16 июл, пайшанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Сиёсат

29 май 2019, 15:39

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари тайинланди

Тошкентдаги Турин политехника университети ректори Конгратбай Шарипов олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

29 май 2019, 13:52

Дмитрий Медведев Ўзбекистонга ташриф буюради

Россия ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев 29−30 май кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради.

29 май 2019, 11:36

Асосий мақсад — мамлакатимизда инсон капиталини ривожлантириш — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев илм-фан ва олий таълим соҳасини ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижросига бағишланган йиғилиш ўтказди.

29 май 2019, 07:20

2019−2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури қабул қилинди

Ўзбекистонда давлат хизматчилари даромадларини декларация қилишга киришилади. капитал қурилиш ва олий таълим соҳаларида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳаси амалга оширилади. Президент коррупцияга қарши кураш дастурини тасдиқлади.

28 май 2019, 15:23

Ўзбекистон ва Германия президентлари иқтисодиёт ва тиббиёт соҳаларидаги ҳужжаттларни имзолади

Шавкат Мирзиёев ва Франк-Вальтер Штайнмайер Volkswagen билан тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш ҳамда Тошкентда Ядровий тиббиёт ва нурли терапия марказини ташкил этиш бўйича битимларни имзолади.

28 май 2019, 07:57

Германия президенти Ўзбекистонга ташрифини бошлади

Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. У президент Шавкат Мирзиёев билан учрашади ва Хоразм вилоятига ташриф буюради.

27 май 2019, 17:54

Еврокенгаш раҳбари Ўзбекистонга ташриф буюради

Европа кенгаши раҳбари Дональд Туск Марказий Осиё давлатлари бўйлаб сафари доирасида Ўзбекистонга ташриф буюради.

27 май 2019, 14:47

Пахтачи ҳокими ишдан олинди, унинг ўрнига Музаффар Ҳамдамов тайинланди

Пахтачи тумани ҳокими Воҳид Раҳимов ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилди. Музаффар Ҳамдамов туман ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тасдиқланди.

26 май 2019, 21:07

Давлат хизмати тўғрисидаги қонун лойиҳасининг тақдири нима бўлди?

Даромадларни декларация қилишни кўзда тутувчи давлат хизмати тўғрисидаги қонун 2017 йилнинг сентябрида қабул қилиниши керак эди. ИҲТТ экспертлари декларациялаш тизими қанда жорий этилиши кераклиги тўғрисидаги тавсияларни тайёрлади.

26 май 2019, 16:25

Равшан Қурбонов Қува тумани ҳокими этиб тайинланди

Наманган вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган Равшан Қурбонов Қува тумани ҳокими этиб тайинланди.

26 май 2019, 15:49

Бобурмирзо Облақулов Самарқанд шаҳрига ҳоким этиб тайинланди

Самарқанд шаҳар прокурори лавозимида ишлаб келган Бобурмирзо Облақулов Самарқанд шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

24 май 2019, 22:56

Фурқат Раҳимов инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари этиб тайинланди

Самарқанд шаҳри ҳокими лавозимида ишлаган Фурқат Раҳимов инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари этиб тайинланди.

24 май 2019, 20:53

Германия президенти 27−29 май кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер 27−29 май кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

24 май 2019, 20:06

Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги қонуннинг янги таҳрири қабул қилинади

Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги қонуннинг янги таҳририда ҳокимлар ваколатлари кенгайтирилган.

24 май 2019, 15:00

Президент илм-фан намояндалари билан мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий университетида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан учрашди.

24 май 2019, 13:54

Президент Талабалар шаҳарчасига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Талабалар шаҳарчасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

23 май 2019, 19:47

Ўзбекистон муфтийси АҚШда динлараро ифторда иштирок этди

АҚШ тинчлик институти ва Ўзбекистон элчихонаси Вашингтонда ташкил этган динлараро ифторда муфтий Усмонхон Алимов ҳам иштирок этди.

22 май 2019, 19:40

Президент электротехника саноатини ривожлантиришнинг муҳим йўналишларини белгилаб берди

Шавкат Мирзиёев электротехника саноатини ривожлантириш, ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

22 май 2019, 06:27

Учтепа туманига янги ҳоким тайинланди

Фарҳд Абдуллаев Тошкентнинг Учтепа тумани ҳокими бўлди. Туман прокурори, ДСИ ва ИИО ФМБ бошлиқлари ҳам тайинланди.

21 май 2019, 17:04

Темуржон Комилов халқ таълими вазири ўринбосари этиб тайинланди

Темуржон Комилов халқ таълими вазирининг молиявий-иқтисодий масалалар бўйича ўринбосар лавозимига тайинланди.