Сиёсат

2 июл 2021, 14:36

Абдулазиз Камилов ва Пентагон раҳбари Марказий Осиёдаги хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилдилар

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Марказий Осиёдаги хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилдилар. Томонлар терроризмга қарши курашиш ва мудофаа вазирликларининг салоҳиятини ошириш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

2 июл 2021, 10:01

Абдулазиз Камилов АҚШ давлат котиби билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг АҚШ давлат котиби Энтони Ж. Блинкен билан учрашуви бўлиб ўтди. Давлат котиби АҚШнинг Ўзбекистон билан стратегик шериклигини чуқурлаштириш истагини билдириб, Ўзбекистоннинг Афғонистонда адолатли ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатилишини доимий қўллаб-қувватлаши учун миннатдорлик билдирди.

1 июл 2021, 20:30

1 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Президент билан ёшлар билан учрашуви, ЙТҲларга оид ўтган 5 ойдаги статистика, Андижон вилояти ҳокимининг қизининг тўйи, Бош прокуратура томонидан янги ишга туширилган телеграм-бот — «Газета.uz»нинг 1 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

1 июл 2021, 15:10

Шавкат Мирзиёев ҳайкаллар олдида номаъқул ҳаракатлар қилган тиктокерларни танқид қилди

Президент Алишер Навоий, Амир Темур, Мотамсаро она ҳайкаллари ёнида айрим тиктокерлар томонидан содир этилган номаъқул ҳаракатлар уни ранжитганини айтиб, уларни танқид қилди. «Бу болаларнинг ота-онаси, бобо-момолари, ўқитувчи ва муаллимлари¸ қолаверса, маҳалла-кўй, ёшлар билан ишлайдиган масъул мутасаддилар қаерга қараяпти?», — деди у. Қолаверса, бу каби ҳуқуқбузарлик учун жазо чоралари янада кучайтирилиши маълум қилинди.

30 июн 2021, 23:16 1

Хориждаги иқтидорли ёшларни ватанга қайтариш бўйича янги тизим жорий этилади

Президент хориждаги ўзбек ёшларини қайтариш учун янги тизим яратилишини қайд этди. «Юксак билим ва малакага эга ёшларимизни Ватанимизга келиб ишлаши учун барча шароитларни яратиб берамиз», — деди у. Улар раҳбарлик лавозимларига асосий номзод сифатида кўрилади, уй-жой ва муносиб маош билан таъминланади.

30 июн 2021, 20:55 3

Янги ўқув йилидан таълим кредити 14 фоизда 7 йилга берилади — президент

Ўзбекистон президенти ёшлар билан учрашувда янги ўқув йилидан бошлаб таълим кредити 14 фоизда 7 йилга берилишини маълум қилди. Шунингдек, «Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг фарзандларига ОТМда ўқишнинг биринчи йили учун контракт бюджетдан тўлаб берилиши айтилди.

30 июн 2021, 20:45 2

Фаол ёшлар депутат ва сенаторларга бириктирилади

Президент Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумида фаол ёшлар юқори ва қуйи палата аъзоларига бириктирилиши, маҳаллий кенгашларда ҳам ёшлар парламенти ташкил этилишини маълум қилди. «Ушбу тизим асосида сиёсий етук ва фаол ёш йигит-қизлар парламент ва маҳаллий кенгашлар фаолиятига янада кенгроқ жалб этамиз», — деди у.

30 июн 2021, 20:30

30 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Депутатлар янги қонун лойиҳаси ҳақида фикри, Навоийда қоидабузарликларни суратга олган фуқаролар таксичилар томонидан калтакланиши, Жиззах шаҳрида Ҳиндистон университети ташкил этилиши, Волгоградда 14 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган «Газель» ағдарилиши — «Газета.uz»нинг 30 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

30 июн 2021, 15:02 1

Владимир Путин коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинаси билан эмланганини маълум қилди

Россия президенти коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасини қабул қилган. Путин вакцинанинг иккинчи дозаси билан эмланганида кечқурун иситмаси 37,2 даражага кўтарилиб, кундузи 36,6 даражани ташкил қилганини айтган.

30 июн 2021, 10:07

«Ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатиш сони ошган». Депутатлар янги қонун лойиҳаси ҳақида

Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилиши кутилмоқда. Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодиров бунга ҳуқуқни муҳофаза қилувчиларнинг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатиш сони ошиб бораётганлигини сабаб қилиб кўрсатди. Депутат Дониёр Ғаниев бундай ҳолатлар ички ишлар органлари ходимларининг соғлиғига зарар бўлаётганлигини таъкидлади.

29 июн 2021, 20:30

29 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Мудофаа вазири барча куч тузилмаларининг жанговар шайлигини синовдан ўтказиши, Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали суҳбати, Жаҳонгир Отажоновнинг ҳақоратомуз видео чиқишларига Тошкент ИИББнинг муносабати, UzReport TV Beeline`ни судда ютиши — «Газета.uz»нинг 29 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

29 июн 2021, 15:56

Қирғизистонда давлат хизматчилари сони 30 фоизга қисқартирилади

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Давлат аппарати ҳажмини қисқартириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ижро этувчи ҳокимият ва бошқарувнинг давлат органлари тузилмасининг оптималлаштирилиши, такрорланадиган ва кераксиз функцияларнинг йўқ қилиниши, шунингдек, давлат аппаратини сақлаш учун бюджет маблағларининг тежалишига олиб келади.

29 июн 2021, 14:53

МДҲ давлатлари кибертерроризмга қарши курашни мувофиқлаштириши керак — СМТИ

Кибер таҳдидларнинг трансчегаравий хусусияти минтақавий ва халқаро даражада ҳамкорлик қилишни талаб этади, дея таъкидлади Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти раҳбари Элдор Арипов МДҲ давлатларининг ахборот хавфсизлиги масалалари бўйича форумида.

29 июн 2021, 14:35 1

Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилади

Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилмоқда. Жарима миқдори БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача оширилади. Шунингдек, 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш жазо чораси киритилмоқда ва озодликдан маҳрум қилиш жазоси 1 йилдан 3 йилгача узайтирилади.

29 июн 2021, 13:23

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви Туркманистонда бўлиб ўтади

Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали суҳбати бўлиб ўтди. Етакчилар Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви Туркманистонда бўлиб ўтишини ҳамда Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий вазиятни муҳоқама қилдилар.

29 июн 2021, 11:51

Ташқи ишлар вазири USAID`нинг янги раҳбари билан музокаралар ўтказди

Абдулазиз Кaмилов АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги раҳбари Саманта Пауэр билан музокаралар ўтказди. Вазир USAID раҳбарини июль ойининг ўрталарида Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» конференциясига таклиф қилди.

28 июн 2021, 22:10

Яна 47 нафар афғон ҳарбийлари ва фуқаролари Ўзбекистон чегарасини бузган

26−27 июнь кунлари 47 нафар Афғонистон ҳарбийлари ва маҳаллий қуролли гуруҳ вакиллари Ўзбекистон давлат чегарасини бузиб кирган. Барча Афғонистон фуқаролари ўз ватанига қайтарилган. «Ўзбекистон ҳудудига бу каби ноқонуний ўтишга уринишлар қатъий равишда бартараф этилади», — дея баёнот берди ТИВ.

28 июн 2021, 20:47

Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти Фуат Октайни қабул қилди. Томонлар Тошкентда бўлиб ўтадиган Стратегик ҳамкорлик кенгаши йиғилишига тайёргарликлар масалаларини муҳокама қилишди.

28 июн 2021, 20:30

28 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

1 июлдан Ўзбекистонда бўладиган ўзгаришлар, ППХ ходимининг ўзига ўқ узиши, президентнинг иш ҳафтаси графики, август ойида Ўзбекистонга олиб келинадиган вакцина — «Газета.uz»нинг 28 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

28 июн 2021, 19:04

Афғонистон фуқаролари ва ҳарбийлари яна Ўзбекистон чегарасини бузиб ўтган — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Афғонистон фуқаролари ва ҳарбийлари Ўзбекистон чегарасини яна бир неча марта бузиб ўтгани, охирги шундай ҳаракат шанба куни бўлганини маълум қилди. Суриштирув ва тергов ҳаракатларидан сўнг улар ўз юртига қайтарилган. «Ўзбекистон чегараси дахлсизлиги ҳеч қандай шубҳа остига қўйилмаслиги керак», — деди Асадов.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг