9 апрель, пайшанба Ob-havo Zira

Сиёсат

Тошкент шаҳри ҳудуди Зангиота туманидаги Ўзгариш қишлоғи ҳисобига кенгаяди 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қарорига мувофиқ Зангиота туманида жойлашган Ўзгариш қишлоғи Сергели тумани таркибига ўтказилади.

Ўзбекистонда Қозоғистон йили очилди 

Тошкентда Қосим-Жомарт Токаев ташрифи доирасида Тошкентда Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Қозоғистон президенти Мустақиллик ва эзгулик монументига гул қўйди 

Қозоғистон Республикаси президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Мустақиллик майдонига ташриф буюрди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон бир қатор ҳужжатларни имзолади 

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари учрашувлари якунлари бўйича ҳарбий-техник, миграция ва иқтисодий соҳаларда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битимлар имзоланди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари савдо ва хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди 

Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг савдо, транспорт, саноат кооперацияси, туризм соҳаларидаги ҳамкорлиги ҳамда минтақада хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди.

Қозоғистон президенти Тошкентга келди 

Қозоғистон Республикаси президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 14 апрель куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.

Янги ташкил этилган энергокомпанияларга раҳбарлар тайинланди 

«Ўзбекэнерго» раиси Улуғбек Мустафоев «Ҳудудий электр тармоқлари» бошқаруви раиси бўлди. Дадажон Исақулов «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари», Руслан Мубаракшин эса «Иссиқлик электр станциялари» раҳбари этиб тайинланди.

Тошкентда Финляндиянинг фахрий консулхонаси очилди 

Тошкентда Финляндиянинг фахрий консулхонаси очилди. Очилиш маросимида Финляндия ТИВнинг ташқи иқтисодий алоқалар бўйича давлат котиби ўринбосари Маркку Кейнянен иштирок этди.

Шавкат Мирзиёев хорижий давлатлар элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди 

Шавкат Мирзиёев Ўмон Султонлиги, Қирғизистон, Туркия, Индонезия ва Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Саида Мирзиёева Ахборот ва коммуникациялар агентлиги директорига ўринбосар бўлди 

Саида Мирзиёева Ахборот ва коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шавкат Мирзиёев АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакилини қабул қилди 

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили Залмай Ҳалилзодани қабул қилди.

Қосим-Жомарт Токаев Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади 

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев икки кунлик давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади.