Сиёсат

21 июн 2019, 19:10

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазирини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Ҳукуматлараро комиссия мажлисида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган Қозоғистон бош вазири Асқар Маминни қабул қилди.

21 июн 2019, 12:16

Собиқ бош прокурор Отабек Муродовга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Президент Шавкат Мирзиёев собиқ бош прокурор Отабек Муродовни порахўрликда айблади ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. Янги бош прокурор Ниғматулла Йўлдошевга прокуратура органларидаги коррупциялашган тизимни бузиб ташлаш вазифаси топширилди.

21 июн 2019, 11:56

Танзила Норбоева Сенат раиси этиб сайланди

Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида Танзила Норбоева Сенат раиси лавозимига сайланди.

20 июн 2019, 21:04

Сенат қўмиталарининг мажлислари бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари ва комиссиясининг мажлислари бўлиб ўтди.

20 июн 2019, 19:31

Хотин-қизлар қўмитасига Элмира Боситхонова раҳбарлик қилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси бош вазир томонидан илгари сурилган Элмира Боситхонова номзодини бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига маъқуллади. Ҳозирда қўмитага Танзила Норбоева раҳбарлик қилмоқда.

20 июн 2019, 12:38

Отабек Муродов Бош прокурор лавозимидан озод этилди, унинг ўрнига Ниғматилла Йўлдошев тайинланди

Президент фармони асосида Отабек Муродов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимидан озод этилди, унинг ўрнига Ниғматилла Йўлдошев тайинланди.

20 июн 2019, 12:19

Ўзбекистондаги шаҳарлар сони яна биттага кўпаяди

НҲҲМПда «Навоий вилояти таркибида Ғозғон шаҳар ҳокимлигини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

20 июн 2019, 11:29

Наманган туманига янги ҳоким тайинланди

Садритдин Мўминов вилояти ҳокимининг қарори билан Наманган туманига ҳоким этиб тайинланди.

19 июн 2019, 11:55

Сенатнинг 20-ялпи мажлиси 21 июнь куни чақирилади

Сенат 20-ялпи мажлисда туризм тўғрисидаги (янги таҳрир), шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги, Ҳисоб палатаси тўғрисидаги, қурол тўғрисидаги қонунлар ва бошқа масалалар кўриб чиқилади.

18 июн 2019, 11:53

Президент энергетика ва кимё соҳаларидаги инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича топшириқлар берди

Шавкат Мирзиёев нефть-газ, кимё ва электр энергетикаси соҳаларидаги инвестиция лойиҳаларини янада жадаллаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

18 июн 2019, 07:57

ТИВ: HRW вакили билан содир бўлган ҳодиса ўрганилмоқда

Ташқи ишлар вазирлиги Тошкентда Human Rights Watch вакили билан содир бўлган ҳодиса ўрганилаётганини маълум қилди. Ўзбекистон ташкилот фаолиятини қўллаб-қувватлайди ва у билан ҳамкорликни давом эттиради, дейилади баёнотда.

17 июн 2019, 11:40

Бангладеш раҳбари Ўзбекистонга ташриф буюрди

Бангладеш президенти Абдул Ҳамид Душанбедаги саммитдан сўнг Ўзбекистонга ташриф буюрди.

15 июн 2019, 16:36

Шавкат Мирзиёев: Хавфсизлик — бўлинмас, ишонч эса унинг фундаментал асосидир

Шавкат Мирзиёев Душанбедаги ОҲИЧК самитида жаҳон ишонч инқирозига юз тутаётганини таъкидлаб, Осиё қитъасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун қатор ташаббусларни илгари сурди.

14 июн 2019, 19:14

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг бешинчи саммитида иштирок этиш учун Бишкекдан Душанбега жўнаб кетди.

14 июн 2019, 16:49

Бош прокуратура ДХХнинг собиқ раҳбариятига нисбатан жиноят иши қўзғатилганини тасдиқлади

Бош прокуратура ДХХнинг собиқ раҳбари Ихтиёр Абдуллаев, унинг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Эгамов ва бошқа шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини тасдиқлади. ДХХ собиқ раҳбарияти ишига жами 10 киши жалб қилинган.

14 июн 2019, 15:24

Шавкат Мирзиёев ШҲТ доирасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришга доир ташаббусларни илгари сурди

Шавкат Мирзиёев ШҲТ мажлисида минтақага доир долзарб масалаларга эътибор қаратиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий таклифлар билдирди.

14 июн 2019, 14:23

ШҲТнинг Бишкек саммити бошланди

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгаши навбатдаги мажлисининг асосий тадбирлари бошланди.

14 июн 2019, 13:20

Алишер Қодиров Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари бўлди

«Миллий тикланиш» Демократик партияси марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари ва партияси фракцияси раҳбари лавозимларига сайланди.

14 июн 2019, 13:05

Лондонда илк бор Ўзбекистон-Британия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди

Лондонда Ўзбекистон-Британия муносабатлари тарихида илк бор ташқи сиёсат идоралари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.

13 июн 2019, 20:45

Шавкат Мирзиёев БМТ бош котиби ўринбосари билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Бишкекда БМТ бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Розмери ДиКарлони қабул қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг