Сиёсат

27 январ 2020, 16:19

Озодбек Назарбеков вазир сифатида жамоага таништирилди

Маданият вазирлигида Озодбек Назарбеков янги лавозимда жамоага таништирилди. Тадбирда бош вазир Абдулла Арипов ҳамда собиқ вазир, айни пайтда сенатор Бахтиёр Сайфуллаев ҳам иштирок этди.

27 январ 2020, 12:19

Ўзбекистон кун тартибида сиёсий муаммолар йўқ — Абдулазиз Камилов

Ўзбекистон ташқи сиёсатда интеграциялардан четда қолиши мумкин эмас, дея фикр билдирди ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов. У ЕОИИ, Европа Иттифоқи ва Жаҳон савдо ташкилоти билан ҳамкорлик борасида мулоҳазаларини билдирди.

26 январ 2020, 18:25

Зойир Мирзаев ариқ воқеаси бўйича илк бор изоҳ берди

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев илк бор ариқ воқеаси бўйича изоҳ берди. У катта хулоса чиқаргани ва хатолар учун жавоб бериш кераклигини тушуниб етганини айтиб ўтди.

25 январ 2020, 19:28

Прописка тизими очиқ танқид қилинмоқда

Парламент ва ҳукумат вакиллари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасидан сўнг мавжуд прописка тизимини очиқ танқид қила бошлади.

25 январ 2020, 17:41

Мурожаатномадан хулосалар: Ўзбекистон муҳташам 10 йилликка кириб бормоқда

Парламент ва ҳукумат вакиллари президент мурожаатномаси бўйича муносабатини билдиришди. Молия вазири рақамли иқтисодиёт нега кераклигини тушунтирди.

24 январ 2020, 23:12

Майкл Помпео Ўзбекистонга февралда ташриф буюрадиган бўлди

АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео 2−3 февраль кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. У президент билан учрашади ва Тошкентда вазирлар йиғилишида иштирок этади. Ташриф январь ойида режалаштирилган эди, аммо кечиктирилди.

24 январ 2020, 21:38

Камилов ва Лавров телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқот қилишди. Улар суҳбат давомида Ўзбекистон президентининг Россияга бўлажак ташрифини гаплашиб олган.

24 январ 2020, 21:26

Президент янги ҳукумат таркибини тасдиқлади

Президент янги ҳукумат таркибини тасдиқлади. Унда учта лавозим бўш қолган, бошқа ўринларда депутатлар маъқуллаган номзодлар ўзгаришсиз тасдиқланди.

24 январ 2020, 15:38

Президент мурожаатномаси: асосий фикрлар

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис аъзоларига анъанавий мурожаатномани ўқиб эшиттирди. «Газета.uz» давлат раҳбари билдирган фикр ва вазифаларни қисқача мазмунда баён этади.

24 январ 2020, 12:28

Президент илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича вазифаларни белгилаб берди

Боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш учун жорий йилда бюджетдан қарийб 2 триллион сўм маблағ ажратилади."Рақамли Ўзбекистон — 2030″ дастурини ишлаб чиқиш икки ойда якунланиши зарур.

24 январ 2020, 12:14

Шавкат Мирзиёев: «Раҳбарлар эришилган дастлабки ижобий кўрсаткичларга маҳлиё бўлиб, хотиржамликка берилмаслиги керак»

Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатномасида виртуал ва Халқ қабулхоналарига йилига 1 миллиондан зиёд мурожаат келиб тушаётгани, халқ билан мулоқотни янги босқичга олиб чиқишни талаб этишини таъкидлади.

24 январ 2020, 11:54

Президент: «Жамият — ислоҳотлар ташаббускори» деган янги ғоя кундалик фаолиятимизга тобора чуқур кириб бормоқда"

Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномасида ислоҳотлар натижасида халқ учун фаровон ва муносиб турмуш шароитини яратиб бериш кераклигини айтди.

23 январ 2020, 22:40

«У кўп оғир туҳматларга қолган, лекин синган эмас» — президент Абдулла Арипов ҳақида

Президент Абдулла Ариповни 2016 йили давлат хизматига қайтиши ижтимоий адолатни тиклаш учун хизмат қилганини таъкидлади. Шавкат Мирзиёев у ҳақда фикр билдириб, кўп туҳматларга дучор бўлгани, аммо ҳеч қачон синмаганини айтди.

23 январ 2020, 17:05

Ҳукумат ижро тузилмасида ўзгариш юз берди

Вазирлар Маҳкамаси ижро тузилмасида айрим лавозим ва котибиятлар тугатилди. Шу билан бирга, тузилмада янги лавозимлар пайдо бўлди.

23 январ 2020, 15:03

Депутатлар ҳукумат аъзоларига овоз берди (рақамлар ва таркиб)

Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаси раҳбарлари бошқа вазирлик раҳбарларига нисбатан депутатларнинг энг кўп қарши овозларини олди. «Газета.uz» мухбири ҳукуматнинг янги таркибига овоз бериш жараёнини кузатди.

22 январ 2020, 18:24

Депутатлар ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқулладилар

Қонунчилик палатаси ҳукуматга аъзолар номзодини тасдиқлади. Энди улар президент томонидан тасдиқланиши керак (тўлиқ рўйхат суратлари билан).

22 январ 2020, 16:21

Дониёр Ташходжаев Фарғона ИИБ бошлиғи этиб тайинланди

ИИВ Тергов департаменти раҳбари Дониёр Ташходжаев Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Ушбу лавозим бир кун аввал бўш қолганди.

22 январ 2020, 14:12

Ҳукуматнинг янги таркиби шакллантирилмоқда

Ўзбекистон ҳукумати таркибида ўзгаришлар кутилмоқда. Манбаларга кўра, транспорт ва маданият вазирликлари, Туризмни ривожлантириш қўмитасида янги раҳбарлар иш бошлайди.

22 январ 2020, 11:52

Президент мурожаатномаси жонли эфирда намойиш этилади

Ўзбекистон президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси 24 январь куни давлат ва нодавлат телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилади. Баъзи каналларда у сурдо таржима, рус ва инглиз инглиз тилига ўгирилган ҳолда узатилади.

21 январ 2020, 20:58

Томскдаги ёнғин фожиасини ўрганиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди

Россия Федерацияси Томск вилоятида ёнғин сабабларини ўрганиш, жабрланганлар ва ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш мақсадида Ҳукумат комиссияси тузилиб, унга қатор вазифалар юклатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг