Сиёсат

26 феврал 2021, 12:01

Қонун ҳужжатларини коррупцияга қарши экспертиза қилиш тартиби белгиланди

Адлия вазирлиги қонун ҳужжатларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартибини тасдиқлади. Жараёнга жамоатчилик жалб қилинади — фуқаролар regulation.gov.uz порталида чеклист тўлдириб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича ўз фикрларини билдиришлари мумкин.

25 феврал 2021, 23:58 2

Тошкент яқинида дендропарк ва Олимпия шаҳарчаси қурилади

Янги аэродром яқинида фақат дарахтзор, бута ва гуллардан иборат дендропарк (155 гектар), шунингдек, унинг ёнида Олимпия шаҳарчаси (160 гектар) қурилиши режалаштирилмоқда. Чирчиқ дарёсининг қирғоқларида ҳам парк (270 гектар) бунёд этилиши кўзда тутилган.

25 феврал 2021, 01:46

2021 йилги суғориш мавсумида сув таъминоти 25 фоиз кам бўлиши кутилмоқда

Президент раислигида ўтган йиғилишда 2021 йилги суғориш мавсумида сув таъминоти 25 фоиз кам бўлиши кутилаётгани айтилди. Шу боис, 430 минг гектарда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш орқали 3 млрд кубметр сувни тежаш лозимлиги таъкидланди.

25 феврал 2021, 01:28

Қишлоқ хўжалиги жамғармасига 24 трлн сўм йўналтирилади

Президент раислигида ўтган видеоселекторда бу йил Қишлоқ хўжалиги жамғармасига 24 триллион сўм маблағ йўналтирилиши маълум қилинди. Бунда, биринчи марта, сабзавот етиштиришга Марказий банкнинг асосий ставкасида кредитлар бериш учун 300 млрд сўм қўшимча маблағ ажратиш назарда тутилган.

24 феврал 2021, 09:42

Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Шуҳрат Мусаев Наманган вилоят ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бундан аввал, у вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси бўлган.

23 феврал 2021, 17:40

Уйчи туманига янги ҳоким тайинланди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Муҳаммадзокир Маматхонов Уйчи тумани ҳокими этиб тайинланди.

23 феврал 2021, 11:59 1

Миллий гвардия қўриқлаш хизмати қайта ташкил қилинади

Президент қарорига кўра, Миллий гвардия қўриқлаш хизмати Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси этиб қайта ташкил этилди. Бошқарма мустақил таркибий бўлинма ҳисобланиб, ўз ваколатлари доирасида қўриқлаш хизматлари учун тушадиган маблағлар ҳисобига, ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш тамойили асосида амалга оширади.

23 феврал 2021, 10:25 1

Ноқонуний бойиш учун жиноий жавобгарлик белгиланади

Жиноят кодексининг янги таҳририда коррупциявий жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилади. Жумладан, давлат хизматчиларининг ноқонуний бойиши тўғрисида модда ва номоддий фойда тўғрисида норма пайдо бўлади.

22 феврал 2021, 18:59 6

Боланинг ўқишга кириши мактабнинг бўйнида эмас — Расул Кушербаев

Депутат Расул Кушербаев ОТМга киролмаган ўқувчилар сабабли мактаб директорлари ишдан олиниши «демагогия эканлиги» ва ўқитувчиларнинг бунда айби йўқлигини таъкидлади. «Боланинг тадбиркорликка қизиқиши бўлса, ўқишга киришни хоҳламаса ҳам биз ўқитувчини айблаймизми?», — деди депутат. Унинг айтишича, бундай талаб қонунчилик ёки Меҳнат кодексида белгиланмаган.

22 феврал 2021, 16:08

«Рухсат берадиганларнинг ўзи тайёр эмас» — Расул Кушербаев ҳокимлик сайловлари ҳақида

Депутат Расул Кушербаев халқ ҳокимларни сайлашга тайёр эмаслиги ҳақидаги фикрга кўшилмаслигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, «рухсат бераётганларнинг ўзи тайёр эмас». «Уларда қўрқув бўлиши мумкин. Қайси маънода, улар хоҳлаган одамни, одамлар сайламаслиги мумкин», — деди у. Президент ҳокимларни халқ сайлаши кераклигини бир неча бор таъкидлаган. Шу билан бирга, у бунга сайланаётганлар ҳам, сайловчилар ҳам тайёр бўлиши кераклигини айтган.

22 феврал 2021, 15:32

Президент БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши сессиясида нутқ сўзлади

Шавкат Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида нутқ сўзлади. Унинг нутқидан асосийлари: яқин вақт ичида парламент Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилади, бу йил яна 20 мингдан зиёд киши Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлади, қийноқларнинг ҳар қандай кўринишига бундан буён ҳам мутлақо йўл қўйилмайди, Ўзбекистон бу бўйича махсус маърузачини таклиф этишни кўзламоқда, қолаверса, Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар ташрифи ҳам кутилмоқда.

22 феврал 2021, 13:12

Президент — аёлларнинг ишлашини тақиқлайдиган эркаклар ҳақида

«„Эри рухсат бермаса деяпти“. Бу ҳам ҳозир бизнинг Наманганда мана шу ибора пайдо бўляпти. Бу ибора билан ҳам курашишимиз керак. Нимага десангиз, ҳаммамиз тенг бўлиб, аёлларимизни ҳам муносиб иш билан таъминлашимиз керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

22 феврал 2021, 09:54

Франция компанияси Ўзбекистондаги сув таъминотини ривожлантиришга кўмаклашади

Франциянинг «SUEZ» компанияси Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида сув таъминоти тизимларини такомиллаштириш учун лойиҳаларни амалга оширади. Франция томонидан Тошкент шаҳрида сув таъминоти тизимини яхшилаш лойиҳасини амалга ошириш учун 145 млн евро ажратилади. Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Қашқадарёдаги умумтаълим мактабларини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича ишлар йўлга қўйилади.

20 феврал 2021, 22:56

«Энг маъқулини, халқимизга фойдаси кўпроқ вакцинани сотиб оламиз» — президент

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон аҳолиси учун коронавирусга қарши вакцинани харид қилиш чоралари кўрилаётганини маълум қилди. «Энг маъқулини топамиз. Бизнинг иқлимимизга мос, халқимизга фойдаси кўпроқ бўладиган вакцинани сотиб оламиз», деди президент.

20 феврал 2021, 17:16

Шавкат Мирзиёев БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши йиғилишида иштирок этади

Ўзбекистон президенти БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши йиғилишида нутқ сўзлайди. Шавкат Мирзиёев мамлакатда демократик янгиланишларни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш доирасидаги ишларнинг асосий вазифаларига тўхталиб ўтади.

19 феврал 2021, 18:59

«Бу сизнинг юзингиз». Президент ИИБ таянч пункти аҳволи учун ҳоким ва прокурорни танқид қилди

Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳри ҳокими ва прокурорини «Бунёдкор» маҳалласининг ҳолати учун танқид қилди. «Бу сизнинг юзингиз», — деди у, ИИБ таянч пунктининг оқланмаган деворларини кўрсатиб.

19 феврал 2021, 17:25

«Наманганга ўттиз йиллик тарихда бунча маблағ келмаган» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига 2021−2022 йилларда умумий қиймати 23 трлн 700 млрд сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши ҳақида маълум қилди. Бундан ташқари, Наманган шаҳри инфратузилмасини яхшилашга, лойиҳаларни молиялаштириш ва лимончиликни ривожлантиришга 60 млн доллар ажратилади. «Агар шуни тўғри, самарали йўналтириб ишлатсак, вилоятнинг иқтисодиёти жадал ривожланади, ҳамма туманларга саноат кириб боради, одамлар ишли бўлади», — деди президент.

19 феврал 2021, 15:22

«Улар топшириқларимни муҳокама қилмасди» — президент Хайрулла Бозоров ва Ўктам Барноев ҳақида

Президент Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров ва бош вазирнинг собиқ ўринбосари, марҳум Ўктам Барноевни ҳудудлар ривожланишига қўшган ҳиссаси учун мақтади. Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, улар президентнинг топшириғини «вақтида» ва «муҳокама қилмасдан» бажаришарди.

19 феврал 2021, 13:45

Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган Барҳаёт Мелиев Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

19 феврал 2021, 12:54

«Ўша уйда ётасизлар, ишини қилиб, кейин чиқиб кетасизлар». Президент раҳбарлар аҳоли муаммоларини қандай ечиши кераклигини айтди

Ўзбекистон президенти аҳолини касбга ўргатиш ва иш билан таъминлашга тўхталиб, «энди пул берилмаслигини, ким нимага қодирлигига қараб имконият яратилишини» таъкидлади. Шавкат Мирзиёев вазир ва давлат идоралари раҳбарларига муаммоли ҳудудларда аҳоли билан бирга яшаб, масалаларни ҳал этишни буюрди. «Ўша уйда ётасизлар, ётиб, ўша уйни ишини қилиб, кейин чиқиб кетасизлар», — деди у.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг