25 феврал, сешанба Ob-havo Zira

Сиёсат

Шуҳрат Ғаниев уч ойлик синов муддати билан бирга қатъий огоҳлантирилди 

Сенатнинг Регламент ва одоб комиссияси раҳбари таклифи билан Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев уч ойлик синов муддати билан бирга қатъий огоҳлантирилди.

«Таълим-тарбия соҳасида янги давр бошланмоқда» — президент 

Президент Ўқитувчилар ва мураббийлар куни муносабати билан йўллаган табригида таълим соҳасининг асосий вазифаси болаларни келажакка тайёрлаш эканини таъкидлади.

Шуҳрат Ғаниев ижтимоий тармоқлардаги фикрлардан хулоса чиқарди — ҳокимият +3

Фарғона вилояти ҳокимияти ҳоким Шуҳрат Ғаниевнинг соқол ва рўмол ҳақидаги сўзларига қарши билдирилган фикрлардан хулоса чиқарганини маълум қилди. Сенатда ушбу масала юзасидан одоб комиссияси йиғилиши ўтказилади.

ДХХнинг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев 18 йилга қамалди 

Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев бир қатор жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди.

ДХХнинг собиқ ходимлари ва уларнинг шерикларига нисбатан ҳукм эълон қилинди 

Ўзбекистон Давлат хавфсизлиги хизматининг собиқ ходимлари ва уларнинг шерикларига нисбатан ҳукм эълон қилинди.

Президент администрацияси раҳбарига ўринбосар тайинланди 

Фарҳод Маҳмудов Президент администрацияси раҳбарига ўринбосар этиб тайинланди.

Президент БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг махсус маърузачисини қабул қилди 

Шавкат Мирзиёев БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгашининг судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саянни қабул қилди.

Ўзбекистонда ёшларнинг радикаллашуви муаммосига бағишланган анжуманлар ўтказилади 

Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашга аъзо давлатлар 2020 йилда Ўзбекистондаги қатор анжуманларда ёшларнинг радикаллашуви муаммоларини муҳокама қилади.

Данияда ишлаётган Абдулла Азизов Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди +1

Дания қироллигида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ишлаётган Абдулла Азизов Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ҳисоб палатаси раисига икки нафар ўринбосар тайинланди 

Ҳисоб палатаси раисига Меҳриддин Абдуллаев биринчи ўринбосар, Баҳодир Туробов ўринбосар этиб тайинланди.

Депутатлар сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланди 

Марказий сайлов комиссияси 22 декабрни Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови куни этиб белгилади. Сайлов кампанияси 20 сентябрдан бошланди.

Шўрчи туманига янги ҳоким тайинланди 

Бахтиёр Худойберганов Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани ҳокими лавозимига тайинланди.