Сиёсат

27 октябр 2021, 20:49

COVID-19 ва камбағалликка қарши курашиш, Афғонистон, рақамли молия: Мирзиёев ва Си Цзиньпин нима ҳақда суҳбатлашди?

Ўзбекистон президенти ва ХХР раиси Си Цзиньпин телефон орқали мулоқотда Афғонистондаги вазият, вакцина ишлаб чиқариш бўйича минтақавий марказ қуриш ва бошқа масалаларни муҳокама қилди. Шавкат Мирзиёев коронавируснинг келиб чиқиши ҳақидаги масалани сиёсийлаштиришга қарши чиқди, дея хабар қилди «Синьхуа».

27 октябр 2021, 17:03

«Афғонистон яқин келажакда минтақавий хавфсизликнинг муҳим омили бўлиб қолади» — Абдулазиз Камилов

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Теҳрон саммитидаги нутқида Афғонистон яқин келажакда минтақавий хавфсизликнинг муҳим омили бўлиб қолиши ҳақида таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ушбу давлатни халқаро миқёсда яккаланиб қолишига йўл қўймаслик учун Афғонистонга нисбатан можародан кейинги стратегияни ишлаб чиқиш зарур.

27 октябр 2021, 14:52

Абдулазиз Камилов Эрон президенти билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов Теҳрон саммити доирасида Эрон президенти Иброҳим Раиси билан Афғонистондаги вазият бўйича музокаралар ўтказди. Камилов Эроннинг Афғонистондаги вазиятни ўрганиш бўйича ташаббусини олқишлашини маълум қилди. Раиси саммит доирасида афғон масаласи бўйича умумий ечим ва қарашлар топилишига умид қилиши ҳақида таъкидлади.

26 октябр 2021, 19:57

Ўзбекистон НАТО билан ҳамкорликни ривожлантириш тарафдори

Ўзбекистон НАТОни замонавий хавфсизлик таҳдидларига қарши курашишда муҳим ҳамкор деб билади ва алоқаларни ривожлантириш тарафдори, дея қайд этилди мамлакат ва альянснинг Брюсселдаги вакиллари учрашувида.

26 октябр 2021, 11:50

Президентнинг расмий белгилари қабул қилинди

Президент фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисидаги қонунга давлат раҳбарининг расмий белгилари тўғрисидаги моддалар киритилди. Энди президентнинг ўз белгиси ва штандарти бўлади.

26 октябр 2021, 11:35

«Сайлов кучли рақобат руҳида кечди» — «Адолат» номзоди Баҳром Абдуҳалимов

«Адолат» СДП президентлик сайлови «янги Ўзбекистонга хос мутлақо янги сиёсий-ҳуқуқий муҳитда ўтказилганини» маълум қилди. «Ушбу президентлик сайлови илк бор Сайлов кодекси асосида ташкил этилгани билан ҳам аҳамиятлидир. У тенглик, очиқлик ва ошкоралик, кўппартиявийлик, муқобиллик, кучли рақобат руҳида кечди», — дейилади хабарда.

26 октябр 2021, 10:58

«Яхши хабар тез тарқалади» — Шерзодхон Қудратхўжа сайлов натижаси эълон қилинишдан аввал келган табриклар ҳақида

Шерзодхон Қудратхўжа президент сайловларининг дастлабки натижаларини эълон қилишдан аввал билдирилган табриклар МСКни ҳам ҳайрон қолдирганини таъкидлади. «Яхши хабар тез тарқалади. Шунинг учун ҳайратланмаса ҳам бўлади, менимча», — дейди у.

26 октябр 2021, 10:11

АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистондаги президент сайловлари бўйича баёнот берди

АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонда бўлиб ўтган президентлик сайловлари якунлари бўйича эълон қилган баёнотида «АҚШ Ўзбекистон халқини ўз сайлов ҳуқуқидан фойдаланишда қўллаб-қувватлаши» ва «ҳукумат билан келгусида ҳамкорлик қилиш тарафдори» эканини маълум қилди.

25 октябр 2021, 22:58

«Янги Ўзбекистонни ҳаммамиз биргаликда қурамиз» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев сайловдаги рақиблари билдирган таклифлар албатта инобатга олинишини маълум қилди. «Биз кеча рақобат қилган бўлсак, энди бир мушт бўлиб ҳаракат қилишимиз керак», — деди у. Аҳоли томонидан билдирилган таклиф ва танқидларни «ҳаётимиз ўзгаргани, демократик ислоҳотлар натижаси» деб атади. Шавкат Мирзиёев ғалабасини нишонлаш маросимидан фотосуратлар.

25 октябр 2021, 22:01

25 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Шавкат Мирзиёев 80,1 фоиз овоз билан президентликка қайта сайланиши, ЕХҲТ ва Европа парламентининг ҳамкорликдаги миссияси «кўплаб жиддий қонунбузарликлар» кузатилганини қайд этиши, дунё давлатлари раҳбарларининг Шавкат Мирзиёевга йўллаган табриги — «Газета.uz»нинг 25 октябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

25 октябр 2021, 21:53

Нарзулла Обломуродов партиядошларини «тарихий ғалаба» билан табриклади

Президентликка номзод Нарзулла Обломуродов Экопартиянинг давлат раҳбари сайловида илк бор иштирок этишини «тарихий ғалаба» деб атади. У Шавкат Мирзиёевни ғалабаси билан табриклаб, «Партия сайланган президентнинг барча ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашини» айтди.

25 октябр 2021, 19:38

Алишер Қодиров Шавкат Мирзиёевни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

«Миллий тикланиш»дан номзод Алишер Қодиров Шавкат Мирзиёевни президентлик сайловида ғолиб бўлгани билан табриклади. У «халқнинг фаровонлиги йўлида қўлни-қўлга бериб, биргаликда фаолият кўрсатиш лозимлигини» таъкидлади.

25 октябр 2021, 19:08

«„Янги Ўзбекистон Стратегияси“ халқимиз қалбидан чуқур ўрин эгаллади» — Ворисова Мирзиёевни ғалаба билан табриклади

ХДПдан номзод Мақсуда Ворисова Шавкат Мирзиёевни президентлик сайловида ғолиб бўлгани билан табриклади. У «сайлов натижаларини тўла-тўкис тан олишини» айтди. «Шавкат Мирзиёев томонидан ишлаб чиқилиб, эълон қилинган „Янги Ўзбекистон Стратегияси“ халқимизнинг қалбидан чуқур ўрин эгаллади», — дея қўшимча қилди Мақсуда Ворисова.

25 октябр 2021, 18:36

Шавкат Мирзиёев дунё давлатлари раҳбарларидан табриклар қабул қилмоқда

Туркия, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон давлат раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни сайловда ғалаба қозониб, қайтадан Ўзбекистон президентлигига сайлангани билан муборакбод этмоқда.

25 октябр 2021, 17:56

«Менга ишонч билдирганингиз учун таъзим қиламан» — Шавкат Мирзиёев

Президентликка қайта сайланган Шавкат Мирзиёев унга овоз берган сайловчиларга миннатдорчилик билдирди. «Халқимизнинг 80 фоиздан кўпи сайловда иштирок этгани, уларнинг янги Ўзбекистондаги эртанги кунига бефарқ эмаслигидан далолат», — дея таъкидлади давлат раҳбари.

25 октябр 2021, 17:48

«Cамарали ислоҳотларга қарамай, сайловларга ҳақиқий рақобат муҳити етишмади» — ЕХҲТ ва ПА миссияси

ЕХҲТ ва Европа парламентининг ҳамкорликдаги миссияси «кўплаб жиддий қонунбузарликлар» кузатилганини қайд этди: кўплаб сайловчилар тегишли тартиблар қўлланилмаган тарзда сайловчилар рўйхатига қўшилган, ҳужжатларсиз сайлов бюллетенлари топширилган, бошқалар номидан овоз бериш ҳолатларига йўл қўйилган. Бир қатор сайлов участкаларида кузатувчилар бир нечта бюллетенлар ташланган вазиятларга ҳам гувоҳ бўлишган.

25 октябр 2021, 17:38

«Рақобатбардош, эркин, очиқ ва ошкора» — МДҲ, ШҲТ ва ИҲТ Ўзбекистон президенти сайловлари ҳақида

Ўзбекистонда ўтказилган президентлик сайловларида кузатувчи сифатида иштирок этган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг вакиллари сайловлар «юқори сиёсий, ҳуқуқий ва ташкилий даражада ўтганини» таъкидлади. Улар шунингдек, мазкур сайловлар «рақобатбардош, эркин, очиқ ва ошкора бўлганини, демократик сайловларнинг умумий эътироф этилган тамойилларига тўла жавоб берганини» қайд этишди.

25 октябр 2021, 16:21

Тоқаев Мирзиёевни президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президенти лавозимига қайта сайлангани билан илиқ табриклади.

25 октябр 2021, 16:21 1

Шавкат Мирзиёев 80,1 фоиз овоз билан президентликка қайта сайланди

Шавкат Мирзиёев сайловчиларнинг 80,1% фоиз овози билан иккинчи муддатга қайта сайланди, дея хабар берди МСК раҳбари Зайниддин Низомхўжаев. У сайловда номзодлар ўртасида халқаро стандаортларга мос ҳақиқий рақобат бўлганлигини таъкидлади.

25 октябр 2021, 15:23

Александр Лукашенко Шавкат Мирзиёевни ғалаба билан табриклади

Беларусь президенти Александр Лукашенко Шавкат Мирзиёев билан телефонда мулоқот қилиб, уни президентлик сайловларидаги «ишончли ғалабаси» билан табриклади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг