Сиёсат

13 октябр 2020, 10:45

Монополияга қарши курашиш қўмитаси «популизм»да айбланди. Интернет фойдаланувчилари: «Ҳаммамиз популистмиз»

Бош вазир Абдулла Арипов йиғилишда Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳаракатларини популистик деб атади. Интернет фойдаланувчилари қўмитани қўллаб-қувватлашди ва ўзларини ҳам популист деб аташди.

12 октябр 2020, 21:54

Президент интеллектуал мулк муҳофазаси бўйича йиғилиш ўтказди

«Интеллектуал мулк масаласини давлат сиёсати даражасига кўтармас эканмиз, Ўзбекистон бундан ўн йилдан кейин ҳам рақобатдош бўлмайди», — дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев. Президент пулли кўнгилочар сайтлардаги кино, сериал, қўшиқ, мультфильмлар муаллифларига даромад тўлаш масаласини ўрганишни топширди.

12 октябр 2020, 18:35

Ҳокимларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиларига машиналар ажратилади

Навоий ва Қашқадарё вилоятларида шаҳар ва туман ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиларига хизмат машиналари топширилди. Президент топшириғига биноан барча вилоятларда ҳоким маслаҳатчиларига хизмат машиналари ажратилиши кутилмоқда.

12 октябр 2020, 17:26

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни қайта сайлангани билан табриклади

Ўзбекистон президенти Тожикистон президентини сайловда қозонган ғалабаси билан табриклади. Томонлар бўлажак олий даражадаги учрашувлар учун янги кун тартибини ишлаб чиқиш муҳимлигини таъкидлади.

12 октябр 2020, 16:37

Жисмоний тарбия ва спорт вазирига янги ўринбосар тайинланди

Республика олимпия захиралари коллежи директори лавозимида фаолият юритиб келаётган Авазжон Каримов жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

12 октябр 2020, 11:41

Хоразм вилоятига прокурор тайинланди

Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида ишлаб келаётган Ботир Қудратходжаев Хоразм вилоятига прокурор этиб тайинланди.

9 октябр 2020, 23:54

Ўзбекистонда фавқулодда ҳолат тўғрисидаги қонун тайёрланмоқда

Депутатлар «Фавқулодда ҳолат тўғрисида"ги қонун лойиҳасини кўриб чиқишни бошлади. Шунга ўхшаш лойиҳа 2016 йилда ҳам ишлаб чиқилган, аммо қабул қилинмаган эди. Мамлакатда коронавирусга қарши чеклов чоралари қўлланилиши билан фавқулодда ҳолат тўғрисидаги қонун зарурлиги долзарб бўлиб қолди.

9 октябр 2020, 19:15

Ўзбекистон АҚШ компаниясидан интернетни блоклайдиган технологияларни сотиб олган — Bloomberg

Ўзбекистон АҚШда жойлашган Sandvine компаниясидан вебсайтларни ва ижтимоий тармоқларни блоклайдиган технологияларни харид қилган. Bloomberg маълумотларига кўра, Миср, Ўзбекистон, Россия ва Афғонистон каби давлатлар ушбу компаниядан фойдаланувчиларнинг вебсайт-браузерлари тарихи бўйича маълумот йиғадиган технологияларни ҳам сотиб олишган.

9 октябр 2020, 16:05

Марказий Осиё давлатлари президентлари Қирғизистон бўйича баёнот берди

Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари қўшма баёнотида Қирғизистон халқини мамлакатда тинчликни сақлаш ва барқарорликни тиклаш учун ўзига хос доноликни намоён этишга чақириб, барча сиёсий партиялари ва жамоатчилик доиралари тинчлик ва осойишталикни таъминлаш учун зарур саъй-ҳаракатларни амалга оширишига умид билдирдилар.

9 октябр 2020, 13:27

ТАТУ ва ТМИга янги ректорлар тайинланди

Президент ва махсус мактабларни ривожлантириш агентлиги директори лавозимида ишлаб келган Сарвар Бобохўжаев Тошкент ахборот технологиялари университетига ректор этиб тайинланди. ТАТУнинг собиқ ректори Тўлқин Тешабоев эса Тошкент молия институти ректори лавозимини эгаллади.

9 октябр 2020, 11:40

Шаҳло Турдиқулова инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази директори лавозимида ишлаб келган Шаҳло Турдиқулова инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

9 октябр 2020, 10:21

Бош прокурорга янги ўринбосар тайинланди

Наманган вилояти прокурори Акмалхўжа Мавлонов бош прокурор ўринбосари этиб тайинланди. Наманган вилояти прокуратурасини эса эндиликда Жаҳонгир Ҳотамов бошқаради.

8 октябр 2020, 19:15

Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари телефон орқали мулоқотда Қирғиз Республикасидаги воқеалар ривожига тўхталиб, ушбу мамлакатдаги вазият тез фурсатда барқарорлашиши зарурлигини қайд этди.

7 октябр 2020, 18:55

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Қирғизистондаги вазият тез орада барқарорлашишига умид билдирдилар

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқотда Қирғизистондаги вазият тез фурсатда барқарорлашишига умид билдирдилар.

6 октябр 2020, 22:41

Ўзбекистон Қирғизистондаги вазият тез орада барқарорлашувига умид қилади — ТИВ

Қирғизистонда юзага келган кескин вазият ва воқеалар ривожи Ўзбекистонда жиддий ташвиш уйғотмоқда. Ўзбекистон вазият тез орада барқарорлашувига умид қилмоқда.

5 октябр 2020, 23:08

«Депутатлар сўровчи эмас, талаб қилувчи бўлиши керак» — Танзила Нарбаева

Сенат раҳбари Танзила Нарбаева Наманганга сафари вақтида туман ҳокимларини «яхши» рейтинг баҳоларини олган ҳудудлардан ўрнак олишга, депутатларни эса янада талабчан бўлишга чақирди.

5 октябр 2020, 15:57

Фаолияти қониқарсиз деб топилган ҳокимлар халқдан узр сўрашди

Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича «қониқарсиз» баҳоланган ҳокимлар ва туманлар сектор раҳбарлари аҳолидан кечирим сўраб, вазиятни тўғирлашга ваъда беришди. Жами 33 та туман ва шаҳарлар «қизил» ҳудуд деб топилди. Касби, Томди, Конимех ва бошқа туманларнинг раҳбарлари биринчи бўлиб узр сўрашди.

2 октябр 2020, 13:46

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесга раис сайланди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси лавозимига Мурат Камалов сайланди.

2 октябр 2020, 08:51

Президент Нукусга жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этиш учун Нукусга жўнаб кетди.

1 октябр 2020, 12:17 1

«Энди чегараларни ёпмаймиз, энди интернет узлуксиз ишлайди» — президент

Ўзбекистон энди чегараларни ёпмайди, энди интернет узлуксиз ишлайди, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев. Президентнинг сўзларига кўра, ОАВ билан мулоқот қилмаган раҳбарларнинг келажаги йўқ.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг