Сиёсат

23 июн 2021, 15:27

Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳамкорлик бўйича 12 та ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари раҳбарлари ўртасидаги йиғилиш натижасида кадастр, логистика, божхона, таълим ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилиш бўйича ҳужжатлар имзоланди.

23 июн 2021, 14:31

2022 йилдан давлат хизматчиларининг даромадлари мажбурий декларация қилиниши мумкин

2022 йил бошидан давлат хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизими жорий этилиши кутилмоқда. Бунда фақат 2022 йил 1 январдан сўнг орттирилган мол-мулкнинг келиб чиқиш манбаси тасдиқланади. Декларациялашда аниқланган ноқонуний бойлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади.

23 июн 2021, 14:03

Манфаатлар тўқнашуви учун жиноий жавобгарлик белгиланиши кутилмоқда

Президент фармони лойиҳасига кўра, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган мансабдор шахсларга жиноий жавобгарлик белгиланиши кутилмоқда. Антикоррупция агентлигига манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ шартнома, буйруқ ва бошқа ҳужжатларни тўхтатиш тўғрисида тақдимнома ёки уни ҳақиқий эмас деб топиш бўйича судга даъво киритиш ваколати берилади. 2022 йил 1 январга қадар «Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш тўғрисида» қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

23 июн 2021, 13:45

Коррупцияда айбдор деб топилганларни давлат хизматига қабул қилмаслик таклиф этилди

Адлия вазирлиги коррупцияга қарши кураш бўйича президент фармони лойиҳасини муҳокама учун эълон қилди. Унга кўра, коррупцион жиноятни содир этганларнинг очиқ электрон реестрини юритиш, уларнинг давлат хизматида ишлаши ва сайловларда қатнашишини тақиқлаш таклиф этилмоқда. Шунингдек, коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарликнинг кучайтирилиши кутилмоқда.

23 июн 2021, 11:21 1

Ўзбекистон ТУРКПАга аъзо бўлиш тўғрисида қарор қабул қилди — ОАВ

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар парламент ассамблеясига аъзо бўлиш тўғрисида қарор қабул қилганлигини маълум қилди.

22 июн 2021, 20:30

22 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Жаримага тортилган Kun.uz ва Azon.uz нашрлари раҳбарияти, 50 ёшдан ошган фуқаролар ҳамда ОТМ профессор-ўқитувчиларини эмлаш бошланиши, коронавирус сабабли Ўзбекистон Aфғонистон билан чегарани ёпилиши, Навоийда тўрт нафар тилла қазувчи вафоти — «Газета.uz»нинг 22 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

22 июн 2021, 17:27

Кластер усулида мебель ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Ҳудудларда кластер усулида мебель ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналари ташкил этилади. Тадбиркорлар маҳсулот экспортини йўлга қўйган тақдирда бир қатор имтиёзларга эга бўлади, қолаверса, ҳомашё ва эҳтиёт қисмлар импорти учун божхона божидан озод қилинади.

22 июн 2021, 12:29 1

ТИВ Ўзбекистонда махфий биологик қурол ишлаб чиқарилаётганини рад этди

Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонда махфий биологик қурол ишлаб чиқарилаётганини рад этди. Маълум қилинишича, ушбу лабораториялар фақат диагностик тадқиқотлар ўтказиш ва тинчлик мақсадларидагина фойдаланиш учун мўлжалланган.

22 июн 2021, 10:44

Ўзбекистон 2021 йилда «Газпром»дан 1,5 млрд куб газ сотиб олди

2021 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон «Газпром»дан Хитойга (0,54 млрд куб метр) экспорт қилганидан ҳам кўпроқ газ сотиб олди. 2020 йилда мамлакат «Газпром»га газ етказиб беришни тўхтатган эди.

22 июн 2021, 08:45

Сенатнинг 16-ялпи мажлиси 25 июнь куни чақирилади

Сенат 16-ялпи мажлисда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги, давлат тили тўғрисидаги ва бошқа қатор қонунларни кўриб чиқиб, Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарлари чегараларини ўзгартириш масаласини муҳокама қилади.

21 июн 2021, 20:30

21 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Президентнинг ушбу ҳафтадаги иш графики, 19 ёшли қизнинг зўрланиши, давлат рўйхатидан ўтказилмаган партия, Тошкентда кореялик таэквондо мураббийи ватандоши томонидан пичоқланиши — «Газета.uz»нинг 21 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

21 июн 2021, 16:04

«Июль охиригача кутишимиз керак». Шерзод Асадов — президент сайловига номзодлар эълон қилиниши ҳақида

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовдан Шавкат Мирзиёев такроран ўз номзодини президентликка қўйиши ва бу борадаги қарори ҳақида давлат раҳбари қачон эълон қилишини сўрашди. Унинг сўзларига кўра, сайловолди жараёни июль охирида бошланади. «Ким, қачон ўз номзодини илгари суришини билиш учун июль охиригача кутишимиз керак», — деди у.

21 июн 2021, 13:07

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хитой-ўзбек вакцинаси билан эмланди

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Администрация ходимлари қаторида СOVID-19`га қарши эмланганини, жумладан, июннинг биринчи ҳафтасида хитой-ўзбек вакцинасининг илк компонентини қабул қилганини таъкидлади.

21 июн 2021, 12:38

«Ҳақиқат ва тараққиёт» социал-демократик партияси давлат рўйхатидан ўтказилмади — Адлия вазирлиги

Адлия вазирлиги «Ҳақиқат ва тараққиёт» социал-демократик партиясини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этди. Вазирлик аризалар ва илова ҳужжатлари тегишли қонун талабларига риоя қилинмаган ҳолда тақдим қилинганлигини таъкидлади. Ўзбекистонда партияни рўйхатдан ўтказиш учун 20 минг фуқаро имзоси талаб қилинса, «Ҳақиқат ва тараққиёт» партияси 9,8 минг имзо йиғган.

21 июн 2021, 11:35

Президент шу ҳафта пойтахтда амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишади

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, Шавкат Мирзиёев эртага мис ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ҳамда саноат кластерини ташкил этиш юзасидан йиғилиш ўтказади. 23 июнь куни Янги Ўзбекистон университетини ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот ўтказилиши мўлжалланган. Шунингдек, ушбу ҳафтада тармоқ ва ҳудудларда инвестиция лойиҳалари ижроси ҳамда маҳаллий саноат лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари юзасидан видеоселектор ҳам режага киритилган.

18 июн 2021, 20:30

18 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Президентнинг Андижон вилояти фаоллари билан учрашуви, «Пахтакор» клуби ходимларининг маошлари ошкор қилиниши, Янги Андижон шаҳрининг қандай кўринишга эга бўлиши, Тошкент ҳайвонот боғига иккита оқ рангли шер болалари олиб келиниши — «Газета.uz»нинг 18 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

18 июн 2021, 17:34

«Бу ҳам гўзаллик, ҳам даромад, ҳам маърифат» — президент «Андижон гуллар боғи» ҳақида

Шавкат Мирзиёев Бобур номидаги Андижон вилояти ахборот-кутубхона маркази ҳамда Андижон туманидаги «Андижон гуллар боғи»ни бориб кўрди. «Бундай боғларни ҳар бир туманда ташкил этиб, аёлларга гул етиштиришни ўргатиш керак. Бу орқали «аёллар дафтари»га кирган хотин-қизларни ишли, даромадли қилиш мумкин», — деди давлат раҳбари.

18 июн 2021, 12:08 1

«Барибир ҳокимларни халқ сайлайди, қандай оғир бўлмасин шу кунга келамиз» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев келажакда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимларининг халқ томонидан сайланишини таъкидлади. Шунингдек, давлат раҳбари кейинчалик ҳокимлар халқ депутатлари кенгаши раиси бўлмаслигини ҳам қайд этди. «Бу тизимни онгимизга сингдирмаганимиз учун, одамлар ўргансин деб уни ушлаб турибман», — деди у.

17 июн 2021, 22:29

Президент Андижон туманида янги шаҳар қурилишига тамал тошини қўйди

Андижон туманида 4 минг гектар майдонда барпо этилаётган янги шаҳар қурилишига тамал тоши қўйиш маросими бўлиб ўтди. «Бу тарихий воқеа билан, хайрли маросим билан бутун Андижон ҳалқини чин юракдан табриклайман», — дея таъкидлади президент Шавкат Мирзиёев.

17 июн 2021, 20:30

17 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

ДХХнинг собиқ биноси сотилиши, президентнинг Aндижонга ташрифи, антикоррупция агентлигига юклатилган янги вазифалар, давлат органлари очиқлаши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати — «Газета.uz»нинг 17 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг