Сиёсат

3 декабр 2020, 16:02

Тошкентда Япония рақамли университети ташкил этилди

Тошкент шаҳрида Япония рақамли университети ташкил этилди. Университет ахборот-коммуникация технологиялари ва ахборот тизими каби соҳаларда мутахассисларни тайёрлашга ихтисослашади. Ўқитиш япон ва ўзбек тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

3 декабр 2020, 10:46

Бухоро туманига янги ҳоким тайинланди

Хайрулло Жўраев Бухоро тумани ҳокими этиб тайинланди. У ҳозирга қадар «Ғиждувон» ЭИЗ раҳбари вазифасида фаолият юритган.

2 декабр 2020, 17:19

Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси делегациясини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Козак бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда Ўзбекистон раислигида бўлиб ўтадиган саммитга тайёргарлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

1 декабр 2020, 15:27

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог» фахрий унвони таъсис этилди

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог» фахрий унвони таъсис этилди. Мазкур унвон геология ҳамда бир қатор йўналишлардаги тажрибали мутахассисларга берилади.

1 декабр 2020, 12:58

Абдулазиз Камилов ва Майкл Помпео телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов ва АҚШ давлат котиби Майкл Помпео телефон орқали мулоқот чоғида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ислоҳотлар ҳамда америкалик инвестор ва экспортёрлар учун яратилган имкониятларни муҳокама қилди.

1 декабр 2020, 12:33

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Россия вакцинаси масаласида фикр алмашишди

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот давомида Россия вакцинасидан фойдаланиш масаласида фикр алмашишди.

30 ноябр 2020, 21:50

Ўзбекистон ва Россия президентлари МДҲ саммитига тайёргарлик масаласини муҳокама қилишди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатда Ўзбекистон раислигидаги МДҲ саммитига тайёргарлик кўриш масаласини муҳокама қилди. Ушбу саммит шу йили декабрда видеоанжуман сифатида ўтиши кутилмоқда. Шунингдек, икки давлат раҳбарлари пандемия туфайли юзага келган глобал инқироз шароитида икки томонлама савдо-иқтисодий алоқалар барқарор ривожланаётганини қайд этишди.

30 ноябр 2020, 20:33

Ўзбекистон ШҲТ давлатларини парвозларни босқичма-босқич тиклашга чақирди

Ўзбекистон бош вазири ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматлар раҳбарлари кенгашининг онлайн учрашувида бизнес ҳамкорлик, гуманитар ва сайёҳлик алмашинувини фаоллаштиришга шароит яратиш мақсадида ШҲТ давлатлари ўртасида парвозларни босқичма-босқич қайта тиклашга чақирди.

30 ноябр 2020, 19:51

«Одамлар учун шаҳар, туман ва қишлоқлар орасида транспортни қулай, хавфсиз ва осон қилиш керак» — президент

Ўтган 10 ойда Халқ қабулхоналарига жамоат транспорти бўйича 3 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакат бўйича кунига қарийб 20 млн йўловчидан бор-йўғи 4,4 млни ёки 22 фоизи жамоат транспортидан фойдаланмоқда. 1,2 мингта қишлоқ туман марказигача бўлган йўналишда жамоат транспорти билан қамраб олинмаган. Президент мазкур муаммоларни тизимли ҳал этиш юзасидан йиғилиш ўтказди.

30 ноябр 2020, 09:44 4

Ўқитувчилар беш йил олдин имтиёзли пенсияга чиқиши мумкин — қонун лойиҳаси

«Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида"ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Ҳужжат билан педагог ходимлар беш йил олдин имтиёзли пенсияга чиқиши мумкин этиб белгиланмоқда. Бундан ташқари, уларга 15 фоиздан 40 фоизгача кўп йиллик хизматлари учун устамалар тўлаш кўзда тутилган. Қолаверса, ўқитувчиларни юқумли касалликларга қарши бепул эмлаш белгиланиши мумкин.

28 ноябр 2020, 10:59

Ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

Бош прокуратура ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганларни жиноий жавобгарликка тортишни таклиф қилмоқда. Қонун қабул қилинса, бундай қилмишни содир этганлар ва жараённи видеога олиб, ижтимоий тармоқларда тарқатганлар 1 йилгача муддатга қамалиши мумкин.

28 ноябр 2020, 08:34

АОКА ОАВнинг огоҳлантирилиши бўйича баёнот берди

АОКА Kun.uz ижтимоий тармоқлардаги айрим фойдаланувчиларининг турли шарҳлари, ҳақоратли фикрлари ва чақириқлари жамоатчилик фикри сифатида тақдим этилгани, «Газета.uz», Daryo.uz ва бошқалар эса коронавирус беморлари статистикаси шубҳа остига олингани ва расмий изоҳлар тақдим этилмагани учун огоҳлантирилганини маълум қилди.

27 ноябр 2020, 17:45

«Бу менинг автомобилим, деган тушунча оддий ҳол бўлиб қолган» — Акмал Бурхонов хизмат машиналари ҳақида

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов давлат хизматчиларининг хизмат машиналаридан шахсий ва оилавий мақсадларда фойдаланиши одатий ҳолга айланганини таъкидлади. У ҳокимлар томонидан бюджет маблағлари ҳисобидан қиммат машиналарни сотиб олиш ҳолатлари оз эмас, ўнлаб юз берганини маълум қилди.

26 ноябр 2020, 08:49

«Ҳеч қачон Ўзбекистон «Лукойл»дан қарз бўлмаган» — энергетика вазири

Энергетика вазири Алишер Султонов таъкидлашича, Ўзбекистон ҳеч қачон «Лукойл»дан қарз бўлмаган. У қарздор «Ўзбекнефтегаз» бўлганини, ҳозирги пайтда «Ўзтрансгаз» газ олганини айтди. «Ўшанинг учун бу иккита хўжалик субъектлари ўртасидаги муносабат» — деди вазир. Унинг ўринбосари Беҳзот Норматов Ўзбекистон «Лукойл» лойиҳаларида қанча даромад қилганини маълум қилди.

25 ноябр 2020, 14:05

Депутатлар биринчи ўқишда қабул қилган 2021 йилги давлат бюджети қонунга зид бўлиб чиқди

Қонунчилик палатаси депутатлари биринчи ўқишда қабул қилган 2021 йилги давлат бюджети билан Вазирлар Маҳкамасига берилаётган ваколат қонунга зид бўлиб чиқмоқда. Ҳисоб палатаси янги қонун лойиҳаси Бюджет кодексига мувофиқ қайта кўриб чиқилиши лозимлигини қайд этди.

25 ноябр 2020, 11:18

Сирдарё вилоятига янги прокурор тайинланди

Навоий вилояти прокурори лавозимида ишлаган Шохрух Аминов Сирдарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

24 ноябр 2020, 20:33

Бухоро, Жондор ва Сирдарё туман ҳокимлари лавозимидан озод этилиши мумкин

Президент раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида иш ўринлари ташкил этиш, тадбиркорлар муаммоларини ҳал қилиш ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида ўзибўларчиликка йўл қўйган Бухоро, Жондор ва Сирдарё туман ҳокимларини лавозимидан озод этиш масаласи кўтарилди.

24 ноябр 2020, 11:59

Трамп ҳокимиятни Байденга ўтказишга кўрсатма берди

АҚШ президенти Доналд Трамп ўз штабига ҳукуматни топшириш бўйича кўрсатма берганини айтди. GSA раҳбари Эмили Мёрфи Жо Байден штабига АҚШ маъмурияти унинг ғалабасини тан олишга тайёр эканлигини англатувчи мурожаат юборди.

23 ноябр 2020, 23:07

Тошкентдаги тирбанд йўлларнинг бир қатори жамоат транспорти учун ажратилади

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда тирбандлик кузатилаётган кўп қаторли йўлларнинг бир қисмини жамоат транспорти учун ажратиш, марказий кўчаларда паркоматлар ташкил этиш бўйича топшириқлар берди. Шу билан бирга, пиёдалар ва велосипедлар йўлакчаларини кўпайтириш муҳимлиги қайд этилди.

21 ноябр 2020, 19:59

Абдулла Арипов Туркистонда Козоғистон бош вазири билан учрашди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Туркистонга ташриф буюриб, Қозоғистон ҳукумат раҳбари Асқар Мамин билан музокаралар ўтказди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг