Сиёсат

9 сентябрь 2021, 15:43

Ўзбекистон Афғонистоннинг ички ишларига аралашмаслик тарафдори — Абдулазиз Камилов

ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов Ўзбекистон Афғонистон билан «дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини сақлаб қолиш, бетарафлик ва қўшни давлатнинг ички ишларига аралашмаслик тарафдори» эканлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Афғонистонни минтақавий интеграция жараёнларига жалб қилиш мамлакат иқтисодиётини тиклашга самарали имконият яратади.

9 сентябрь 2021, 14:54

Шавкат Мирзиёев ЎзЛиДеП партиясидан президентликка номзод сифатида тасдиқланди

ЎзЛиДеПнинг навбатдаги съездида партиядан президентликка номзод сифатида Шавкат Мирзиёев тасдиқланди. Номзод олдинги президент сайловида илгари сурилган дастурдаги вазифалар ижросига тўхталиб, ўзининг 2021 йил сайловолди дастури ҳақида маълумот берди.

9 сентябрь 2021, 13:59

«Сайлаш ва танлаш ҳуқуқи — сизнинг қўлингизда» — Шавкат Мирзиёев

Президентлик сайловларидаги ЎзЛиДеП номзоди Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликларни октябрдаги сайловларда фаол иштирок этишга чорлади. «Ҳеч қачон унутманг, сайлаш ва танлаш ҳуқуқи — Сизнинг қўлингизда. Келажак учун масъулият эса барчамизнинг зиммамизда», — деди у.

9 сентябрь 2021, 13:39

Шавкат Мирзиёев: Бугунги халқимиз — кечаги халқ эмас

Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастури ҳақида гапира туриб, ўтган йиллар давомида нафақат ўзбек халқи балки мамлакат ҳам тубдан ўзгарганини таъкидлади. «Бугунги халқимиз — кечаги халқ эмас. Бугунги Ўзбекистон ҳам, кечаги Ўзбекистон эмас», — деди у. Амалга оширилаётган ишлар вақтида президент ўз халқидан куч олишини маълум қилиб, улар олдида таъзим қилди.

9 сентябрь 2021, 13:09

Шаҳар ва туман ҳокимлигига номзодларни партиялар кўрсатиши мумкин бўлади — президент

Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида туман ва шаҳар ҳокими лавозимига номзодларни кўрсатиш бўйича янги тартибни жорий қилишни таклиф қилди. Унинг таъкидлашича, ҳудудий кенгашда энг кўп депутатлик ўрни олган партия гуруҳлари ҳокимликка ўз номзодларини кўрсатишлари мумкин бўлади.

9 сентябрь 2021, 12:41 1

«Қишлоқлардаги мактаблар аҳволи қандай эканини биламан». Шавкат Мирзиёев таълимда амалга ошириладиган ислоҳотлар ҳақида

Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастури доирасида келгуси беш йилда амалга ошириладиган ишларга тўхталиб ўтди. Жумладан, 7 мингдан зиёд янги боғча қуриш орқали мактабгача таълимдаги қамровни 80 фоизга етказиш, мактабларни ривожлантириш давлат дастурини ишлаб чиқиш, 1,2 млн ўқувчи ўрнини яратиш, қолаверса, олий таълим қамровини 50 фоизга, хусусий олийгоҳлар сонини эса 50 тага етказиш, 100 минг ўринли талабалар ётоқхоналарини барпо этиш режалари маълум қилинди.

9 сентябрь 2021, 11:56

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон ШҲТ саммити доирасида алоҳида учрашув ўтказади

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Душанбеда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити доирасида икки томонлама ва минтақа кун тартибидаги масалалар бўйича алоҳида учрашув ўтказишга келишиб олдилар.

9 сентябрь 2021, 11:14

Шавкат Мирзиёев президентлик даврида эришилган ютуқлар ҳақида маълумот берди

ЎзЛиДеПнинг 10-съездида партия номзоди, Шавкат Мирзиёев президентлик даврида амалга оширилган ислоҳотлар, эришилган ютуқлар ҳақида маълумот берди. Жумладан, 300 га яқин қонун, 4 мингдан зиёд президент фармони ва қарори қабул қилингани айтилди. «Ҳар қандай ислоҳот қуруқ рақамларда эмас, балки, энг аввало, аҳолининг кундалик ҳаётида, унинг дастурхони ва рўзғорида ўз аксини топиши зарур», — деди у.

9 сентябрь 2021, 10:42

Эрон ШҲТга қўшилади — ОАВ

Эрон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти аъзоси бўлиши айтилмоқда. 16−17 сентябрь кунлари Тожикистонда бўладиган саммитда унинг ташкилотга қўшилиш жараёнларининг бошланиши мумкин.

9 сентябрь 2021, 10:26 1

Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон Стратегияси» номли китоби чоп этилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон Стратегияси» номли китоби чоп этилди. Унда Янги Ўзбекистон ва Учинчи Ренессансни қуриш бўйича қилинаётган ишлар ва миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида фикр юритилади.

8 сентябрь 2021, 22:44

«Афғонистон халқи қайси ҳокимиятни маъқул топса, Ўзбекистон ўша билан мулоқотни йўлга қўйиши керак» — Баҳром Абдуҳалимов

Президентлик сайловларида «Адолат» партиясидан номзод Баҳром Абдухалимов Афғонистонда тузилган вақтинчалик ҳукумат ҳақидаги мулоҳазалари билан ўртоқлашди. «Афғонистон халқи қайси ҳукуматни тавсия қилса, қайси ҳукумат билан алоқа қилишни муносиб деб топадиган бўлса, Ўзбекистон яқин қўшни сифатида улар билан мулоқотга киришиши керак», — деди у.

8 сентябрь 2021, 21:44

8 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

«Адолат» Баҳром Абдуҳалимовни президентлик сайловлари учун номзод сифатида тасдиқланиши, Ўзбекистон Афғонистонда муваққат ҳукумат тузилганини олқишлаши, aвтомобиль ишлаб чиқарувчиларига жами 2,57 трлн сўмлик имтиёзлар берилганлиги — «Газета.uz»нинг 8 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

8 сентябрь 2021, 21:14

Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Нодир Нурматов Жиззах вилоят ҳокимининг ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

8 сентябрь 2021, 18:15

«Мақоламизда ёзган фактлардан ортга қайтмаймиз». «Адолат» номзоди «Миллий тикланиш» билан низо ҳақида

«Адолат» партиясидан президентликка номзод Миллий тикланиш партияси билан можароларга изоҳ берди. Баҳром Абдухалимов партия «мақоласида ёзган фактлардан орқага қайтмаслигини» айтиб, Алишер Қодировни кўчирмакашликда айблаётганини яна бир бор тасдиқлади. Қолаверса, у партия бу тўғрисидаги хабарни тарқатиш учун блогерларга пул тўлаганини инкор этди. «Дебатни Алишер Қодиров билан ҳам кутиш мумкин», — деди Баҳром Абдухалимов.

8 сентябрь 2021, 16:42

«Дебатлар қизиқ бўлади» — президентликка номзод Баҳром Абдухалимов дебатлар бўлишига ишонишини айтди

Президентлик сайловларида «Адолат» партиясидан номзод Баҳром Абдухалимов сайловолди жараёнларда дебатлар албатта ўтказилишини маълум қилди. У ўз рақиблари «етарли компетенцияга эга эканликларини» ва улар билан ўтказиладиган дебатлар «шубҳасиз қизиқ бўлишини» таъкидлади.

8 сентябрь 2021, 13:54

«Ўзбекистон Афғонистонда муваққат ҳукумат тузилганини олқишлайди» — ТИВ

Ўзбекистон Афғонистонда муваққат ҳукумат тузилганини олқишлайди, дея маълум қилди Ташқи ишлар вазирлиги. Вазирлик янги давлат идоралари билан «конструктив мулоқот ва амалий ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини» билдирди.

8 сентябрь 2021, 13:04

Баҳром Абдухалимов «Адолат» партиясидан президентликка номзод сифатида тасдиқланди

«Адолат» Баҳром Абдуҳалимовни президентлик сайловлари учун номзод сифатида тасдиқлади. Абдуҳалимовнинг «Адолат — ҳаётимизнинг бош мезони» шиори остидаги сайловолди дастуридан коррупция ва ҳар қандай кўринишдаги «самосуд» учун қатъий жазо белгилаш, Тергов қўмитасини ташкил этиш, олий таълим квоталарини бутунлай йўқ қилиш, Мактабгача таълим, Халқ таълими, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирликларини ягона — Таълим вазирлигига айлантириш, «Жамиятда юриш-туриш, одоб-аҳлоқ қоидалари» кодексини яратиш кабилар ўрин олган.

8 сентябрь 2021, 12:40

«Ислом Каримовнинг содиқ шогирди ва сиёсий фарзанди». Шавкат Мирзиёевга президентлик юклатилган мажлисдан 5 йил ўтди

2016 йил 8 сентябрь куни Ўзбекистон парламенти палаталарининг қўшма мажлисида мамлакатнинг ўша вақтдаги бош вазири Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон президенти вазифа ва ваколатлари вақтинча юклатилди. Мажлисда ўша вақтдаги Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев раҳбарлик лавозимларида етарли тажрибага эга эмаслиги сабабли президентликни бажаришни унга юкламасликларини сўраган эди. Собиқ молия вазири эса Шавкат Мирзиёевни Ислом Каримовнинг «содиқ шогирди ва сиёсий фарзанди» дея таърифлаган эди.

7 сентябрь 2021, 22:12

7 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

«Адолат» партияси президентликка номзод Алишер Қодировни сайловолди ғояларни кўчирганликда айблаши, ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасининг Ўзбекистондаги синовлари натижаси эълон қилиниши, Ўзбекистон аҳолиси 35 млндан ошиши — «Газета.uz»нинг 7 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

7 сентябрь 2021, 17:35

Ўзбекистон ва Буюк Британия ТИВ раҳбарлари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирлари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди. Британия вазири Доминик Рааб ўтган ҳафта эвакуация бўйича стратегия йўқлиги учун танқид қилинганди, унга ўрнак сифатида Германия фуқароларини эвакуация қилиш вақтида Тошкентга шахсан ташриф буюрган ТИВ раҳбари кўрсатилган эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг