Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан яхши қўшнилик ва ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлаш иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни, шунингдек, минтақа мамлакатлари ўртасида транспорт логистикаси соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш учун ишончли замин яратди, деб ёзади Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов.
Молия вазирлиги Ғазначилиги бошлиғининг ўринбосари — Давлат харидлари департаменти директори сифатида ишлаган Гулнора Раҳимова молия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
Тошкентнинг 11 туманида коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун ташкил этилган махсус поликлиникалар, Ўзбекистоннинг Лондон фонд биржасига $635 млн ва 2,5 трлн сўмлик евробондларни жойлаштириш, Косонсой туманида сел келиши — «Газета.uz»нинг 13 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ҳар бир давлат раҳбари ўзига ортилган масъулиятдан ташқари, катта хавф остида юриши табиий ҳол. Сиёсий ҳаётдаги турли қарама-қаршиликлар ва норозиликлар тўнтаришлардан ташқари, энг радикал оқибатларга, яъни етакчиларга нисбатан уюштирилган суиқасдларга олиб келган. Авраам Линкольн, Индира Ганди, Жон Кеннеди каби машҳур давлат раҳбарларининг ўлимига олиб келган ҳужумлар ҳақида «Газета.uz» мақоласида.
Тез тиббий ёрдам учун сотиб олинаётган Damas`лар, президентнинг жорий ҳафтадаги иш графики, Жаҳонгир Отажоновнинг сиёсатдан кетиши — «Газета.uz»нинг 12 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Афғонистоннинг Ҳайратон шаҳридаги консуллик муассасида фаолият кўрсатаётган дипломатлар Ўзбекистонга олиб келинди. Ушбу эҳтиёт чораси «Толибон» кучларининг Афғонистоннинг шимолий ҳудудларига кириб келиши ортидан қўлланилди.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов КХШТ томонидан Ўзбекистон ҳудудига ҳарбий базани жойлаштириш бўйича таклиф келиб тушмаганлигини маълум қилди. Шунингдек, унинг таъкидлашича, АҚШ томонидан афғон ҳукумати аскарларини вақтинча Ўзбекистон ҳудудига қабул қилиш бўйича таклиф ҳам келиб тушмаган.
15−16 июль кунлари Афғонистон президенти Ашраф Ғани ва Покистон Бош вазири Имрон Хон ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Шавкат Мирзиёев бир қатор мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган. Шунингдек, шу ҳафта қатор ҳудудларда насос станцияларини модернизация қилиш юзасидан йиғилиш ўтказилади.
«Бир неча йил олдин ишчи гуруҳ «ибодат либоси» тушунчасини аниқлашга уринди, аммо гуруҳ бу борада «боши берк кўчага кириб қолди», деди Адлия вазири Русланбек Давлетов. Унинг сўзларига кўра, ушбу концепциянинг таърифи билан боғлиқ муаммолар туфайли, ҳатто оддий вазиятларда ҳам одамлар жавобгарликка тортилган, аммо «энди бу амалиёт тўхтатилди».
Шавкат Мирзиёев Олимпия захиралари коллежларининг Паралимпия спорт бўлимларига юборилган спортчилар учун қўшимча 10 фоизгача квота ажратиш, шунингдек ушбу бўлимларда ота-оналардан ўқув тўловларини ундириш тартибини бекор қилиш тўғрисида кўрсатма берди. Қизлар учун квотани кўпайтириш орқали Халқаро олимпия қўмитасининг гендер тенгликка доир тамойиллари таъминланади.
Шавкат Мирзиёев Қибрай туманида «Янги Ўзбекистон» боғи қурилиши билан танишди. Манзарали дарахтлар экиладиган боғда «Истиқлол» мажмуаси, амфитеатр, сунъий кўл, спорт ва болалар майдончалари ҳамда бошқалар барпо этилади.
АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжумани, янги тайинловлар, Намангандан топилган «авиацион» бомбалар — «Газета.uz»нинг 9 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимовнинг қайд этишича, қонунчиликка ўзгартириш киритиш орқали коррупционерларга жиноий жазони ўташда енгиллик берилмайди. Масалан, коррупцион жиноятни содир этганлар муддатидан олдин озодликка чиқарилмайди, уларга тайинланган жазо енгилроғига алмаштирилмайди.
Адлия вазири Русланбек Давлетов давлат хизматчиларининг хорижда мол-мулкка эга бўлиши 1 январдан тақиқланишини эслатиб, бунда ушбу давргача давлат хизматида бўлган пайтда орттирилган мулк ҳам инобатга олинишини таъкидлади. «Агар бўлса, январгача йўқотиш керак унақа мулкини. Мерос бўлиб қоладиган бўлса ҳам, у меросни сотиб ёки хадя бўладиган бўлса, уни ҳам ўзидан бегоналаштириши керак», — деди у.
Охирги тўрт ярим йил ичида 9546 нафар шахс турли кўринишдаги коррупцион жиноятларни содир этган. Бунинг оқибатида давлат ва фуқаролар манфаатларига 3 трлн 200 млрд сўмга яқин зиён етказилган.
Мухсинхўжа Абдурахмонов Ўзбекистоннинг Япониядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинланди. У мазкур тайинловга қадар Ташқи ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи, шунингдек, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борган.
Нодир Мусамухамедов Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Москвада Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили ва «Толибон» ҳаракати делегацияси билан музокаралар ўтказилди. «Толибон» Марказий Осиё давлатлари чегараси бузилмаслигига, Афғонистон ҳудудида хориж давлатларининг дипломатик ва консуллик ваколатхоналари хавфсизлиги бўйича кафолат берди.
15−16 июль кунлари Тошкент шаҳрида «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтади. Тадбирда Ўзбекистон, Афғонистон президентлари, Покистон ва бошқа хорижий давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари ҳамда юқори даражадаги вакиллари иштирок этади.
Бир қатор давлат идораларининг раҳбариятидаги ўзгаришлар, янги телеканалнинг иш бошлаши, метро бекатларида свет ўчиши, Комил Алламжоновнинг Саида Мирзиёева ва Гулнора Каримовани таққослаш ҳақидаги фикри — «Газета.uz»нинг 7 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг