Сиёсат

18 ноябр 2019, 18:21

«Ўзатом» раҳбарига ўринбосарлар тайинланди

«Ўзатом» агентлиги бош директорига биринчи ўринбосар ва ўринбосар тайинланди.

18 ноябр 2019, 13:12

АОКА — ҳоким ва Kun.uz ўртасида ярашувга эришилгани тўғрисида

АОКА пойтахт ҳокими ва Kun.uz можароси ўз ечимини топгани юзасидан баёнот берар экан, ОАВнинг босқичма-босқич «тўртинчи ҳокимият»га айланаётгани таъкидлади ва ушбу масалага тўлақонли ҳуқуқий баҳо берилишига умид билрди.

18 ноябр 2019, 10:03

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Kun.uz «ўзаро муросага келди»

Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Kun.uz ўзаро муросага келди. Нашр бу низо турли сиёсий кучлар ва шахслар томонидан тор манфаатлар йулида қурол сифатида фойдаланилмаслиги учун муҳокамаларни тўхтатишни сўради.

17 ноябр 2019, 18:28

Тошкент ҳокимининг Kun.uz журналистларига таҳдид қилгани ҳақида хабар берилди

Kun.uz Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев нашр мухбирларига таҳдид қилганини маълум қилди. Журналистлар билан суҳбат Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов билан мухбирлар ўртасидаги можаролар асносида бўлиб ўтган.

17 ноябр 2019, 15:31

Бош прокуратура ва Тошкент ҳокимлиги Жаҳонгир Ортиқхўжаев овози билан аудиоёзув юзасидан баёнот берди

Бош прокуратура ва Тошкент ҳокимлиги Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев овози билан аудиоёзувда журналистларга таҳдид қилиниши юзасидан баёнот берди.

17 ноябр 2019, 10:30

ЎзХДП, «Миллий тикланиш» ва АОКА Тошкент ҳокимининг журналистларга таҳдиди юзасидан баёнот берди

ЎзХДП, «Миллий тикланиш» партиялари ҳамда АОКА матбуот хизмати Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев овози билан аудиоёзувда журналистларга таҳдид қилиниши юзасидан баёнот берди.

17 ноябр 2019, 01:41

«Адолат» партияси Тошкент ҳокими сўзлари юзасидан баёнот берди

«Адолат» партияси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга қарши қонунда белгиланган тартибда қатъий чоралар кўришга чақирди. Аввалроқ унинг журналистларга таҳдид қилгани акс этган аудиоёзув тарқалди.

16 ноябр 2019, 16:48

Президент фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича вазифаларни белгилаб берди

Президент дори воситалари бозорида коррупцияга барҳам бериш, миллий маҳсулотлар ассортиментини кўпайтириш ва сифатини ошириш бўйича топшириқлар берди.

15 ноябр 2019, 14:10

МСК Қонунчилик Палатаси депутатлигига партиялардан кўрсатилган номзодларни рўйхатга олди

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистоннинг бешта сиёсий партиясидан илгари сурилган 750 нафар депутатликка номзодларни рўйхатга олди.

14 ноябр 2019, 12:51

Асаджон Хўжаев Алоқа бўйича давлат инспекциясига раҳбар бўлди

Бунга қадар Алоқа вазирлиги ҳузуридаги Ахборот ва жамоат хавфсизлиги маркази раҳбари лавозимида ишлаб келган Асаджон Хўжаев Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг бошлиғи этиб тайинланди.

14 ноябр 2019, 11:34

Ўзбекистонлик яна бир боксчи профессионал боксда фаолиятини давом эттиради

Ўзбекистонлик Абдулҳай Шораҳматов фаолиятини профессионал боксда давом эттиради. У Тайсон Фьюри промоутери билан ишлайди.

13 ноябр 2019, 20:47

Президент ўтказган йиғилишда ҳафтанинг ҳар жумаси «Чорвачилик куни» деб эълон қилинди

Шавкат Мирзиёев чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва ипакчилик тармоқларини янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди.

13 ноябр 2019, 19:23

Шавкат Мирзиёев Осиё тараққиёт банки делегациясини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга келган Осиё тараққиёт банки президенти Такехико Накао бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

13 ноябр 2019, 13:01

Инновацион ривожланиш вазирига янги ўринбосар тайинланди

Президент қарори билан Олимжон Тўйчиев Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

13 ноябр 2019, 09:56

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви ноябрда бўлиб ўтади

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳат учрашуви ноябрь охирида Тошкентда бўлиб ўтади. Нурсултон Назарбоев ҳал қилинмаган масалалар борлигини айтиб ўтди.

12 ноябр 2019, 11:05

БМТ ижтимоий ҳимоя тизимини ислоҳ қилишда қатнашади

Ҳукумат ва БМТ ижтимоий ҳимоя бўйича ягона давлат органини ташкил этиш, ногиронлиги бўлган фуқаролар учун интеграциялашган ёндашувни жорий қилишга қаратилган қўшма дастурни амалга оширади.

11 ноябр 2019, 18:04

Ўзбекистон Россия билан ҳамкорликнинг мавжуд салоҳиятини тўлиқ ишга солишдан манфаатдор — президент

Шавкат Мирзиёев «Валдай» халқаро мунозара клубининг Х Осиё конференцияси иштирокчиларига қутловида Ўзбекистон савдо, саноат кооперацияси, инвестиция, инновациялар, энергетика, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги, йирик трансминтақавий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Россия билан ҳамкорликнинг мавжуд салоҳиятини тўлиқ ишга солишдан манфаатдор эканини таъкидлади.

9 ноябр 2019, 13:48 1

Сиёсий партиялар сайловларда иштирок этиш учун ўз номзодларини маълум қилди

Сиёсий партиялар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови учун номзодлар рўйхтани эълон қилди.

7 ноябр 2019, 19:57

Ҳокимлар тадбиркорларга тўсқинлик қилмасликка ваъда беради

Президент вилоят ва туман ҳокимларига икки кун ичида тадбиркорларга мурожаат қилиб, бундан кейин улар олдида ҳеч қандай тўсиқлар бўлмаслигига кафолат беришларини топширди.

7 ноябр 2019, 19:39

МДҲ махсус хизматлари террористик ташкилотларнинг 13 та бўлинмаси фаолиятига чек қўйди

Йил бошидан буён МДҲ махсус хизматлари халқаро террористик ташкилотларнинг 13 та бошланғич бўлинмалари фаолиятига чек қўйиб, 138 жангарини қўлга олди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг