирок этди. 81,2 фоиз сайловчи овоз берди.

9 январ 2018, 11:24

Президент «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида"ги қонунни имзолади

«Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида"ги қонун маъмурий органлар билан муносабатларда қонун устуворлигини, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилган.

9 январ 2018, 10:28

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга ташриф буюришни режалаштирмоқда

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев муносабатлардаги «20 йиллик музни эритиш» учун Тожикистонга ташриф буюради.

8 январ 2018, 14:52 1

«Одамларнинг ишончини қозонишимиз керак, Президентнинг эмас» — Шавкат Мирзиёев

Курашга тайёр амалдорлар натижа келтиради, тайёр эмаслар эса кетиши керак, деди Ўзбекистон Президенти.

7 январ 2018, 12:00

Ислом Каримов ёдгорлик мажмуаси раҳбарининг биринчи ўринбосари тайинланди

Асаджон Ходжаев Ислом Каримов ёдгорлик мажмуаси раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

6 январ 2018, 11:08

Ғуломжон Ибрагимов Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинланди

Президент иштирок этган халқ депутатлари Тошкент вилояти сессиясида Ғуломжон Ибрагимов вилоят ҳокимлигига тасдиқланди.

5 январ 2018, 20:44

Формали кийим-бошларни ноқонуний кийганлик учун жарима белгиланди

Формали кийим-бошларни қонунга хилоф равишда кийиб юрганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваригача миқдордаги жарима белгиланди.

5 январ 2018, 19:23 1

Шавкат Мирзиёев Янгийўлда аҳолига кўрсатилаётган коммунал хизмат сифати билан танишди

Шавкат Мирзиёев Янгийўлдаги «Файзли» маҳалласига ташриф буюриб, шаҳарнинг бош режаси лойиҳаси ва кўп қаватли уйларни таъмирлаш дастури билан танишди.

5 январ 2018, 13:53

Президент Тошкент вилоятига сафарини бошлади

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига сафар уюштирди. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифини бошлади

4 январ 2018, 17:43

Парламент соғлиқни сақлаш тизими устидан назоратни кучайтиради

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси тузилди.