Сиёсат

21 феврал 2020, 13:56

Чирчиқ шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Санжар Юсупов Чирчиқ шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

21 феврал 2020, 10:04

«Давлат ҳар бир соҳада ўз иштироки чегараларини аниқлаб олиши керак»

Адлия вазири Русланбек Давлетов президент лицензия ва рухсатномалар сонини икки-уч мартага қисқартириш бўйича топшириқ берганини маълум қилди. Лицензия аҳоли ҳуқуқ ва манфаарлари ҳамда жамоат хавфсизлигига зарар етказиши мумкин бўлган соҳаларда берилиши керак.

21 феврал 2020, 09:21

Шавкат Мирзиёев Анқарада Халқ кутубхонаси очилишида нутқ сўзлади

Шавкат Мирзиёев Анқарада Туркия президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонасига «Усмон Мусҳафи» ва бошқа ноёб асарлар нусхалари ҳамда 350 дан зиёд турли мавзудаги китобларни тақдим этди.

20 феврал 2020, 21:21

«Қишлоқ қурилиш банк» раҳбари Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлди

«Қишлоқ қурилиш банк» раҳбари Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, ички ишлар полковниги эса ҳоким ўринбосари — Маҳалла ва оила масалалари бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

20 феврал 2020, 11:39

Ўзбекистон — Туркия муносабатлари тарихида янги мулоқот формати

Анқарада Олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон ва Туркия Президентлари ҳамраислигида олиб боради.

19 феврал 2020, 20:14

Ўзбекистон ва Туркия президентларининг музокаралари бўлиб ўтди

Анқарада Ўзбекистон ва Туркия президентларининг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Унда мамлакатлар ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

19 феврал 2020, 17:04

Эльмира Боситхонова ва Ботир Парпиев янги лавозимга тайинланди

Давлат солиқ қўмитаси собиқ раиси Ботир Парпиев ҳамда собиқ Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаган Эльмира Боситхонова янги вазирнинг ўринбосарлари этиб тайинланди, деб хабар бермоқда «Газета.uz»нинг ҳукуматдаги манбаси.

19 феврал 2020, 16:19

Ички ишлар вазири ўринбосари Азиз Икромовга янги вазирнинг ўринбосари вазифалари ҳам юклатилди

Ички ишлар вазири Азиз Икромов зиммасига янги ташкил этилган маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари вазифаларини юклатилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати «Газета.uz»га маълум қилди.

19 феврал 2020, 11:56

Репортаж: Демократик янгиланиш масаласига дахлдор халқаро анжуман

Тошкентда ўтказилган халқаро анжуманда мамлакатни демократик янгилаш жараёнида парламент ва ҳокимият вакиллик органлари вазифалари таҳлил қилинди. Унда парламент раҳбарияти, вазирлар ва экспертлар ўз мулоҳазаларини билдирди. «Газета.uz» анжумандаги асосий фикрларни бир мақолага жамлади.

19 феврал 2020, 11:56

Тошкент вилоятининг тўртта туманига ҳокимлар тайинланди

Тошкент вилоятининг Бўка, Бекобод, Янгийўл ва Тошкент туманлари ҳокимлари ўзгарди.

19 феврал 2020, 10:50

Президент Туркияга жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан Анқарага жўнаб кетди.

18 феврал 2020, 20:23

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди

Президент фармони билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди. ФҲДЁ органлари ДХА тасарруфига ўтказилади.

18 феврал 2020, 14:13

Абдулла Арипов Human бандлик агентлигидан жабрланганлар билан учрашди

Бош вазир Абдулла Арипов президент номидан Human бандлик агентлиги фаолиятидан жабрланганлар билан учрашиб, 1086 нафар фуқарога тадбиркор етказган зарар Меҳнат вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилишини маълум қилди. Хусусий бандлик агентликлари ёпилади. Учрашув тафсилотлари — «Газета.uz» репортажида.

18 феврал 2020, 13:39

Сенатор Дилфуза Уралова Боёвут туманига ҳоким бўлди

Ўлмасжон Мамадаминов бошқа ишга ўтаётганлиги муносабати билан Боёвут тумани ҳокими лавозимидан озод этилди. Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, сенатор Дилфуза Уралова Боёвут туманига ҳоким бўлди.

18 феврал 2020, 12:47

Депутатлар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозимига номзодни маъқуллади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозимига номзодини маъқуллади.

18 феврал 2020, 09:39

Лицензия ва рухсатномалар бериш тартиблари қайта кўриб чиқилади

Президент инсон соғлигига ва жамиятга зиён етказмайдиган фаолият турлари лицензиялашдан чиқариб ташланиши лозимлигини таъкидлади. Августга қадар лицензия бериш билан боғлиқ барча жараёнларни тўлиқ автоматлашган ягона электрон тизимни ишга тушириш белгиланди.

17 феврал 2020, 23:15 2

Бош вазир ЕОИИга аъзо бўлиш масаласида гапирди

Бош вазир Абдулла Арипов Human хусусий бандлик агентлигидан жабр кўрган аҳоли билан учрашувда Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиши масаласига муносабат билдирди.

17 феврал 2020, 17:32

Ўзбекистон президенти Туркияга ташриф буюради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19−20 февраль кунлари Туркияга ташриф буюради.

14 феврал 2020, 16:37

ЕОИИ ва ЖСТга аъзо бўлишни таққослаш керак эмас — ташқи ишлар вазири ўринбосари

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов ЕОИИ ва ЖСТга аъзо бўлишни таққосламасликка чақирди. Унинг сўзларига кўра, ҳар иккала ташкилотга аъзолик бўйича музокаралар олиб борилмоқда, барча ижобий ва салбий томонлар ўрганилмоқда.

14 феврал 2020, 13:21

Президент июнь ойида Россияга ташриф буюради

Президент Шавкат Мирзиёев июнь ойининг иккинчи ярмида Россияга ташриф буюради. Ташриф дастуридан ҳудудлар ва ректорлар ўртасидаги навбатдаги форумлар, медиа-форум ва бошқа тадбирлар ҳам ўрин олган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг