Сиёсат

30 октябр 2019, 12:48

Адлия вазирлиги бош вазир номзоди қандай тасдиқланиши ҳақида маълумот берди

Адлия вазирлиги айрим блогер ва ОАВлар томонидан бош вазир номзодини тасдиқлаш юзасидан қонунчиликка зид маълумот тарқатиш, ҳар хил асоссиз сўровлар ўтказиш ҳолатлари учраётганини билдирди.

29 октябр 2019, 10:13

Хориждаги ўзбекистонликлар консуллик рўйхатидан ўтмасдан туриб сайловда қатнашишлари мумкин

Эндиликда хорижда яшаётган Ўзбекистон фуқаролари Қонунчилик палатаси сайловида қатнашишлари учун консуллик рўйхатига киришлари шарт эмас.

26 октябр 2019, 20:51 1

Жиззах вилояти ҳокимининг янги ўринбосари ва иккита туманга ҳокимлар тайинланди

Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимидан озод қилинган Зафар Рўзиев Жиззах вилоятининг Зарбдор туманига ҳоким бўлди.

26 октябр 2019, 17:29 1

Қашқадарёда вилоятнинг барча раҳбарлари алмашди (тўлиқ ўзгаришлар)

Қашқадарё вилоятига Зойир Мирзаев ҳоким бўлди. Зафар Рўзиев, унинг икки ўринбосари, ИИБ, прокуратура ва солиқ хизматлари раҳбарлари, Қарши ва бир қатор туманлар ҳокимлари ишдан бўшатилди.

26 октябр 2019, 17:26 1

Зойир Мирзаев Қашқадарё вилоят ҳокими в.б. этиб тайинланди

Шароф Рашидов тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Мирзаев Зойир Тоирович Қашқадарё вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

26 октябр 2019, 09:07

«Энди банклар „ўз аравасини ўзи тортиши“ керак» — президент

«Энди банклар ресурс жалб этиш бўйича „ўз аравасини ўзи тортиши“ керак», — дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев. Сўнгги икки йил ичида банклар капитализациясини ошириш учун 3,3 млрд доллар берилди, бироқ ушбу маблағлардан самарали фойдаланилмади, деди у.

25 октябр 2019, 19:54

ЎзХДП ғалаба қозонган тақдирда, Очилбой Раматов номзодини бош вазир лавозимига илгари суришини маълум қилди

Ўзбекистон Халқ демократик партияси декабрдаги сайловларда ғалаба қозонган тақдирда, Очилбой Раматов номзодини бош вазир лавозимига илгари суришни режалаштирмоқда. Бошқа партиялар муносиб номзодлар захираси мавжудлигини маълум қилди, бироқ улар номини ошкор этмади.

23 октябр 2019, 19:40

Президент ўтказган йиғилишда саноатни ривожлантириш бўйича вазифалар ижроси кўриб чиқилди

Шавкат Мирзиёев саноатни ривожлантириш, нефть-газ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга мунтазам етказиб бериш борасидаги ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказди.

22 октябр 2019, 19:51

Шеробод туманига янги ҳоким тайинланди

Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари бўлиб ишлаб келган Алишер Амиров Шеробод тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

22 октябр 2019, 09:11

Президент — ўзбек тили нуфузини ошириш тўғрисида

Шавкат Мирзиёев барча соҳаларда ўзбек тилидан тўлақонли фойдаланиш, лотин ёзувига асосланган алифбони такомиллаштириш ва бошқа миллат вакилларининг тил ўрганиши учун шароитлар яратишнинг муҳимлигини таъкидлади.

22 октябр 2019, 08:44 1

Вазирлар Маҳкамасида Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилади. Янги сўз ва атамаларни расмий истеъмолга киритиш бўйича Атамалар комиссияси тузилмоқда.

21 октябр 2019, 18:52

Президент ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 30 йиллиги тантаналарида қатнашди

Янги «Конгресс-холл» саройида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 30 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

21 октябр 2019, 14:20

ФВВга янги матбуот котиби тайинланди

«Ўзбекистон 24» телеканалида сиёсий шарҳловчи бўлиб ишлаган Мурод Содиқов Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига раҳбар бўлди.

18 октябр 2019, 12:25 1

Шавкат Мирзиёев: Соҳа ва тармоқларнинг ҳудудий раҳбарлари «қотиб қолган»

Қуйи тизимда уларни бажарадиган савияли раҳбар кам. Ҳоким тайёрлаш мактабини яратдикми деган саволга ижобий жавоб йўқ. Соҳа ва тармоқларнинг ҳудудий раҳбарлари «қотиб қолган», — деди президент.

17 октябр 2019, 17:07

Президент Ангор туманида пахта даласида бўлди

«Биз еримизга, сарфланаётган харажатга нисбатан кам ҳосил оляпмиз», — деди Сурхондаёрнинг Ангор туманидаги пахта даласига ташриф буюрган президент. У агросектордаги илмий ютуқлардан фойдаланиш муҳимлигини қайд этиб ўтди.

17 октябр 2019, 13:55

Мева-сабзавотга ихтисослашган барча 55 та туманда кооперациялар ташкил этилади

Мева-сабзавотга ихтисослашган барча 55 та туманда экспортчилар ва қайта ишлаш корхоналари иштирокида кооперациялар ташкил этилади.

17 октябр 2019, 11:28

Президент Сурхондарёга сафарини бошлади

Шавкат Мирзиёев жойлардаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат билан бевосита танишиш учун Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди.

15 октябр 2019, 19:46

Президент туркий тилли давлатлар инвестицион жамғармасини ташкил этишни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев Туркий кенгаш саммитида иштирок этди. У туркий тилли давлатларнинг қўшма инвестиция фондини ташкил этиш ва Ёш тадбиркорлар форумини таъсис қилишни таклиф этди.

14 октябр 2019, 18:03

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бокуда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашди.

14 октябр 2019, 16:29

Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга келди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркий кенгаш саммитида иштирок этиш учун Бокуга келди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг