Сиёсат

20 апрель 2021, 12:23

Депутатлар участка нозирлари ваколатларини кенгайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллашмади

Қонунчилик палатаси профилактика инспекторларига электр энергияси, иссиқлик ва газдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳасини рад этди. Депутатларнинг фикрига кўра, бу участка нозирлари асосий ишидан ташқари уларнинг иш кўлами ортишига, манфаатлар тўқнашуви, коррупцион ҳолатлар кўпайишига сабаб бўлиши мумкин.

20 апрель 2021, 10:48

Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Илҳом Сапаров Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

19 апрель 2021, 17:32

Президент шу ҳафта олти мамлакат элчиларини қабул қилади

Президент Шавкат Мирзиёев шу ҳафтада олти давлат ва Европа Иттифоқининг янги элчиларини қабул қилади. Бундан ташқари, Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилишини ўтказиш ҳам режалаштирилган.

19 апрель 2021, 15:40

Қонун ишлаб чиқишда парламентга ресурс етишмайди — адлия вазири

Адлия вазири Русланбек Давлетов қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида ижро ҳокимиятининг фаоллиги тизимнинг ресурларига боғлиқлигини таъкидлади. Вазирнинг айтишича, депутатларда бундай ресурс йўқлиги учун улар қийналади. «Депутатларда ҳар доим ҳам соҳа бўйича таҳлил бўлмайди. Депутатнинг ёрдамчиси ҳам йўқ», — дейди у.

19 апрель 2021, 12:45

«Сайловлар бўйича бизга холисона баҳо керак» — Шавкат Мирзиёев

Президент ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси ва Парламент ассамблеяси тўлақонли миссиясини октябрда бўлиб ўтадиган сайловларни кузатишга таклиф қилди.

16 апрель 2021, 12:37

«Чой ичиб, Самарқанд ошини еб кетиш учун келганингиз йўқ» — президент вазирлар 10 кун вилоятда қолишини айтди

Президент вазирлар Самарқандда 10 кун қолиши ҳамда соҳалардаги муаммоларни ўрганиши ва улар бўйича ечим таклиф қилиши кераклигини таъкидлади. «Сизлар чой ичиб, Самарқанд ошини еб кетиш учун келганингиз йўқ. 10 кун шу ерда қолиб вилоятдаги ҳолатни яхшилаш учун ишлайсиз», — деди давлат раҳбари.

16 апрель 2021, 12:37

Самарқанд вилоятининг маркази Гулободга кўчади

Самарқанд шаҳрини 1 млн аҳоли яшайдиган йирик шаҳарга айлантириш учун 4 та туман ҳудудидан 18 минг гектар ер майдони қўшиб берилади. Бундан ташқари, шаҳар таркибида 5 та янги туман ташкил этилади.

16 апрель 2021, 11:51

Самарқандча тажриба — «Маҳаллабай ишлаш маркази» ташкил этилади

Самарқанд вилоятида Маҳаллабай ишлаш маркази ташкил этилиб, унда ҳар учта маҳаллага биттадан инспектор бириктирилади. «Инспекторлар маҳалла раисининг тадбиркорлик ва томорқа бўйича ўринбосари билан ёнма-ён туриб, кечаю-кундуз ишлайди. Бу „Самарқанд тажрибаси“ бўлади», — деди президент.

15 апрель 2021, 17:22 1

2020 йилда энг кўп коррупция ҳолатлари қайси вазирликларда кузатилган?

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг маълум қилишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлигида 2020 йил давомида энг кўп коррупция ҳолатлари кузатилган.

15 апрель 2021, 16:25

Шавкат Мирзиёев Самарқандда Қорасув мавзесидаги уй-жой қурилиши билан танишди

Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида Қорасув мавзесида уй-жой қурилиши билан танишди. Давлат раҳбари қурувчи ташкилотнинг сифат учун масъулияти ва жавобгарлигини янада кучайтирадиган механизм ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

15 апрель 2021, 15:50

Президентга Имом Бухорий зиёратгоҳининг янги кўриниши тақдим этилди — фото

Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги Имом Бухорий зиёратгоҳида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Мажмуа лойиҳасига кўра, у ерда катта масжид, тўртта симметрик минора, йўлдан кириб келишда хиёбон бўлиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, зиёратчилар учун 7 та меҳмонхона, 3 та автотураргоҳ, автобекат, супермаркет, бозорча барпо этилади.

15 апрель 2021, 10:42

Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига йўл олди. Сафар чоғида — шаҳар ва туманлардаги саноат корхоналари, туризм мажмуалари, транспорт инфратузилмаси, янги уйларни бориб кўриш режалаштирилган.

14 апрель 2021, 22:50 1

IREX 15 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтади

Адлия вазирлиги Халқаро тадқиқотлар ва алмашувлар кенгашининг Ўзбекистондаги филиалини давлат рўйхатидан ўтказди. Ташкилот ваколатхонаси 2006 йилда ёпилган эди.

14 апрель 2021, 22:34 1

Швецияда Ўзбекистон элчихонаси очилади

Швецияда Ўзбекистоннинг тўлақонли дипломатик ваколатхонаси очилиши кутилмоқда. Элчихонанинг фаолияти Швеция ва бошқа Скандинавия давлатлари билан муносабатларни ривожлантиришга қаратилади. Шу ўринда, Ўзбекистоннинг Афинадаги дипломатик ваколатхонаси фаолияти тугатилади.

14 апрель 2021, 21:05

Шавкат Мирзиёев Имрон Хон билан онлайн учрашув ўтказди

Ўзбекистон президенти Покистон бош вазири Имрон Хон билан видеоанжуман шаклида учрашув ўтказиб, икки давлат ўртасида авиақатновларни қайта тиклаш, имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни имзолаш, виза режимини соддалаштириш, транспорт-транзит ва бошқа масалаларни муҳокама қилди. Покистоннинг Serene Air компанияси Ўзбекистонга чартер рейсларини бошлашни режалаштирмоқда.

14 апрель 2021, 13:47

МСК президент сайловларига тайёргарликни бошлади

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон президенти сайловига тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлади. Дастур пандемияни ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқий маданият ва сайловчилар фаоллигини ошириш, АКТни сайлов жараёнига жорий этиш ва сайловга тайёргарлик вазифаларини белгилайди.

14 апрель 2021, 12:42

Самарқандда ўз уйида қиморхона очган шахсга жиноят иши очилди

Пайариқ туманида фуқаро ўз хонадонида қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйин ташкил этгани аниқланди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан иш очилиб, у процессуал тартибда ушланди.

14 апрель 2021, 10:33

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг раҳбарияти тайинланди

Алишер Инаков янги ташкил этилган Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директори бўлди. Шу билан бирга, агентликнинг 2 ўринбосари ҳам тайинланди.

14 апрель 2021, 09:32

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг янги ўринбосари тайинланди

Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Давлат божхона қўмитасида турли лавозимларда ишлаб келган Бахтиёр Раҳимов инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

13 апрель 2021, 18:10 1

1 майдан талабаларга ижара тўловининг 50 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади

Президент бошчилигида ўтаётган видеоселекторда 1 майдан талабаларга ижара тўловининг 50 фоизи давлат томонидан қоплаб берилиши таъкидланди. Бунинг учун 100 млрд сўм ажратилади. «Дастлабки босқичда ушбу тизим орқали 60 минг нафар ёшлар қамраб олинади», — деди Шавкат Мирзиёев.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг