Сиёсат

30 январ 2021, 22:09

Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси этиб сайланди

Бош вазир ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов энди Ўзбекистон шахмат федерациясига ҳам раҳбарлик қилади. Шунингдек, у бир вақтнинг ўзида «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси директори ва «Ипак йўли» халқаро туризм университети ректори ҳам ҳисобланади. Абдуҳакимовнинг меҳнат фаолияти ҳақида батафсил.

30 январ 2021, 13:45

Тошкент вилояти ҳокими ишдан олинди

Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов президент фармони билан ишдан олинди. Унинг ўрнига Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган Даврон Ҳидоятов вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Олдинроқ президент битта ҳоким ва вазир ишдан олинишини эълон қилганди. «Садоқатли одам, лекин ишни бажара олмаяпти. Аравани тортмаяпти», — деганди президент ишдан кетадиган ҳоким ҳақида гапириб.

30 январ 2021, 12:35

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги биринчи президент Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

30 январ 2021, 12:06

Ислом Каримовнинг сиз кўрмаган 19 та фотосурати

30 январь — Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримовнинг туғилган куни. Ушбу сана муносабати билан «Ўзархив» агентлиги томонидан тақдим этилган мустақил Ўзбекистоннинг биринчи раҳбарининг 19 та фотосурати билан бўлишамиз.

29 январ 2021, 16:55

Депутатлар сайлов кунини кўчиришга оид қонунни қабул қилди, ҳужжат Сенатга юборилади

Қонунчилик палатаси сайлов кунини кўчириш бўйича Конституцияга ўзгартиш киритишга оид қонунни қабул қилди. Ҳужжат Сенатга юборилади. Агар Сенат ҳам ушбу қонун лойиҳасини маъқуллаб, президент имзо чекса, унда 2021 йилга президент сайловлари 24 октябрга тўғри келиши мумкин.

29 январ 2021, 15:42

«Шавкат Мирзиёев Каримовдан қолган диктатурани йўқотди» — Қирғизистон президенти

Қирғизистоннинг янги сайланган президенти Садир Жапаров BBC’га берган интервьюсида президентлик муддати давомида авторитар ҳокимият ўрнатиш хоҳиши йўқлигини айтиб, Ўзбекистон мисолини келтирди. «Каримов даврида кучли диктатура эди. Шавкат Мирзиёев келгач, диктатурани олиб ташлаб, дунёга эшигини очди. Агар диктатура ўрнатаман деса, Каримовнинг диктатурасини давом эттирса бўларди. Давом эттирмади-ку. Бу ҳар бир одамнинг ўзига боғлиқ», — деди Жапаров.

29 январ 2021, 15:28 1

Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон учун 100 ғоя» лойиҳасини таклиф қилди

Президент иқтидорли ёшларни кашф қилиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсидида «Ўзбекистон учун 100 ғоя» лойиҳасини илгари сурди. Ҳар бир ҳудуддан 100 тадан ғоя — жами 1400 та ғоя йиғилиши кутилмоқда.

28 январ 2021, 23:48

Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари онлайн-саммит ўтказди

Ўзбекистон ва Корея Республикаси президентлари онлайн-саммит якунлари бўйича рақамлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум, EDCF билан ҳамкорлик бўйича 1 млрд долларлик дастурни амалга ошириш бўйича битим ва бошқа ҳужжатларни имзоладилар.

28 январ 2021, 21:55

Фурқат Маҳмудхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари бўлди

Тошкент шаҳар ҳокимининг матбуот котиби лавозимида фаолият юритиб келган Фурқат Маҳмудхўжаев пойтахт ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

28 январ 2021, 10:37

Ёшлар муаммоларини тизимли ўрганиш Давлат хавфсизлик хизматига юклатилди

Давлат хавфсизлик хизмати энди ёшлар дастурларини амалга оширишда, шунингдек, ёшларнинг ижтимоий муаммоларини мувофиқлаштириш ва тизимли ўрганишда иштирок этади. «Пастда ёшлар билан ишлаш тизими яратилган, лекин минг афсус, биз кутган натижа бўлмагани учун бугун мана шундай тизимни яратяпмиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

28 январ 2021, 00:21

Шавкат Мирзиёев ва Мун Чже Ин видеоанжуманда учрашади

Илгари эришилган келишувларга мувофиқ, Ўзбекистон ва Корея президентлари онлайн учрашув ўтказади. Кун тартибидан стратегик шериклик муносабатлари ўрин олган. Саммит якунида эса янги ташаббусларни илгари суриш кўзда тутилган ҳужжатлар имзоланади.

27 январ 2021, 22:03

Президент ҳоким ва вазир ишдан бўшатилишини эълон қилди

Шавкат Мирзиёев яқин орада бир ҳоким ва бир вазирни ишдан олишини маълум қилди. лекин уларнинг исмларини айтмади. Ҳоким ҳақида гапирар экан, «Садоқатли одам, лекин ишни бажара олмаяпти. Аравани тортмаяпти», — деди президент.

27 январ 2021, 20:13

Президент туманларга коррупция бўйича «ташхис қўйишни» буюрди

Шавкат Мирзиёев бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевга туманлар бўйлаб коррупция сабабларини ўрганишни буюрди. «Сувга, светга шунча қарз олинди. Ҳамма жойда ўғирлик. Мактаб, коллежлар қурилишида ҳам. Ҳамма жойда коррупция», — таъкидлади давлат раҳбари.

27 январ 2021, 19:29

«Кераксиз мажлис ўтказадиганлар ишдан ҳайдалади» — президент

«Кераксиз мажлисларни ўтказишни тугатиш керак» — деди президент видеоселектор йиғилишида. Давлат раҳбари 40 дақиқадан кўпроқ йиғилиш ўтказадиган давлат органлари раҳбарлари ишдан кетишини айтди.

27 январ 2021, 18:08

Депутат сайловлар октябрь ойига кўчирилишининг сабаблари ҳақида

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Акшагул Тулегенованинг маълум қилишича, сайловларнинг декабрда ўтказилиши сайловлардан кейинги сиёсий тадбирлар янги йилнинг биринчи чораги охирига қадар чўзилишига олиб келиб, натижада Давлат дастурини қабул қилиш ва бошқа ислоҳотлар кечиктирилишига сабаб бўлиши мумкин.

27 январ 2021, 13:18

Шавкат Мирзиёев ёшлар масалалари бўйича йиғилиш ўтказади

Президент Шавкат Мирзиёев чоршанба куни ёшлар масалалари бўйича йиғилиш ўтказади. Йиғилишда илк бор расмий статистикада ҳисобга олинмаган ёшлар орасидаги ишсизлик кўрсаткичлари эълон қилиниши кутилмоқда.

26 январ 2021, 23:54

2020 йилги Давлат дастурининг 78 та банди ижроси тўлиқ таъминланмаган

Ҳукуматнинг Қонунчилик палатасига тақдим этган ҳисоботига кўра, 2020 йилги Давлат дастурининг 284 та бандидан 206 таси тўлиқ бажарилган. 20 тасининг муддати узайтирилган ва 58 та банднинг ижроси ҳануз давом этмоқда.

26 январ 2021, 23:22

Барча даражадаги раҳбарлар ўз соҳаси бўйича маҳаллалардаги ҳолатни ўрганади

Президент барча даражадаги раҳбарларга ўз соҳаси бўйича маҳаллалардаги ҳолатни ўрганишга оид топшириқ берди. Йиғилишда вертикал тизим йўлга қўйилиши, унга 20 мингдан ортиқ ходим жалб этилиши ва масалани жойида ҳал этиш бўйича уларга барча ваколатлар берилиши айтилди.

26 январ 2021, 11:07

Марказий банк бошқаруви раисига янги ўринбосар тайинланди

Марказий банкнинг Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаменти директори лавозимида ишлаб келган Аброрхўжа Турдалиев Марказий банк бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди.

26 январ 2021, 10:23

ТДЮУнинг ёш кафедра мудири юристлар учун ягона имтиҳон ўтказишни таклиф қилди. Президент 90 фоизи ўтолмаслигини айтди

Тошкент давлат юридик университетининг 31 ёшли кафедра мудири Ҳусейн Ражабов президент билан учрашувда юристлар учун ягона малакаловчи имтиҳон тизимини жорий этишни таклиф қилди. Шавкат Мирзиёев бу имтиҳондан 90 фоиз юристлар ўта олмаслигини маълум қилди, бироқ ушбу ғояни ўрганиб чиқишини айтди. Президент ёш мутахассисга Олий судда ишлашни таклиф қилди, бироқ у кафедра мудири сифатида қолишни сўради.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг