Сиёсат

18 март 2021, 11:13

Президент тавсия қилган Достонбек Абдуқаҳҳоров Наманган шаҳар ҳокимига ўринбосар бўлди

Президент Наманган вилоятига ташрифи давомида тавсия қилган Достонбек Абдуқаҳҳоровнинг номзоди Наманган шаҳар ҳокими ўринбосарлигига маъқулланди. У мазкур лавозим билан бирга, шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи сифатида ҳам ишлайди. Давлат раҳбари унга Наманганнинг янги тажрибаси бўйича ишлашини айтган эди.

18 март 2021, 10:02

Турк тилли давлатлар раҳбарлари Туркистонда учрашади

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммити 31 март куни Туркистонда бўлиб ўтади. Унда кенгашга аъзо барча давлатлар раҳбарлари, жумладан, Ўзбекистон президенти иштирок этади.

17 март 2021, 19:57

Президент Россия элчисини фахрий ёрлиқ билан тақдирлади

Шавкат Мирзиёев 17 март куни дипломатик миссиясини якунлаётган Россия Федерацияси элчиси Владимир Тюрденевни қабул қилди. Президент уни икки томонлама алоқаларни ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси, халқлар ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлашдаги фаол иштироки учун фахрий ёрлиқ билан тақдирлади.

17 март 2021, 17:32

«Россия, Қозоғистон, Кореяда, билмайман яна қаерда юрибди» — Танзила Нарбаева мигрант аёллар ҳақида

Сенат раиси Танзила Нарбаева хориждаги мигрант аёллар билан ишлашни ўз ҳолига ташлаб қўйиш керак эмаслигини таъкидлади. Унинг фикрича, хориждаги аёлларни оиласига қайтариш ҳамда иш билан таъминлаш чораларини кўриши керак. «Россия, Қозоғистон, Кореяда, билмайман яна қаерда юрибди аёллар», — деди раис. Бундан ташқари, у мамлакатдаги мардикор аёллар ҳақида: «улар кўчада ўз ишчи кучини таклиф қилиб туриши жуда хунук ҳолат», деди у.

17 март 2021, 11:57

Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари тайинланди

Аваз Ўринбоев Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасига тайинланди. Бундан аввал у Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасида фаолият юритган.

17 март 2021, 10:49

Паркент туманига янги ҳоким тайинланди

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги директори лавозимида ишлаган Шохруҳ Шоаҳмедов Шорахимович Паркент туманига ҳоким этиб тайинланди.

16 март 2021, 20:04

«Ўзбекистон биздан 40−50 йил илгарилаб кетибди» — Садир Жапаров

Президент Садир Жапаров Қирғизистон сиёсий беқарорлик натижасида завод-фабрикалар қура олмаган бир пайтда Ўзбекистон 40−50 йил олдинга илгарилаб кетганини таъкидлади. У томонларда чегара масаласида жиддий келишмовчиликлар йўқлигини ҳам қайд этиб ўтди.

16 март 2021, 12:55

«Экологик аудит тўғрисида"ги қонун қабул қилинди

Президент «Экологик аудит тўғрисида"ги қонунни имзолади. Унга кўра, атроф-муҳитга таъсири кам бўлган субъектлар ихтиёрий, таъсир кўрсатиш хавфи ўрта ёки кўплари эса ҳар йили аудитдан ўтказилади. Текширув якуни бўйича аудит хулосаси тузилади.

16 март 2021, 00:28

Қашқадарё вилоятида 11,3 трлн сўмлик 1125 та лойиҳа амалга оширилади

Президент Қашқадарё вилоятида шакллантирилган 11,3 трлн сўмлик 1 125 та ҳудудий лойиҳа билан танишди. Хусусан, саноат соҳасида 296 та, хизмат кўрсатишда 449 та, қишлоқ хўжалиги тармоғида 380 та корхона ташкил этилиши кўзда тутилган. Натижада 19 мингдан ортиқ киши иш билан таъминланади.

16 март 2021, 00:11

2021 йилда магистрал электр тармоқлари бўйича $140 млнлик 6 та лойиҳа амалга оширилади

2021 йилда магистрал электр тармоқлари бўйича $140 млнлик 6 та лойиҳа амалга оширилади. Шу билан бирга, 15 минг км электр узатиш тармоқлари ва 4 мингта трансформатор янгиланади. Натижада 5 минг 377 та маҳалланинг электр таъминоти яхшиланади. Президент лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

15 март 2021, 14:41

Хатирчи туманига янги ҳоким тайинланди

Тошкент вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган Низамов Сайфиддин Хатирчи туманига ҳоким этиб тайинланди.

13 март 2021, 14:37

АҚШ президенти Жо Байден Шавкат Мирзиёевни Наврўз билан табриклади

АҚШ президенти Жо Байден Шавкат Мирзиёевни Наврўз байрами муносабати билан табрик йўллади. Байден Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди.

13 март 2021, 13:44

Қирғизистон Сўх йўлини очишга, Ўзбекистон эса Ункар-Тоони беришга тайёр — Галина Байтерек

Қирғизистон президенти матбуот котибининг хабар беришича, Қирғизистон Ўзбекистонда жойлашган анклав ҳудуд — Сўх билан авиақатновлар ва транспорт қатновларини йўлга қўйишга, Ўзбекистон эса шу пайтгача «чегара ҳудудлар аҳолиси ўртасида тортишувлар ва сиёсий зиддиятларга сабаб бўлиб келган» Ункар-Тоо ҳудудини бериш тайёр эканлигини маълум қилди.

12 март 2021, 23:26

Шавкат Мирзиёев Ангела Меркелни Ўзбекистонга таклиф қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Германия канцлери Ангела Меркель билан бўлиб ўтган видеоанжуманда уни Ўзбекистонга таклиф қилди. Шунингдек, жаҳонда мураккаб эпидемиологик вазият оқибатида инқирозли ҳодисалар кучайиши шароитида мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

12 март 2021, 16:26 1

Ўзбекистон Қирғизистонга 20 та тез ёрдам машинасини совға қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги технопаркка ташрифи пайтида Қирғизистонга Ўзбекистон халқи номидан 20 та тез ёрдам машинаси совға қилинганлигини эълон қилди. Бунга жавобан президент Садир Жапаров совға учун миннатдорчилик билдирди.

12 март 2021, 16:18

Яқин кунларда Фарғона ва Боткен вилоятлари ўртасидаги ўтиш пунктлари очилади

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ва Қирғизистон ҳукуматининг Боткен вилоятидаги мухтор вакили Омурбек Суваналиевнинг хабар беришича, вилоятларнинг чегара ҳудудида ўтиш пунктлари очилади. Аввалига, чегара пост хизмати пиёдалар учун, уч ой ичида эса — автомобиллар учун очилади.

12 март 2021, 15:17

Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров Тошкент шаҳридаги технопаркка борди

Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров Тошкент шаҳридаги технопаркка борди. Давлат раҳбарлари Ўзбекистоннинг саноат, қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди. Якунда Қирғизистон халқига тез тиббий ёрдам машиналари совға қилинди.

12 март 2021, 13:47 1

«Ҳудудлардаги муаммоларни наҳотки депутатлар ва сенаторлар кўрмаяпти» — Танзила Нарбаева

Давлат раҳбари Фарғона ва Наманган вилоятларига ташрифи чоғида маҳалларга бориб, аҳоли билан мулоқот қилиб, уларни қийнаётган муаммоларни тинглаган эди. Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида Танзила Нарбаева айни шу масалага эътибор қаратиб, депутат ва сенаторларни танқид қилди. «Ҳудудлардаги муаммоларни наҳотки депутатлар ва сенаторлар кўрмаяпти», — деди у.

12 март 2021, 01:58

«Халқларимиз бугунданоқ музокаралар натижаларини ҳис қилишлари керак» — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари сувдан фойдаланиш ва энергетика, чегараларни делимитация қилиш, иқтисодий ҳамкорлик ва транспорт-логистика масалаларини муҳокама қилдилар. Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой» темир йўл лойиҳасини жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлади, Садир Жапаров Сирдарё ҳавзаси ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги шартномани янгилашни таклиф қилди.

11 март 2021, 23:29

Ўзбекистон ва Кирғизистон чегара масалаларини уч ой ичида ҳал қилиш ниятида — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон ва Кирғизистон давлат чегарасини делимитация қилиш масалаларини уч ой ичида ҳал этиш белгиланмоқда, дея баёнот берди Шавкат Мирзиёев. «Одамлар [ечимини] кутаётган баъзи масалаларни биз яқин келажакда аниқ ҳал этамиз. Бюрократиясиз, фуқароларимизга қулай ва яхшироқ бўлиши учун жиддий масъулиятни ўз зиммамизга олишга қарор қилдик», — дея таъкидлади давлат раҳбари.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг