9 апрель, пайшанба Ob-havo Zira

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Хитойга жўнаб кетди 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Пекинга жўнаб кетди.

Депутатлар бош вазир ўринбосарига парламент сўрови юборишга қарор қилди 

Депутатлар бош вазир ўринбосарига «Умумтаълим мактабларида тиббий хизмат кўрсатиш ҳолатини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги парламент сўровини юборишга қарор қилдилар.

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти билан телефон орқали суҳбатлашди 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон президенти Хитойга ташриф буюради 

Шавкат Мирзиёев 24−27 апрель кунлари «Бир макон, бир йўл» иккинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Хитойда бўлади.

Президент ЙТҲда ҳалок бўлган ва жароҳатланганларнинг оилаларига ёрдам кўрсатишга топшириқ берди 

Шавкат Мирзиёев топшириғи билан Қозоғистондаги ЙТҲ сабабларини ўрганиш ҳамда ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларга ёрдам кўрсатиш учун ҳукумат комиссияси тузилди.

Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин концерт дастурида иштирок этди 

Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин рафиқалари билан бирга икки мамлакат санъат усталарининг концерт дастурида иштирок этди.

Ўзбекистонда Жанубий Корея бизнеси учун энг қулай шароитлар яратилади — Шавкат Мирзиёев 

Ўзбекистон — Жанубий Корея бизнес-форумида умумий қиймати 12 миллиард доллардан зиёд бўлган муҳим келишувларга эришилди.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея алоҳида стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни имзолади 

Ўзбекистон ва Корея Респубилкаси президентлари алоҳида стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолади. Шунингдек, инвестицияларни ҳимоя қилиш, фазони тадқиқ этиш, фан, технология ва инновациялар соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатлар имзоланди.

Жанубий Корея Ўзбекистонга 5G ва космик технологияларни таклиф этиши мумкин 

Ахборот технологиялари, 5G мобил алоқа, космик технологиялар, тиббиёт ва биосаноат каби илғор соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш муҳим, деб ҳисоблайди Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин.

Мун Чжэ Ин Тошкентга келди 

Корея Республикаси президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди, аэропортда уни бош вазир Абдулла Арипов кутиб олди.

Шавкат Мирзиёев Буюк Британия ташқи ишлар вазирининг ўринбосарини қабул қилди 

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Алан Дунканни қабул қилди.

Корея Республикаси президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади 

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин давлат ташрифи билан Ўзбекистон да бўлади.